580
Таянч тушунча ва иборалар
Паратетис, палеолит, мезолит, неолит, австролипитек,
тик юрувчи одам,
уддабурон одам, ақлли одам, неандертал, кроманьон.
Назорат саволлари
Палеоген даврида қандай ҳайвонлар қирилиб кетган?
Ёпиқ уруғли ўсимликлар қачондан бошлаб ривожланган?
Палеоген даври билан қандай фойдали қазилма конлари боғлиқ?
Неогенда қандай орогенез босқичи ривожланган?
Неогенда қандай фойдали қазилмалар муҳим аҳамиятга эга?
Ҳозирги одамларнинг аждодлари кимлар бўлган?
Плейстоценнинг охирида қандай ҳайвонлари қирилиб кетган?
Евросиё Шимолий Америкадан қачон ажралган?
Ҳиндистон, Австралия ва Антрактида бир-биридан қачон ажралган?
Альп-Ҳимолай қамбари қачон шаклланган?
Атлантика ва Ҳинд океанлари қачон пайдо бўлган?
Паратетис қайси ҳудуларни ўз ичига олган?
Тетис океани қачон ёпилган?
Қизил денгиз рифти қачон шаклланган?
Африка, Ҳиндистон ва Австралия бир-биридан қачон ажралган?
Кейнозойда иқлимнинг ўзгариши тўғрисида гапириб беринг?
Кейнозойдаги биринчи муз босиш қачон кузатилган?
Нима учун Дунё океанининг сатҳи вақт давомида ўзгариб турган?
Хартумли ҳайвонлар қачон пайдо бўлган?
Неоген ётқизиқларида қандай фойдали қазилмалар кенг тарқалган?
581
ХУЛОСА
«Умумий геология» фани биринчи курс талабаларига ўқилади.
У талабаларга фундаментал билим беради ва уларнинг тафаккурини
ўстиради, фалсафий дунёқарашларини кенгайтиради. Шу боисдан ҳам
мазкур курс талабаларнинг чуқур билимга эга бўлишида, малака ва
кўникма ҳосил қилишида алоҳида ўринни эгаллайди.
Геология фани Ер ва ер пўстининг пайдо бўлиши, тузилиши,
моддий таркиби, моддаларнинг физик ва кимёвий
хусусиятлари,
Ернинг ички ва ташқи қисмида содир бўлаётган жараёнларни
кейинги йилларда тўпланган янги маълумотлар асосида ёритади.
Ернинг ички энергияси таъсирида кечадиган жараёнларга тоғ
бурмаланишлари, магматизм, вулканизм, зилзила ва метаморфизм
ҳодисалари тегишли. Экзоген жараёнларни ҳаракатга
келтирувчи
манба - Қуёш энергиясидир. Бу гуруҳга нураш, гравитацион
ҳодисалар, шамол, муз, сув оқимларининг геологик ишлари мансуб.
Экзоген кучлар барбод этувчи вазифасини ўтайди.
Қазилма бойликларнинг пайдо бўлиши ва тарқалиши муайян
қонуниятга бўйсинади. Жумладан маъданли қазилма бойликлар
асосан магматизм ва метаморфизм жараёнлари билан боғлиқ.
Номаъдан конлар: нефт, газ, тошкўмир, туз, оҳактош, олтнгугурт, гил
каби кўплаб қазилмалар чўкинди жинсларнинг қатламланиш
жараёнлари билан боғлиқ.
Ер тараққиётида одамнинг пайдо бўлиши жуда муҳим
ҳодисадир. Шунинг учун ҳам Ер тараққиётининг охирги бўлагини
антропоген босқич деб аташади. Бу босқичнинг
асосий хусу-
сиятларига одамнинг пайдо бўлиши, муз босиш ҳодисалари киради.
582
Унда ҳозирги иқлим минтақалари, табиат зоналари, организмлар
(ҳайвонот ва ўсимлик дунёси) шаклланган.
«Умумий геология» фани тез ривожланиб бораётган саноатни
минерал хом ашёлар билан таъминлашдан ташқари
ижтимоий,
маънавий - тарбиявий ва конструктив вазифаларини ечишда ҳам муҳим
ҳисобланади.