Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

Биологик нураш
табиатда кўпинча кимѐвий нураш билан 
бирга содир бўлади. Ноорганик моддаларнинг органик моддаларга 
айланишида ва унга тескари жараѐнларда атом миграцияси бош са-
бабчи ҳисобланади. Қурукликни бундан 100 млн. йил аввал дастлаб 
ҳайвонлар, сўнгра ўсимликлар забт этган. Организмлар атмосфера-
нинг 6 км тепалигида, гидросферанинг энг чуқур 11022 м қисмида 
ҳам учрайди. Биринчи навбатда организмларнинг фаолияти нураш 
жараѐнини кучайтиради. Тоғ жинсларининг парчаланишида бакте-
риялар, чувалчанглар, кемирувчилар, ўсимликлар элювий, делю-
вий, тупроқ қатламининг ҳосил бўлишида фаол қатнашади. 
Қоятошли ѐнбағирларда ўсадиган дарахт ўсимликлар синиқ жинс-
ларнинг (курумлар) вужудга келишида етакчи ўринни эгаллайди. 
Ўсимлик ва ҳайвонот олами қолдиқлари ҳам чириб, кимѐвий ну-
рашни тезлаштиради. 
106- расм. Туфоген жинсларнинг кимѐвий 
нураши. 


236 
Демак нураш тоғ жинсларининг мустаҳкамлигини заифлашти-
ради, парчалайди, тупроқ қатламини, нураш пўстлоғини, зирҳли 
сиртларни, ғаройиб рельеф шаклларини, сочилма фойдали 
қазилмаларни ҳосил қилишда иштирок этади. 
13.3. Элювий ва нураш пўсти 
 
Ўзаро мураккаб боғлиқликда бўлган физик, кимѐвий ва 
органик нураш жараѐнларида икки хил: қолдиқ ва ҳаракатчан 
маҳсулотлар юзага келади. 
Нурашнинг ҳаракатчан маҳсулотлари эритма таркибида 
нураш профилини тарк этади. 
Нурашнинг қолдиқ маҳсулотлари - эллювий континентал 
ѐтқизиқларнинг бир генетик турини ташкил этади. 
Элювийнинг тузилиши ва қалинлиги бир қатор омилларга 
боғлиқ бўлиб, уларнинг орасида туб жинслар таркиби, иқлим, 
ўсимликлар миқдори, жойнинг рельефи ва нураш жараѐнининг 
давомийлиги асосий ҳисобланади. 
Элювий ҳосил бўлиш учун энг қулай шароитлар бўлиб 
текисланган рельефда юқори ҳарорат, намлик ва ўсимликларнинг 
зичлиги саналади. 
Паст ҳарорат шароитларида нураш жараѐнлари секинлашади, 
минералларнинг кимѐвий парчаланиши деярли содир бўлмайди, тоғ 
жинсларининг механик парчаланиши устиворлик қилади. 
Элювийнинг тузилиши, қалинлиги ва уни ташкил этувчи 
ҳосилалар таркиби жуда турли-туман бўлади. Турли иқлим 
шароитларда элювий тузилишидаги муайян кетма-кетлик нураш 
жараѐнларининг босқичли характеридан далолат беради.
Нураш босқичлилиги нураш зонасида тоғ жинсларининг 
кетма-кет қайта ўзгаришида ифодаланган. Нураш қобиғининг 
якуний маҳсулоти бўлиб ер юзасининг муайян иқлим зоналарида
барқарор бўлган минераллар ҳисобланади, яъни нураш босқичлари 
бошқа тенг шароитларда иқлим билан боғлиқ. 
Нураш босқичлари магматик жинсларда айниқса яққол 
ифодаланган бўлади. Б. Б. Полинов бунда қуйидаги босқичларни 
ажратади: 
- бўлакли; 
- сиаллитли оҳаксизланган; 
- нордон сиаллитли; 


237 
- аллитли. 
Бўлакли 
босқич
физик 
нураш 
устиворлиги 
билан 
характерланади ва натижада турли ўлчамдаги бўлаклар тўпланади. 
Бунда минерал таркиб ўзгармайди ѐки жуда суст ўзгаради. 
Элювийнинг бундай тури қутбий вилоятларда, саҳро ва ѐш тоғли 
районларда ривожланган. 
Сиаллитли оҳаксизланган босқич
кимѐвий нурашнинг 
бошланғич 
босқичи 
бўлиб, 
унда 
силикатлар 
ва 
алюмосиликатларнинг 
парчаланиши 
бошланади, 
нураш 
профилидан катионлар қисман чиқариб кетилади. Бу шароитларда 
монтмориллонит груҳидаги оралиқ гил минераллари, қисман 
гидрослюда ҳосил бўлади ва карбонатлар билан бойийди. Бундай 
элювий қуруқ континентал иқлимда ҳосил бўлади. 
Нордон сиаллитли босқич
барча катионларнинг ва қисман 
кремнеземнинг нураш профилида чиқариб кетилиши билан 
характерланади. Каолинит груҳидаги минераллар ҳосил бўлади, 
карбонатлар олиб чиқиб кетилади. Бундай жараѐнлар нам мўътадил 
шароитларда тез кечади. 
Аллитли босқичда 
гил минералларининг парчаланиши 
чуқурлашади, юза шароитларида барқарор бўлган алюминий, темир 
ва 
кремнийнинг 
оксидлари 
ва 
гидрооксидлари, 
асосан 
бокситларнинг таркибий қисми бўлган гиббсит ва бемит, гетит, 
гидрогетит ва опал вужудга келади. 
Силикатлар ва алюмосиликатлар тропик ва субтропик 
шароитларида тўлиқ (аллит босқичи) парчаланади, мўътадил иқлим 
шароитларда эса фақат каолинит ҳосил бўлиш босқичигача бради, 
холос. 
Элювийнинг кесмасида тоғ жинслари турли даражада ўзгарган 
вертикал табақаланиш кузатилади. Унинг устки қисмидан пастки 
қисмига қараб қимѐвий ўзгариш даражаси пасайиб боради.
Вертикал табақаланиш тропик ва субтропиклардаги элювийда 
ѐрқин ифодаланган.
Кимѐвий нурашга учраган элювий 
нураш қобиғи
дейилади. 
Унинг қалинлиги пастки зоналар ҳисобига, пастки зоналари эса туб 
жинслар ҳисобига ошиб боради. 
Нураш қобиғининг қалинлиги 30 - 40 м ни ташкил этади, 
баъзан 100 - 200 м га етиши мумкин. Энг қалин нураш қобиғи 
тропик ва субтропикларда иссиқ ва нам иқлим шароитларида 
ривожланади. Нураш қобиғининг чуқур ўзгарган устки қисмида 


238 
нурашнинг якуний маҳсулотлари - Al, Fe ва қисман Si оксидлари ва 
гидрооксидлари ҳосил бўлади. А1 ва Fe охралари элювийга қизил 
ранг беради ва қуруқ ҳолда ғиштни эслатувчи қаттиқ бўлади. 
Бундай нураш қобиғи 
латерит
(лотинча later - ғишт) дейилади 
(107-расм). 
Чўкинди 
жинсларда 
нураш қобиғи одатда унча 
катта бўлмаган қалинликка 
эга. У 5 - 10 м ни ташкил 
этади, 
аммо 
дарзлашган 
зоналарда ўнлаб метрга етиши 
мумкин. 
Чўкинди 
жинслар 
(карбонатлар, галоидлар ва 
сульфатлар) 
айниқса 
сув 
карбонат ангидритга бойиган 
бўлса, қисман ѐки тўлиқ эриб кетади, эриган материаллар сув билан 
чиқиб кетади. Унинг ўрнида карст деб аталувчи бўшлиқ ҳосил 
бўлади. Бу жинслар тўлиқ эриганда бўшоқ карбонатли материал - 
карбонатли ун ѐки эримайдиган гилли минералларнинг қолдиқлари 
шаклланади. 
Нураш қобиғининг морфологияси, таркиби ва қалинлиги жуда 
хилма-хил бўлади. Нураш қобиғида янги ҳосил бўлган 
минералнинг устиворлиги бўйича каолинли, монтмориллонитли, 
гидрослюдали, латеритли ва бошқа турлари ажратилади. 
Майдонли ва чўзинчоқ нураш қобиқлари ажратилади. 
Майдонли нураш қобиқлари
йирик майдонларда қоплама 
шаклида ривожланган бўлади. Улар тектоник тинч вилоятлардаги 
ясси 
тоғлиқлар 
ва 
кенг 
сувайирғичлардаги 
текисланган 
майдонларда ривожланади. Бу турдаги нураш қобиғининг 
қалинлиги ўнлаб метрларга боради. 
Чўзинчоқ нураш қобиқлари
дарзлашган зоналар, турли 
таркибдаги жинслар контакти, томирлар ва дайкалар бўйлаб 
чўзинчоқ таналарни ҳосил қилади. Бунда нураш қобиқлари 
парчаланган рельефли бурмали тоғларда вужудга келади, уларнинг 
қалинлиги юзлаб метрга бориши мумкин. Баъзан майдонли нураш 
қобиқлари ўзининг пастки қисмида чўзинчоқ нураш қобиқларига 
ўтиб, қалинлиги кескин ошади. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish