102
бўлган хавфли ҳолатларни танқидий нуқтаи назардан кўриш, (с) ижтимоий
медиа тармоқлардан таълим жараёнида самарали фойдаланиш учун
қўйиладиган талаблар, (г) ижтимоий медиа тармоқларни синфга олиб
киришдан олдин ва кейин қараб чиқиладиган қатор
масалаларни белгилаб
олиш ҳақида суҳбат юритилади.
Танқидий саволлар: Таълим сифатини ошириш учун ижтимоий
тармоқлардан фойдаланиш зарурми? Педагогларда ижтимоий медиа
тармоқлар имкониятларидан дарс жараёнида фойдаланиш учун меъёрий-
ҳуқуқий асос борми? Мазкур тармоқларни таълим жараёнига тадбиқ этишда
юзага келиши мумкин бўлган хавфлар бошқариладими?
Ижтимоий медиа ва ижтимоий тармоқлар таснифи.
Аслини олганда
ижтимоий медиани тавсифловчи умумий таъриф мавжуд эмас. Мазкур ҳолат
техника ва технологияларнинг жадал ривожланиши натижаси деса ҳам
бўлади. Мазкур атамага аниқлик ёки тавсиф
беришда ижтимоий медиа
атамасини, Web 2. 0, ижтимоий тармоқлар, ижтимоий дастурий таъминотлар
ва интернет каби атамалар билан ўзаро алмаштириш мумкин. Шунга
қарамасдан бу атамалар синоним ҳисобланмайди ва ҳар бир атама алоҳида
ўзига хос аҳамиятга эга. Мазкур боб мазмунини тўлиқроқ ёритиш учун,
ижтимоий медиа атамаси фойдаланувчилар томонидан интернет сарҳадида
яратиладиган ва ўзаро фойдаланиш имкониятларини берадиган контент
шакллантирувчи дастурий таъминот сифатида қаралади. Мазкур дастурий
таъминотлар ўз ичига ижтимоий тармоқлар (масалан, Facebook),
блоглар
(масалан, Blogspot), микроблоглар (масалан, Twitter), вики (масалан,
wiktionary. org), форумлар (масалан, minecraftforum. net), видео алмашув
(масалан, YouTube), тасвирлардан ҳамкорликда фойдаланиш (масалан, Flickr),
виртуал муҳит (масалан, SecondLife) ва бир қанқа кўпфойдаланувчили
ўйинлар (масалан, World Of Warcraft)ни қамраб олади. Мазкур ижтимоий
тармоқлар ва дастурий таъминотлар фойдаланувчиларга ўзаро ҳамкорликда ва
бир вақтнинг ўзида ишлашлари учун имконият яратади ва шу соҳадаги
жамоавий ҳамкорликни ривожлантиради. (Anderson, 2007, 14-бет).
Ижтимоий тармоқ сервислари (масалан, Facebook сервиси) ижтимоий
медианинг бир қисми ҳисобланади. Улар, асосан тармоқ аъзолари ўртасида
ахборот алмашинуви ва ҳамкорликдаги ҳаракатларни
амалга оширишга
мўлжаланган.
Мазкур ижтимоий тармоқ сервислари (SNS) тармоқ иштирокчилари
ўртасидаги боғланиш тури ва жамоавий (масалан, “Дўстлашув”) тармоқ
яратиш услубига боғлиқ ҳолда ахборот алмашинуви ёки ҳамкорликдаги
фойдаланиш имкониятларини беради. Тармоқда маълум хизмат турларини
103
таклиф этган дастурий таъминотлар вақт ўтиши билан имкониятларини
кенгайтирди ва бугунги кунда уларни дастурий таъминот ёки тармоқ деб аташ
жуда мушкул. Масалан, YouTube тармоғи
биринчи марта ишга тушган
вақтларида фақатгина видео файлларни юклаш имконияти бўлган, бугунги
кунда эса ушбу тармоқда фойдаланувчилар ўзининг профилини яратиши ва ўз
аъзоларига эга бўлиши ва шу профиль доирасида қисқа ахборотлар алмашиш
имокниятларига эга бўлиши мумкин. Бу ҳолат технология эволюциясининг
ёрқин мисоли бўла олади.
Do'stlaringiz bilan baham: