Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

5.3. Метаморфик жинслар 
 
5.3.1. Метаморфик жинсларнинг ҳосил бўлиш шароитлари 
 
Ер пўстида жойлашган тоғ жинслари вақт ўтиши билан ўзининг 
кимёвий таркибини ўзгартирмасдан туриб структура ва бошқа 
хоссаларини кескин ўзгартириши мумкин. Бундай ўзгаришларнинг 
сабаби узоқ вақт давомида юқори босим ва ҳарорат ҳамда 
минераллашган сувлар таъсиридир. Метаморфизмга магматик жинслар 
ҳам, чўкинди жинслар ҳам учраши мумкин. Метаморфизмнинг яққол 
мисоли - яхлит магматик жинсларнинг перидотитга, ўзининг таркибида 
ингичка толали минерал – асбестга эга бўлган қатламли жинсларнинг 
серпентинитга айланишини кўрсатиш мумкин.
Метаморфизм 
деганда термодинамик шароитларнинг (биринчи 
навбатда ҳарорат ва босим) кучли ўзгаришини келтириб чиқарувчи турли 
эндоген геологик жараёнлар таъсирида тоғ жинсларининг ўзгариши ва 
қайта ўзгариши тушунилади. Метаморфизмга барча генезисдаги - 
чўкинди, магматик ва метаморфик тоғ жинслари учраши мумкин. 
Бирламчи тоғ жинсларининг ўзгариш даражаси (метаморфизм даражаси) 


143 
турлича – жинсларнинг таркиби ва кўриниши унча сезиларли бўлмаган 
ҳолдан тўлиқ ўзгаришигача етади. 
Метаморфик тоғ жинслари ер юзасида ҳам, ер пўстининг 
чуқурлигида ҳам кенг тарқалган. Улар қадимий токембрий қалқонлари 
майдонларида, ўзгача ёшдаги бурмали вилоятларда ҳамда платформали 
минтақалар фундаментининг тузилишида иштирок этувчи магматик 
жинсларнинг ҳосилалари сифатида ривожланган. 
Метаморфик жинслар таркиби ва структураси бўйича жуда ҳам 
турли-туман бўлиб, уларда бир қатор қимматли фойдали қазилмалар: 
олтин, уран, молибден, вольфрам, темир, қимматбаҳо ва техник тошлар, 
керамик хом ашёлар учрайди. Турли гнейслар, мармарлар, сланецлар 
ажойиб қурилиш ва безак материаллари ҳисобланади. 
Метаморфизм омиллари.
 
Тоғ жинслари метаморфизмининг бош 
сабаблари бўлиб ҳарорат, босим ва кимёвий фаол моддалар – эритмалар 
ва учувчи бирикмалар ҳисобланади. 
Метаморфизм жараёнлари 250° - 300° дан 800°С гача ҳарорат 
оралиғида содир бўлади. Ҳароратнинг 10°С га ошиши кимёвий реакция 
тезлигини икки марта, 100°С ошиши эса тахминан 1000 мартагача 
оширади.
Ҳароратнинг ошиши чуқурлик флюидларининг чиқиб келиши, 
ички иссиқлик оқимининг маҳаллий ошиши ва баъзи бошқа сабаблар 
орқали содир бўлади. 
Босим
 
дислокация характеридаги фаол тектоник ҳаракатларда 
юзага келади. Босим тоғ жинсларининг деформациясини, улардаги 
фазовий мўлжалланиш қонуниятларини келтириб чиқаради. Масалан, 
пластинкали минераллар уланиш текисликлари бўйича босим 


144 
йўналишига перпендикуляр жойлашган бўлади, шу туфайли тоғ 
жинсларида сланецли текстуралар шаклланади. 
Кимёвий фаол моддалар (сув, карбонат ангидрит, водород, хлор, 
олтингугурт бирикмалари) янги минералларнинг ҳосил бўлишида 
қатнашади, кристаллар орасидаги кимёвий реакцияларнинг осон 
кечишида катализаторлар ҳисобланади, уларнинг структурасига киради 
ва эски минерал мажмуаларининг янгилари билан ўрин алмашинишини 
таъминлайди. 
Булардан ташқари вақт омилини ҳам кўзда тутиш даркор, токи бу 
жараёнлар жуда узоқ давом этади ва геологик вақт миқёсида амалга 
ошади. 
Метаморфик жинсларнинг таснифи
 
метаморфизм турлари ва 
босқичларига асосланган. 
Метаморфик жинслар учун кварц, дала шпатлари, слюдалар, 
пироксенлар, амфиболлар ва оливин гуруҳидаги минераллар билан бир 
қаторда андалузит, кианит, силлиманит, гранатлар, кордиерит, 
ставролит, волластонит, везувиан, эпидот, хлорит, тальк, серпентин ва 
графит характерлидир. 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish