109- расм. Қумтошда ҳосил бўлган
тешик.
245
мустаҳкамликка эга бўлган қатламли ѐтқизиқларда юмшоқроқ
қатламлар фаол емирилади, уларнинг ўрнида жўякчалар ҳосил
бўлади, қаттиқ қатламларда эса четлари силлиқланган ва
думалоқланган карнизлар вужудга келади (110-расм).
Таркиби доимий бўлмаган жинслар юзасида, масалан нотекис
оҳакли қумтошларда юмшоқрок жойлари тарашланиб, емирилган
материал учириб кетилади ва эол қозонлари ҳосил бўлади.
Шундай қилиб, дефляция ва корразия ҳодисалари бирлашиб,
табиатда тошлардан ҳар хил ғаройиб шакллар ясашади, кичик
ғорчалар, тешиктошлар, устунлар, одамсимон ҳайвонларни
эслатувчи, кўзиқоринга ўхшаш шакллар вужудга келади (111-расм).
111
-
расм. Карбонатли қумтошларда ҳосил бўлган шакллар.
Академик В.АОбручев Жунғорияда эртаклардагидек турли
рельеф шаклларида иборат «Эол шаҳри» борлигини ѐзиб қолдирган.
Шамоллар қумларни бир томонга доимо учириб кетиши оқибатида
110- расм. Неоген ѐтқизиқларида ҳосил бўлган корнизлар.
246
каттиқ тоғ жинсларида кичик ариқчаларни вужудга келтириши ҳам
мумкин.
Шамолнинг чўкинди материалларни ташиши жуда катта
аҳамиятга эга. Шамол Ер юзасидан юмшоқ майда бўлакли матери-
алларни кўтариб, бутун ер шари бўйича катта масофаларга ташийди
ва шунинг учун ҳам уни планетар жараѐн дейиш мумкин. У асосан
пелитли (гилли), алевритли (чангсимон) ва псаммитли (қум)
ўлчамдаги майда зарраларни кўчиради. Кўчириш узоқлиги жинс
бўлакларининг катталиги ва шаклига, солиштирма оғирлигига ва
шамолнинг кучига боғлиқ. Тезлиги 7 м/с га етган шамол 90% қум
зарраларини 5-10 см баландликда ташийди, кучлироқ шамол эса, (15
- 20 м/с) зарраларни бир неча метр баландликда учириб кетади.
Кучли тўзон эса, қум заррачаларини бир неча ўн метр баландликда
учириб, диаметри 3 - 5 см бўлган шағалларни юмалатиб олиб ке-
тади. Тоғ жинсларининг йирик бўлаклари-ҳарсанглар қуюн тур-
ганда бир неча метрга сурилиши мумкин.
Қумлар эол транспортировкасининг муҳим компоненти
ҳисобланади. Муаллоқ ҳолда кўчирилиш жараѐнида қум доналари
ўзаро
тўқнашиб,
думалоқланади,
силлиқланади,
баъзан
микродарзиклари бўйилаб майда заррачаларга парчаланади. Кварц
эол транспортировкасида механик парчаланишга энг бардошли са-
налади. Шунинг учун ҳам шамол оқимида у асосий массани ташкил
этади.
Чангсимон ва гил заррачалари (вулкан кули ва б.) баъзан эол
оқимининг асосий қисмини ташкил этади. Бу материалларнинг та-
шилиш узоқлиги чексиз бўлиши мумкин. Улар бутун стратосферани
тўйинтириши ва тропосферагача кўтарилиши мумкин. Катта ба-
ландликка кўтарилган майда заррачалар айниқса жуда узоқларга
олиб кетилиши мумкин. Масалан, Кракатау вулканидан (Индонезия)
отилган қизил кул бутун ер шарини айланиб ўтган ва атмосфера
ҳавосида уч йилгача мавжуд бўлган.
Афғонистондаги Дашти-Марго, Дашти-Арбу саҳроларидан
кўтарилган чанг Қорақумгача етиб боради. Ғарбий Хитойдан
кўтарилган чанг Афғонистонгача ва Ўрта Осиѐгача етиб келиб,
чўкмага ўтади. А.Аллисоннинг маълумотларига кўра Саҳрои
Қабирдан учирилган қум заррачалари 160 км масофани босиб ўтиб
тўпланиши мумкин экан. Чанг ва майда қум заррачалари 2500 - 3000
км узоқликкача етаб боради. Саҳрои Кабирнинг қуми Милан
шаҳари кўчаларига ҳам етиб келганлиги ҳақида маълумотлар бор.
247
Do'stlaringiz bilan baham: |