849
Key words:
Fergana valley, algae, flora, reserve land, wheat field, clover field’s
soils.
Фарғона водийси ўзининг иқлим шароити, тупроғини
унумдорлиги, чучук сув
захиралари, организмларнинг яшаши учун жуда қулай хисобланади. Шу боисдан
водий агроценозларидаги экинлар хосилдорлиги юқори кўрсаткичларга эга.
Хосилдорликни янада юқори бўлишини таминлашдаги омиллардан бири ўша
жой тупроқларида тарқалган тупроқ сувўтлари хисобланади.
Тупроқ сувўтларининг турлар таркибини ўрганишлик билан муҳитга баҳо
бериш имкониятлари пайдо бўлади. Бундан ташқари кўкяшил сувўтларининг
азот фиксациялаш, тупроқнинг экологик холатини
яхшилаш хусусиятлари
кабиларни хисобга оладиган бўлсак агроценоз тупроқ сувўтларининг
ўрганишлик муҳим тадқиқотлардан ҳисобланади.
Сувўтларнинг фототрофлигини ҳисобга олган ҳолда турли систематик
таркибларга эга турларнинг ривожланиши учун имкони борича бир хил шароит
яратишга ҳаракат қилинди. Бунинг учун “тупроқ култураси” методини
қўлланилди(Fritsch a John,1942)[1]. Хона ҳарорати 25-30°С бўлиб, ёруғлик (қуёш
нури ёки люминицет лампаларнинг 25вт) тушиш даврига кўра баҳор, куз, ёзнинг
бошланишида сувўтлардан иборат ғуборлар 10-12 кунда (баъзан эртароқ) пайдо
бўлади. Бу ғуборларни микроскоп остида кўрилди. Петри чашкасидаги тупроқ
культурасига стерилланган қоплағич ойна қўйиш ундаги сувўтлар
турларини
янада кўпроқ намоён бўлишига айниқса диатом сувўтлар турлари учун қулайроқ
имкон яратади. Маълум муддат 5 – 6 кундан кейин қоплағич ойнанинг остида
сувўтларни ривожланишидан ҳосил бўлган ғуборлар пайдо бўлишни бошлади.
Ҳар бир қоплоғич ойнани маълум муддат оралиғида микроскоп остида кўрилди,
сўнгра янги қоплағич ойналарни ҳар бир идишга 5-6 тадан жойлаштирилди.
Битта Петри чашкасида сувўтларнинг намоён бўлишини 4-6 ҳафта кузатилди.
Альгофлора таркиби ўрганиладиган тупроқлардаги таксономик таркиб янада
тўлароқ ўрганиш мақсадида “сув культураси” методини ҳам қўлланилди.
Тупроқдаги сувўтларнинг барчаси тўлиқ намоён бўлиши учун тайёрланадиган
850
озиқ муҳит деярли ҳамма минералга эга бўлишини таминланди.
Бунинг учун
эритмада азот, фосфор, олтингугурт, магний, темир, кальций, калий ва бир қатор
микро элементлар бўлишини назарда тутилди. Тупроқдаги сувўтларнинг “сув
культура”сида намоён бўлишини таъминлайдиган озиқ Бристоль эритмаси
хисобланади: NaNO
3
-0,25г, KH
2
PO
4
-0,25г, MgSO
4
-0,15г, CaCl
2
-0,05г, NaCl -
0,05г, Fe
2
Cl
2
–(1% ли эритмасидан 3 томчи), сув -1000 мл.
Фарғона водийсининг суғориладиган ерлар тупроқларида сувўтлар
флорасини йил фасллари давомида содир бўлган ўзгаришларни қўриқ ер, буғдой
даласи, бедазор тупроқлари, ғўза экилган майдонлар ва узумзор, олмазор
тупроқларидаги холатни қуйидаги жадвалда келтирилди(1-жадвал).
1-жадвал
Қўриқ ер ва буғдойзор даласи тупроқларида сувўтлар флорасининг турлар
сонидаги ўзгаришлар (1-хайдалган қават, 2- хайдов ости қавати)
Do'stlaringiz bilan baham: