Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“Кофирлар эса ердаги бор нарса, яна шунча нарса уларнинг мулкига айланиб, ўшани қиёмат



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

Кофирлар эса ердаги бор нарса, яна шунча нарса уларнинг мулкига айланиб, ўшани қиёмат 
кунидаги азобдан 
(қутулиш учун)
сарфламоқчи бўлсалар, улардан қабул қилинмайди. Улар учун 
аламли азоб бор. Улар дўзахдан чиқмоқчи бўлишади, 
(лекин)
ҳеч қачон чиқувчи эмаслар. Улар 
учун доимий азоб бор”
(“Моида” сураси, 36-37-оятлар).
Жаннат ва жаҳаннам ҳақида айтилган баъзи ривоятларни қуйида кўриб чиқамиз. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Аллоҳ 
жаннатни яратганида Жаброилга: “Бор, унга назар сол”, деди. (Жаброил) бориб унга қаради. Кейин 
келиб, “Эй Раббим, иззатингга қасамки, ким у ҳақида эшитса, албатта, кир(ишни орзу қил)ади”, деди. 
Шунда (Аллоҳ жаннат) атрофини машаққатлар (яъни, инсон нафсига оғир келадиган амаллар, турли 
синовлар) билан ўраб қўйди. Кейин: “Эй Жаброил, бор, унга назар сол”, деди. (Жаброил) бориб 
(жаннатга) қаради. Кейин келиб, “Эй Раббим, иззатингга қасамки, (нафсга қарши курашиш, шаҳватни 
синдириш, шаръий ибодатлар оғирлигидан) унга биронта ҳам одам кира олмай қоладими, деб қўрқдим”, 
деди. Аллоҳ жаҳаннамни яратганида: “Эй Жаброил, бор, унга назар сол”, деди. (Жаброил) бориб 
(жаҳаннамга) қаради. Кейин келиб, “Эй Раббим, иззатингга қасамки, у ҳақида эшитган одам унга 
кир(ишни зинҳор иста)майди”, деди. Шунда Аллоҳ (жаҳаннам) атрофини шаҳватлар (яъни, нафс 
хоҳишлари, кўнгилга ёқадиган нарсалар) билан ўраб қўйди. Кейин: “Эй Жаброил, бор, унга назар сол”, 
деди. (Жаброил) бориб унга қаради. Сўнг келиб, “Эй Раббим, иззатингга қасамки, (нафснинг лаззатларга, 
роҳат-фароғатга мойиллигидан) бирон киши қолмасдан унга кириб кетишидан қўрқдим”, деди” (Абу 
Довуд, Аҳмад, Ҳоким ривояти. Ҳадис санади ҳасан-саҳиҳ). 
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам исро ҳақидаги ҳадисларида: “Кейин Жаброил мен билан юриб 
бориб, Сидратул мунтаҳога (– тугаш дарахтига) етди. Шунда уни мен билмаган ранглаб ўраб олди. Сўнг 
жаннатга кирдим. Қарасам, унда марварид гумбазлар бор экан, тупроғи эса мискдан экан”, деганлар 
(Бухорий ва Муслим – Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан – ривоят қилган). 
Ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади “Агар 
биронтангиз вафот этса, эртаю кеч унга ўрни кўрсатиб турилади. Агар аҳли жаннатдан бўлса, аҳли 
жаннатдан, аҳли дўзахдан бўлса, аҳли дўзахдандир. Унга: “Аллоҳ сени қиёмат куни қайта 
тирилтиргунича мана бу ўрнинг бўлади”, дейилади” (Бухорий ва Муслим ривояти). 
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
“Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар мен кўрган нарсани кўрганингизда оз кулар, кўп 
йиғлардингиз”, дедилар. Шунда одамлар: “Эй Расулуллоҳ, нима кўрдингиз?” деб сўрашди. У зот: 
“Жаннатни, жаҳаннамни”, дедилар (Муслим ва Аҳмад ривояти). 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Бир нидо қилувчи: “(Эй, жаннат аҳли!) 
Албатта, сизлар соғ-саломат бўласиз, ҳеч қачон касал бўлмайсиз. Сизлар ҳаёт бўласиз, ҳеч қачон 
ўлмайсиз. Сизлар ёш бўласиз, ҳеч қачон қаримайсиз. Сизлар неъматланасиз, ҳеч қачон муҳтож 


80 
бўлмайсиз”, деб нидо қилади” (Муслим – Абу Саид Худрий ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан – 
ривоят қилган). 
Ибн Умар розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Қачонки 
жаннат аҳли жаннатга кирса, дўзахийлар дўзахга кирса, ўлим олиб келиниб, жаннат билан жаҳаннам 
ўртасига қўйилади. Кейин сўйилади. Шундан сўнг бир нидо қилувчи: “Эй жаннат аҳли, ўлим йўқ! Эй 
дўзах аҳли, ўлим йўқ!” деб айтади. Шунда жаннат аҳлининг қувончига қувонч қўшилади, дўзах аҳлининг 
хафалиги ортади” (Бухорий ва Муслим ривояти). 
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам: “Ўлим оқ-қора қўчқор шаклида келтирилади. Шунда бир нидо қилувчи: “Эй жаннат аҳли!” деб 
чақиради. Улар бошларини кўтариб, бўйинларини чўзиб қарашади. (Нидо қилувчи:) “Буни 
танийсизларми?” деб сўрайди. Улар: “Ҳа, бу ўлимдир”, деб жавоб беришади. Ҳаммаси (ўлимни қўчқор 
суратида) кўради. Кейин нидо қилувчи: “Эй дўзах аҳли!” деб чақиради. Шунда улар ҳам бошларини 
кўтариб, бўйинларини чўзиб қарашади. (Нидо қилувчи:) “Буни танийсизларми?” деб сўрайди. Улар: “Ҳа, 
бу ўлимдир”, деб жавоб беришади. Ҳаммаси (ўлимни қўчқор суратида) кўради. Шунда у сўйилади. Кейин 
(нидо қилувчи): “Эй жаннат аҳли, мангулик бор, ўлим йўқ. Эй дўзах аҳли, мангулик бор, ўлим йўқ”, 
дейди...” (Бухорий, Муслим, Термизий ривояти). 
Бу ривоятга кўра, жаннатда ҳам, жаҳаннамда ҳам ўлим йўқ. Жаннатийлар ноз-неъматлардан доим 
баҳраманд бўлиб, роҳатланишади. Қарилик ва ўлим жаннатийлар фароғатига халал бермайди. 
Дўзахийлар эса тинимсиз азоб-уқубат тортишади. Дўзахда ўлиб, қийноқлардан қутулиш имкони йўқ. 
Қуръони каримда, саҳиҳ ҳадисларда жаннат ва жаҳаннам қандай сифатланган бўлса, ҳаммаси 
ҳақдир. Жаннат мўминларнинг, жаҳаннам кофирларнинг абадий маконидир. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish