Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet257/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

Буюк 
Африка 
ер 
ёриқлари.
 
Литосфера 
континентал 
палахсаларининг сурилиши билан бир вақтда мезозойда бошланган янги 
чуқур ер ёриқлари вужудга келган. 
Бундай 
кўламли 
парчаланиш 
Арабистон 
ва 
Африка 
ҳудудларида 
содир 
бўлади. Миоцен эпохасида ўзаро 
кесишувчи диагонал чуқур ер 
ёриқлари тизими грабенлар – 
Қизил денгиз рифти, Сувайш ва 
Адан кўрфазларини вужудга 
келтиради. Шимолий-ғарбий ва 
шимолий-шарқий йўналишдаги 
тор 
грабенлар 
Арабистонни 
Африкадан 
ажратиб 
қўйган. 
Кейинги 5 млн йил давомида 
ушбу грабен-рифтлар кенгайиб
денгиз суви билан қопланган 
(245-расм). 
Қизил денгиз, Сувайиш ва 
Адан 
кўрфазларида 
океан 
туридаги ер пўсти шаклланган. Олимлар бундай грабенларнинг ҳосил 
бўлишини ер қаърида океан ботиқликларининг вужудга келишидаги 
дастлабки босқич деб қарашади. 
245-расм. Буюк Африка рифти. 
 


562 
Буюк Африка ер ёриғи Африка континентининг шарқий 
қисмида жойлашган бўлиб, 
Буюк Рифт Водийси
(
Great Rift Valley

номи билан ҳам аталади. 
Бу ер пўстидаги йирик ер ёриғи 6000 км дан ортиқ масофага 
чўзилган бўлиб, Шарқий Африканинг бир қанча давлатларидан 
ўтган. Кенглиги 30 дан 100 километргача боради. Чуқурлиги эса 
900 метргача.
Рифт водийси қисман сув билан тўлдирилган бўлиб, 
Танганика, Киву, Малави, Ньяса, Виктория каби бир қанча 
кўлларни ҳосил қилган.
Африканинг бир қатор ер ёриқлари бўйлаб ер юзасига базальт 
лаваларининг қуюлиши фаоллашади. Палеогенда Африканинг марказий 
ва жанубий-ғарбий қисмларида бундай вулканизм фаолияти кучаяди. 
Бунда базальт қопламасининг қалинлиги 1,5 км га етади. 
Миоценда Шарқий Африка улкан ер ёриқлари – рифтлар тизими 
ёрдамида бўлинади. Замбези дарёсининг қуйи оқимидан бошланган ер 
ёриғи шимолга қараб субмеридианал йўналишда чўзилган. Ньяса кўли 
яқинида у учта тармоққа ажралиб кетади. 
Унинг ғарбий тармоғи шимолий-ғарбий йўналишда Танганика ва 
Эдуард кўлларидан ўтиб тугайди. Шарқий тармоғи шимолий-шарққа 
қараб бурилиб, Сомали яриморолининг жанубий четини айланиб ўтиб 
Ҳинд океанига чиқади. Марказий тамоғи эса шимолга қараб Қизил 
денгизи орқали Ўлик денгизига чиқади ва Кичик Осиёнинг Тавр 
тизмасининг жанубий этакларида тугайди. 
Буюк Африка ер ёриқлари тизими рельефда Рудольф, Ньяса, 
Танганика, Эдуард, Альберт ва бошқа кўллар суви билан қопланган тор 
ва чуқур грабенлар қамбаридан иборат. Ер ёриқлари одатда Ҳинд 


563 
океани томон пасайиб борувчи поғонали узилмаларни ташкил этади. 
Африкадаги ҳаракатдаги вулканлар ушбу тизимда жойлашган бўлиб, 
улардан базальт лавасининг оқиб чиқиши антропоген даврида ҳам 
давом этмоқда. 
Ёш грабен-рифтларнинг ҳосил бўлиши ер шарининг бошқа фаол 
чуқур ер ёриқлари зоналарида ҳам кузатилади. Масалан, Сибирда 
чўкиш амплитудаси 1700 м га борувчи Байкал кўли грабени ҳосил 
бўлган.
Фаол вертикал ҳаракатларга эга бўлган улкан ер ёриқлари 
Шимолий Америка платформасининг Кордильера билан туташган 
ғарбида пайдо бўлади. Палахсали ҳаракатлар туфайли бу ерда тоғли 
рельеф (Қояли тоғлар) вужудга келади ва 500000 км
2
майдонни қоплаб 
олган қалин базальт лаваларининг куюлиши кузатилади. 
Чуқур ер ёриғи бўйича Калифорния материкдан узун ва тор 
кўрфаз ҳосил қилиб, ажралиб қолган. Калифорнияни Шимолий 
Америкадан ажратиб турувчи Сан-Андреас чуқур ер ёриғи бўйича 
горизонтал ҳаракатлар ҳозирги кунда ҳам кучли зилзилалар билан 
йилига 5-6 см тезликда давом этмоқда. 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish