143
турлича – жинсларнинг таркиби ва кўриниши унча сезиларли бўлмаган
ҳолдан тўлиқ ўзгаришигача етади.
Метаморфик тоғ жинслари ер юзасида ҳам, ер пўстининг
чуқурлигида ҳам кенг тарқалган. Улар қадимий токембрий қалқонлари
майдонларида, ўзгача ёшдаги бурмали вилоятларда ҳамда платформали
минтақалар фундаментининг тузилишида
иштирок этувчи магматик
жинсларнинг ҳосилалари сифатида ривожланган.
Метаморфик жинслар таркиби ва структураси бўйича жуда ҳам
турли-туман бўлиб, уларда бир қатор қимматли фойдали қазилмалар:
олтин, уран, молибден, вольфрам, темир, қимматбаҳо ва техник тошлар,
керамик хом ашёлар учрайди.
Турли гнейслар, мармарлар, сланецлар
ажойиб қурилиш ва безак материаллари ҳисобланади.
Метаморфизм омиллари.
Тоғ жинслари метаморфизмининг бош
сабаблари бўлиб ҳарорат, босим ва кимёвий фаол моддалар – эритмалар
ва учувчи бирикмалар ҳисобланади.
Метаморфизм жараёнлари 250° - 300° дан 800°С гача ҳарорат
оралиғида содир бўлади. Ҳароратнинг 10°С га ошиши кимёвий реакция
тезлигини
икки марта, 100°С ошиши эса тахминан 1000 мартагача
оширади.
Ҳароратнинг ошиши чуқурлик флюидларининг чиқиб келиши,
ички иссиқлик оқимининг маҳаллий ошиши ва баъзи бошқа сабаблар
орқали содир бўлади.
Босим
дислокация характеридаги фаол тектоник ҳаракатларда
юзага келади. Босим тоғ жинсларининг деформациясини,
улардаги
фазовий мўлжалланиш қонуниятларини келтириб чиқаради. Масалан,
пластинкали минераллар уланиш текисликлари бўйича босим
144
йўналишига перпендикуляр жойлашган бўлади, шу туфайли тоғ
жинсларида сланецли текстуралар шаклланади.
Кимёвий фаол моддалар (сув, карбонат ангидрит, водород, хлор,
олтингугурт бирикмалари) янги минералларнинг ҳосил бўлишида
қатнашади, кристаллар орасидаги кимёвий реакцияларнинг осон
кечишида катализаторлар ҳисобланади, уларнинг структурасига киради
ва эски минерал мажмуаларининг янгилари билан ўрин алмашинишини
таъминлайди.
Булардан ташқари вақт омилини ҳам кўзда тутиш даркор, токи бу
жараёнлар жуда узоқ давом этади ва геологик вақт миқёсида
амалга
ошади.
Метаморфик жинсларнинг таснифи
метаморфизм турлари ва
босқичларига асосланган.
Метаморфик жинслар учун кварц,
дала шпатлари, слюдалар,
пироксенлар, амфиболлар ва оливин гуруҳидаги минераллар билан бир
қаторда андалузит, кианит, силлиманит, гранатлар, кордиерит,
ставролит, волластонит, везувиан, эпидот, хлорит, тальк, серпентин ва
графит характерлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: