Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф


 Метамофик жинсларнинг турлари



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

 
5.3.3. Метамофик жинсларнинг турлари 
 
Минтақавий 
метаморфизм 
жинслари.
Минтақавий 
метаморфизмнинг энг кенг тарқалган жинслари бўлиб, яшил сланецлар, 


146 
кристалли сланецлар, гнейслар, амфиболитлар, мармарлар, кварцитлар 
саналади. Улар одатда фаол деформацияланган, мураккаб бурмаланган 
қатламлар, линзалар ва қатламалар шаклида ётади. 
Яшил сланецлар
метаморфизмнинг энг паст даражаси ҳисобланиб, 
хлорит, альбит, актинолит, эпидот, кварц, серицит сингари паст 
ҳароратли минераллар мажмуаси билан характерланади. У ёки бу 
минералларнинг устуворлиги бўйича хлоритли, эпидот-актинолитли, 
серицит-хлоритли ва бошқа турлари ажратилади. 
Бундай жинсларнинг текстураси сланецли, структураси майда 
донали бўлади; одатда реликтли структуралари сақланиб қолади. 
Ҳарорат юқорироқ бўлганда слюдали, силлиманит-мусковитли ва 
ставролит-силлиманитли сланецлар шаклланади. 
Кристалли сланецлар
 
метаморфизмнинг ўрта ва юқори 
босқичларида (амфиболитли ва гранулитли фациялар) ҳосил бўлади, 
сланецли ва гнейсли текстурага, майда ва ўрта донали структурага эга 
бўлади. Уларнинг таркибига плагиоклаз, роговая обманка, биотит, 
пироксенлар, гранатлар, эпидот ва бошқа минераллар киради. Кварц ва 
калийли дала шпатлари одатда учрамайди. 
Гнейслар 
метаморфизмнинг ўрта ва юқори босқичларида вужудга 
келади, минерал таркиби бўйича гранитларга яқин, яъни дала шпатлари 
ва кварцга бой бўлади. Рангли минераллардан слюдалар, роговая 
обманка, пироксенлар, гранатлар, дистен, силлиманит ва баъзи бошқа 
минераллар учраши мумкин. Улар гнейсли текстурага, майда ёки ўрта 
донали структурага эга бўлади. 
Бирламчи жинсларнинг табиатига боғлиқ холда пара ва ортог-
нейслар ажратилади. Чўкиинди жинслар метаморфизмида парагнейслар, 
магматик жинслардан эса ортогнейслар вужудга келади. 


147 
Амфиболитлар
меланократли, кристалл донали жинслар бўлиб, 
массив ёки тартибсиз текстурали, асосан роговая обманкадан, камроқ 
плагиоклаздан таркиб топган. Пироксенлар ва гранатлар ҳам учраши 
мумкин. 
Мармарлар
50% дан кам бўлмаган карбонатларга эга метаморфик 
жинслардир. Таркиби бўйича улар кальцитли, кальцит-доломитли ва 
доломитли турларга бўлинади. Тоғ жинсида силикатлар (ёки кварц) 
миқдори 5 дан 50% гача бўлганда силикатли мармарлар ёки 
калъцифирлар дейилади. 
Кварцитлар 
асосан кварцдан таркиб топган метаморфик жинслар 
ҳисобланади. 
Таркибида 
дала 
шпатлари, 
биотит, 
темирли 
бирикмаларнинг мавжудлиги бўйича уларнинг кварцитлар, кварцит-
сланецлар каби турлари ажратилади. 
Амалий аҳамияти
.
Кварцитлар жуда мўртлиги билан фарқ 
қилади ва қийин қайта ишланади; юқори иссиқбардош, кислота ва 
ишқорбардошлиги туфайли асосан динас ишлаб чиқаришда ва абразив 
материал сифатида ишлатилади. Кварцитларнинг чиройли турлари 
ажойиб декоратив ва сайқал тошлари ҳисобланади.
Сланецлар иссиқбардош, изоляцион материаллар, безак буюмлар 
тайёрлашда фойдаланилади. Амфиболитларнинг қора рангли турлари 
тақинчоқ ва сайқал тошлари ҳисобланади. Плиталар тайёрлаш учун 
фойдаланилади. Мармарлар қурилиш материали сифатида қўлланилади. 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish