146
кристалли сланецлар, гнейслар, амфиболитлар, мармарлар,
кварцитлар
саналади. Улар одатда фаол деформацияланган, мураккаб бурмаланган
қатламлар, линзалар ва қатламалар шаклида ётади.
Яшил сланецлар
метаморфизмнинг энг паст даражаси ҳисобланиб,
хлорит, альбит, актинолит, эпидот, кварц, серицит сингари паст
ҳароратли минераллар мажмуаси билан характерланади. У ёки бу
минералларнинг устуворлиги бўйича хлоритли, эпидот-актинолитли,
серицит-хлоритли ва бошқа турлари ажратилади.
Бундай жинсларнинг
текстураси сланецли, структураси майда
донали бўлади; одатда реликтли структуралари сақланиб қолади.
Ҳарорат юқорироқ бўлганда слюдали, силлиманит-мусковитли ва
ставролит-силлиманитли сланецлар шаклланади.
Кристалли сланецлар
метаморфизмнинг ўрта ва юқори
босқичларида (амфиболитли ва гранулитли фациялар) ҳосил бўлади,
сланецли ва гнейсли текстурага, майда ва ўрта
донали структурага эга
бўлади. Уларнинг таркибига плагиоклаз, роговая обманка, биотит,
пироксенлар, гранатлар, эпидот ва бошқа минераллар киради. Кварц ва
калийли дала шпатлари одатда учрамайди.
Гнейслар
метаморфизмнинг ўрта ва юқори босқичларида вужудга
келади, минерал таркиби бўйича гранитларга яқин, яъни дала шпатлари
ва кварцга бой бўлади. Рангли минераллардан слюдалар, роговая
обманка, пироксенлар, гранатлар, дистен, силлиманит ва баъзи бошқа
минераллар учраши мумкин.
Улар гнейсли текстурага, майда ёки ўрта
донали структурага эга бўлади.
Бирламчи жинсларнинг табиатига боғлиқ холда пара ва ортог-
нейслар ажратилади. Чўкиинди жинслар метаморфизмида парагнейслар,
магматик жинслардан эса ортогнейслар вужудга келади.
147
Амфиболитлар
меланократли, кристалл донали жинслар бўлиб,
массив ёки тартибсиз текстурали, асосан роговая обманкадан, камроқ
плагиоклаздан таркиб топган. Пироксенлар ва гранатлар ҳам учраши
мумкин.
Мармарлар
50% дан кам бўлмаган карбонатларга эга
метаморфик
жинслардир. Таркиби бўйича улар кальцитли, кальцит-доломитли ва
доломитли турларга бўлинади. Тоғ жинсида силикатлар (ёки кварц)
миқдори 5 дан 50% гача бўлганда силикатли мармарлар ёки
калъцифирлар дейилади.
Кварцитлар
асосан кварцдан таркиб топган метаморфик жинслар
ҳисобланади.
Таркибида
дала
шпатлари,
биотит,
темирли
бирикмаларнинг мавжудлиги бўйича уларнинг кварцитлар, кварцит-
сланецлар каби турлари ажратилади.
Амалий аҳамияти
.
Кварцитлар жуда мўртлиги билан фарқ
қилади ва қийин қайта
ишланади; юқори иссиқбардош, кислота ва
ишқорбардошлиги туфайли асосан динас ишлаб чиқаришда ва абразив
материал сифатида ишлатилади. Кварцитларнинг чиройли турлари
ажойиб декоратив ва сайқал тошлари ҳисобланади.
Сланецлар иссиқбардош, изоляцион материаллар,
безак буюмлар
тайёрлашда фойдаланилади. Амфиболитларнинг қора рангли турлари
тақинчоқ ва сайқал тошлари ҳисобланади. Плиталар тайёрлаш учун
фойдаланилади. Мармарлар қурилиш материали сифатида қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: