576
бўлган ва неандерталларникидан анча фарқ қилган. Улар фақат массив
кўзусти валиклари ва йирик курак тишлари
билан неандерталларга
ўхшаш бўлган. Кроманонлар тош қуроллардан (найза, болға, пичоқ)
фойдаланган ва яшаш учун яхши мослашган. Улар ҳозирги одамларнинг
бевосита аждадлари бўлган деб ҳисобланади.
Турли ирқларнинг пайдо бўлиш масаласи ҳам мунозарали
ҳисобланади: ё улар умумий аждодга (моноцентрик гипотеза), ёки
ҳозирги ирқлар турли йўллар билан (полицентрик гипотеза)
келиб
чиққан. Бунда бир нарса аниқ: кроманьонларнинг пайдо бўлиши билан
одам тўла-тўкис
шаклланган бўлиб, кейинги 35-40 минг йил давомида
амалда физиологик эволюцияга учрамаган.
Одамнинг эволюциясини аждодларининг тош қотган қолдиқлари
бўйича тиклаш муайян узилишларга эга ва охиригача аниқ эмас. Баъзи
олимлар Африканинг шимолий ва шарқий қисмларида бундан 4-1 млн
йил илгари яшаган Australopithecenes (қаранг: австралопитек)
туридан
келиб чиққан деган фикрни билдиришади. Олимларнинг бошқа гуруҳи
эса биз ҳали топилмаган аждодлардан келиб чиққанимизни тахмин
қилишади. Одамники деб талқин қилиш мумкин бўлган энг қадимий
тошқотган қолдиқлар - бу Homo habilis (уддабўрон одам), бундан 2 млн.
йил илгари яшаган. Навбатдаги эволюцион босқич бўлиб
бундан
тахминан 1,5 мил йил илгари пайдо бўлган Homo erectus (тик юрувчи
одам) саналади. Homo sapiens (ақилли одам) турининг энг қадимги
қолдиқлари тахминан 250 000 йил деб саналади.
Ривожланишнинг,
эҳтимол, қўшни тармоғи бўлган
неандерталлар
(Homo sapiens
eanderthalensis) бундан тахминан 130 000 - 30 000 йил илгари Европада
ва Ғарбий Осиёда яшаган. Ҳозирги замон одамлари Homo sapiens ёки
577
кроманьонлар
дастлаб 100 000 йил олдин пайдо бўлган. Одамнинг барча
турлари, Homo sapiens дан ташқари, ҳозирги вақтгача қирилиб кетган.
Тош қотган қолдиқлар одам эволюцияси тўғрисида тўлиқ
маълумот бермасада, биз одамларнинг одамсимон маймунлардан келиб
чиққанини биламиз (257-расм). Одамнинг энг қадимий
аждоди
австралопитек Australopithecus afarensis (A) тахминан 5 млн йил илгари
Африканинг шимолий-шарқида яшаган. Кейинги 3-4 мил. Йил давомида
у А. Africanus (В) га эволюцияланган. Оддий тош қуроллардан
фойдаланган уддобўрон одам Homo Habilis (С) ундан 500 000 йил кейин
пайдо бўлган. Тик юрувчи одам Н. erectus (D) 750 000 йил илгари
Африкадан бутун дунёга тарқалган. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Н
Erectus дан икки тармоқ ривожланган. 40 минг йил илгари қирилиб
кетган неандертал (Е) ақилли одамнинг Н Sapiens sapiens (F)
энг илк
вакиллари томонидан сиқиб чиқарилган.
Do'stlaringiz bilan baham: