Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


Таянч атама ва тушунчаларга изоҳ беринг



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

Таянч атама ва тушунчаларга изоҳ беринг 
Метаморфизм, динамометаморфизм, псевдоморфоза, метасоматит, 
мигматизация, автометаморфизм, гранитизация, стресс босим, флюид, 
литостатик босим, диафторез, прогрессив метаморфизм, полиметаморфизм, 
термал, контакт, минтақавий метаморфизм, фация, эпизона, мезозона, 
катазона, яшил сланецлар, гнейс, эклогит. 
Назорат саволлари 
 

Метаморфизм деб нимага айтилади? 

Метаморфизм жараѐни деганда нимани тушунасиз? 

Метаморфизмнинг қандай турларини биласиз? 

Динамометаморфизм ва термал метаморфизм жараѐнини қандай 
тасаввур этасиз? 

.Минтақавий меаморфизмни изоҳлаб беринг. 


226 
`3 ҚИСМ. ЭКЗОГЕН ЖАРАЁНЛАР 
13 боб. ЭКЗОГЕН ЖАРАЁНЛАР ҲАҚИДА ТУШУНЧА. 
НУРАШ 
 
13.1. Умумий маълумотлар 
 
Ер пўстида ва унинг юза қисмидаги барча ўзгаришларга 
сабабчи бўлган иккита қудратли куч бор. Уларга эндоген ва экзоген 
кучлар ѐки жараѐнлар деб ном берилган. Биринчисининг ҳаракатга 
келтирувчи манбаи Ернинг ички энергияси бўлса, иккинчисиники 
ташқи, асосан - Қуѐш энергиясидир. 
Эндоген кучлар бунѐд этувчи хусусиятга эга бўлса, экзоген 
кучлар барбод этувчи вазифасини бажаради. Масалан эндоген 
кучлар Ер юзасининг барча нотекисликларини бунѐд этса, экзоген 
кучлар уларни текислашга ҳаракат қилади. 
Экзоген (юнонча - 
ехо
- ташқи, 
депон 
- келиб чиқиш, пайдо 
бўлиш) жараѐнлар Ер юзасида содир бўладиган табиий ҳодисалар 
бўлиб, уларни ҳаракатга келтирувчи манба қуѐш энергиясидир. 
Шунингдек экзоген жараѐнлар литосферанинг атмосфера, 
гидросфера ва биосфералар билан ўзаро таъсири натижасида содир 
бўладиган табиий ҳодисалардир. Экзоген жараѐнлар асосан ер 
пўстининг юза қисмини ўзгартиради. 
Барча экзоген жараѐнлар тоғ жинсларини емиради (нураш, 
эрозия, денудация, абразия, экзарация), емирилган жинсларни 
ташийди (кўчиради) ва тўплайди (аккумуляция). Ана шу табиий 
ҳодисалар туфайли ер юзасининг рельефини текислайди. Лекин 
экзоген жараѐнларнинг фаоллигини кўп ҳолатларда эндоген 
жараѐнлар белгилаб беради ва ҳар иккаласи қарама-қаришликлар 
кураши ва бирлиги қонуни асосида намоѐн бўлади. Масалан, тоғлар 
(вулканик, тектоник) қанчалар тез ва баланд кўтарилса, уларнинг 
емирилиши шунчалар тезлашади. Бунда ер пўстида модда ва 
энергия алмашинуви кузатилади: тоғлар емирилиб, пасая боради, 
текисликлар эса, чўкинди жинслар билан тўлиб, кўтарила 
бошлайди. Ер пўстидаги мавжуд мувозанат бузилиб, тектоник 
ҳаракатлар янгидан фаоллашиш босқичига ўтиб, вулканлар 
ҳаракатланиши, даҳшатли зилзилалар содир бўлиши мумкин. 
Демак, бу иккала кучлар ўзаро динамик бирликда ривожла-
нади. Шунинг учун ҳам геологик - геоморфологик тадқиқот ишла-


227 
рининг услубий асоси эндоген ва экзоген кучларининг ўзаро нисба-
тини таҳлил қилиш ҳисобланади. 
Қуѐш энергияси ва бошқа ташқи кучлар таъсирида содир 
бўладиган ер пўстининг юза қисмидаги барча табиий ҳодисаларни 
экзоген жараѐнлар
деб аталади. Экзоген жараѐнларни иккита йирик 
гуруҳга: қуруқликдаги ва сувли муҳитдаги жараѐнларга ажратиш 
мумкин. Қурукликдаги экзоген жараѐнларга нураш, шамол, 
вақтинча ва доимий оқар сувлар ва музликлар, сувли 
муҳитдагиларга денгиз ва океан сувлари, кўл ва ботқоқликлар, 
ерости сувларининг фаолияти тегишлидир. 
Сув оқими билан боғлиқ бўлган жараѐнлар тоғ жинсларининг 
емирилиши, ерилган материалларнинг ташилиши, дарѐ, дельта 
ѐтқизиқлари, умуман эрозия, кўчириш ва тўплаш жараѐнлари 
мажмуасидан ташкил топади.
Экзоген жараѐнларнинг вақт давомида ривожланишига асосан 
учта (тектоника, иқлим, антропоген) омиллар таъсир этади ва 
тўртта босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқичда экзоген 
жараѐнлар кучаяди ва унга мос ҳолда ландшафтларнинг ўзгариши 
жадаллашади. Иккинчи босқичда экзоген кучларнинг заифлаша 
бориши ва ландшафтларнинг ўзгариши ўртасида мувозанат юзага 
келади. Бу мутаносиблик маълум вақт давом этади. Учинчи 
босқичда экзоген жараѐнларнинг тобора заифлашуви узоқ 
муддатларда давом этиши ҳисобига ландшафт типлари янги 
шароитга мослаша боради. Тўртинчи босқичда динамик мувозанат 
ҳолатида ривожланиш муҳити шаклланади. Бу ҳолат бирор куч 
таъсир этмаса, узоқ геологик вақт давомида экзоген жараѐнлар 
билан ландшафт типларининг мутонасиблиги ўзгармайди. 
Қуйида экзоген жараѐнларга тегишли бўлган нураш, шамол, 
сув, музлик, денгиз ва океан, кўл ва ботқоқлик, ерости сувларининг 
таъсири, тупроқ ҳосил қилувчи жараѐнлар ҳақида маълумотлар 
келтирамиз. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish