Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


-  расм. Гравитацион нураш



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

105

расм. Гравитацион нураш.


231 
Ҳавода карбонат ангидриднинг миқдори 0,03% га тенг. Сувда 
у ўнлаб ва юзлаб марта кўп эриган бўлади. Карбонат кислота 
муҳитнинг рН кўрсаткичини пасайтиради, яъни унинг нордонли-
гини оширади. Нордон сувлар карбонатли бирикмаларни эритади 
ва силикат асосларини сиқиб чиқаради. 
Карбонат ангидриднинг манбаи бўлиб тирик организмларнинг 
ҳаѐт-фаолияти, органик қолдиқлар ва карбонатли бирикмаларнинг 
парчаланиши ва вулканизм жараѐнлари ҳисобланади. Карбонат 
кислотанинг миқдори ботқоқ сувлари ва торфяникларда юқори 
бўлади.
Кимѐвий нурашда сульфидларнинг оксидланишидан ҳосил 
бўлган сульфат кислота ва органик материалларнинг чириши 
туфайли вужудга келган гумин кислоталари ҳам катта аҳамиятга 
моликдир. 
Оксидловчи-тикловчи муҳит.
Муҳитнинг оксидлаш ѐки 
тиклаш хусусиятлари оксидловчи–тикловчи имконияти (Еh) билан 
белгиланади. Оксидланган моддалар кам электронларга эга ва 
шунинг учун ҳам улар тикланган моддаларга нисбатан юқорироқ 
электр потенциалига (имкониятига) эга бўлади. Муҳитнинг Еh 
кўрсаткичи милливольтларда (мв) ўлчанади. 
Табиий сувларнинг Еh кўрсаткичи газ режими билан тартибга 
солинади. Юза сувларининг Еh кўрсаткичи -300 мв дан +500 мв 
гача ўзгаради. Водородсульфидли ил чўкиндиларида у 0 дан паст 
бўлиб, - 300 мв гача камаяди. 
Бирикманинг Еh кўрсаткичи қанча паст бўлса, унинг бошқа 
моддаларни тиклашда фаоллиги шунча юқори бўлади ва ўзи 
оксидланиш хусусиятига эга бўлган кучли тикловчидир. Аксинча, 
Еh кўрсаткичи қанча юқори бўлса, у шунча кучли оксидловчидир. 
Шу ўринда тикланган моддалар оксидловчилар бўлиб саналади. 
Бинобарин, улар оксидлаш жараѐнида бошқа моддалардан 
кислородни бириктириб олиш хусусиятига эгадир. 
Нефтли сувларда тикловчи бўлиб водородсульфид, икки ва-
лентли темир ионлари ва углеводородлар (нефт, газ) ҳисобланади. 
Нефтли сувларда Еh кўрсаткичи паст, манфий бўлади. 
Кимѐвий нураш кимѐвий жараѐнларнинг 5 турини: 1) эриш, 2) 
гидролиз, 3) ион алмашув, 4) оксидланиш ва 5) органик 
реакцияларни ўз ичига олади. 
Эриш
минералларнинг ион ѐки коллоид эритмага ўтишидан 
иборат. Кўплаб минералларнинг эрувчанлиги жуда паст. Жинс 


232 
ҳосил қилувчи минералларнинг катта қисми кам миқдорда эрийди. 
Кенг тарқалган минераллар галит (NaCl) энг юқори эрувчанлик да-
ражасига эга. Гипснинг эрувчанлиги галитникига қараганда 40 
марта кам. Кальцит тоза сувда ѐмон эрийди. Аммо кальцитнинг 
эриши сувда эриган карбонат ангидрид, яъни карбонат кислота эва-
зига ошади: 
СаСО
3
+ Н
2
СО
3
= 2НСО
3
-
+Са
2+

Карбонат ангидрид табиий сувларга атмосферадан ва органик 
моддаларнинг парчаланишидан ўтади. Сувда карбонат ангидрид 
қанча кўп бўлса, унда шунча кўп кальцит эрийди. Кальцит, араго-
нит, магнезит ва доломитнинг сувда эриши ўхшаш ҳолда кечсада, 
магнезит ва доломит кальцит ва арагонитга нисбатан секин эрийди. 
Гидролизда 
кимѐвий брикмалар сув билан реакцияга киришиб, 
кучсиз кислоталар (масалан, H
2
CO
3
) ѐки кучсиз асослар (масалан, 
NH
4
OH) ҳосил қилади. Силикатли минералларнинг нураши гидро-
лиз реакциясининг шу турига боғлиқ бўлади. 
Гидролиз реакцияси кечишида ажралиб чиққан кремнезѐм-
нинг бир қисми H
4
SiO
4
маҳсулотлари ҳолида эмас, балки коллоид-
лар шаклида эритмага ўтади. Кремнезѐмнинг қолган қисми нураш 
қобиғида майда аморф заррачалар каби чўкмага ўтади. Юқорида 
келтирилган карбонат ангидрид қатнашуви реакциясидан кўриниб 
турибдики, уларнинг одатдаги маҳсулоти бикарбонат-ион (НСО
3
-

бўлади. Шунинг учун ҳам чучук сувларда бикарбонат-ион кўп 
бўлади. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish