Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


-расм. Австралия Пинакли саҳросида шамол таъсирида



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

108-расм. Австралия Пинакли саҳросида шамол таъсирида
ҳосил бўлган ғаройиб шакллар.
Пинакли саҳроси
– Австралиянинг энг машҳур ва ғаройиб 
пейзажларини ташкил этади. Пинакли Намбунг (Nambung) миллий 
боғида жойлашган бўлиб, қумли барханлар орасида минглаб 
оҳактошли устунлар (минорачалар) кўкка бўй чўзишган (108-расм). 
Оҳактошлардан тиркиб топган минорачаларнинг бўйи 4 
метргача боради ва турли шаклларни: колонналар, одамларнинг 
силуэти, балиқ, бармоқ ва бошқаларни эслатади. 
Минорачаларнинг шаклланиши шамол ва сувнинг биргаликда 
бажарган геологик иши билан боғлиқ. 
 
14.2. Шамолнинг геологик иши 
Шамолнинг геологик ишига қуйидагиларни киритиш мумкин: 
1 - дефляция (лат. «дефляцио» - пуфлаш, сочиш); 2 - корразия (лат. 
«корразио» - эговлаш, силлиқлаш, тарашлаш, синдириш); 3 - 
транспортировка - 4 - аккумуляция (лат. «аккумуляцио» - тўплаш).
Шамолнинг юқорида кўрсатиб ўтган барча ишлари бир - бири 
билан боғлиқ бўлиб, битта мураккаб жараѐн ҳисобланади. Шамол 
билан боғлиқ бўлган ҳамма жараѐнлар, рельеф шакллари, 
ѐтқизиқлари 
эол
номи билан юритилади (эол қадимги юнон 
афсонасида - шамол худосидир). 
Шамол барча ўнқир - чўнқирларга, қоя тошларнинг орасига 
кириб бориб, ундаги майда заррачаларни учириб кетади. Бу ҳодиса 
дефляция
дейилади.
Дефляция натижасида
қатламли мўрт, бўшоқ жинсларда 
ғаройиб шакллар вужудга келиши мумкин «Эол қозони» деган 
чуқурликлар ҳосил қилади. Дефляция натижасида баъзан ҳосилдор 
тупроқларни ҳам шамол учириб кетиб, бошқа жойларда тўплайди. 
Ўрта Осиѐдаги Ўзбекистон ва Тожикистон Республикаларининг 


244 
жанубий қисмига жанубдан эсувчи «афғон шамоли» миллионлаб 
тонна чанг тўзонини учириб олиб келади, Афғон шамоли эсганда, 
Қуѐш юзини кўриб бўлмайдиган даражада атмосферани чанг қоплаб 
олади. Кундуз кунлари қоранғулашиб, яқин масофадагиларни 
танимай қоласиз. Айниқса, Саҳрои Кабирда чанг - тўзонли бўрон - 
самум
эсганда бутун тирик мавжудотлар даҳшатга тушади. 
Эҳтимол, ана шу самум туфайли ва Қуѐш нуридан ўзларини 
муҳофаза қилиш учун ҳам одамларга оқ кийимларга ўраниб олиш 
одат тусига айлангандир.
Корразия
 
(лотинча corrasio - тарашлаш) очилиб қолган тоғ 
жинслари ва минералларга механик ишлов бериш, силлиқлаш, 
тарашлаш бўлиб, бу учиб келаѐтган қум доналари ѐрдамида юз 
беради. Қум доналари шамол ѐрдамида учирилиб, турли 
баландликка кўтарилади. Пастроқда учаѐтган қум доналари 
йирикроқ ва кўпроқ бўлиб, асосан қоя тошларни «бомбордимон» 
қилиб, «бурғилаш ишларини бажаради. 
Шамол учирган милли-
онлаб қумлар тоғ жинсла-
рининг юзасига урилиб, уни 
аста-секин 
тарашлайди, 
силлиқлайди, бурғилаб турли 
чуқурчалар ҳосил қилади ва 
нуратади (109-расм). Шамол 
биринчи навбатда юмшоқ 
жинсларни 
емиради. 
Шамолнинг бундай емирувчи 
иши 
учириб 
кетиш 
ва 
тарқатиш билан бирга содир 
бўлади. 
Корразия 
нуқтали, 
тирновчи 
ва 
бурғиловчи 
бўлиши мумкин. Корразия 
туфайли 
тоғ 
жинсларида 
чуқурчалар, 
пасткамликлар, 
жўяклар, тирнаш излар вужудга келади. Уларнинг шакли ва ўлчами 
биринчи навбатда тоғ жинсларининг таркиби ва ѐтиш шароитларига 
боғлиқ. Шамол оқимининг пастки қаватида қум кўп бўлади. 
Шунинг учун ҳам биржинсли субстратнинг пастки қисмида четлари 
силлиқланган энг йирик каваклар вужудга келади. Турли 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish