Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

Контакт метморфизимида
магма сув ва карбонат кислотаси 
билан бирга бошқа элементларни бериб ѐки қабул қилиб, атрофдаги 
жинсларнинг кимѐвий таркибини ўзгартиради. Бу жараѐнда 
скарнлар, маъданли, метасоматик жинслар пайдо бўлади. Термал 
метаморфизмнинг минтақавий метаморфизмдан фарқи босимнинг 
кучсизлиги ва магманинг ѐндош жинсларга қисқа вақт таъсир 
этишидир. Шунинг учун ўзгарган тоғ жинсларининг зонаси унча 
кенг бўлмай, у фақат икки жинс контакти бўйлаб ривожланади. 
Контакт метаморфизми натижасида магма ѐнидаги чўкинди 
жинслар қайта кристалланади, баъзан ҳатто кимѐвий таркиби 
ўзгариб кетади. Масалан, контактга яқин жойдаги оҳактош қатлами 
кристалланиб мармарга айланади. Гил ва қумтошли жинслар 


223 
роговик ва кристалли жинсларга айланади. Магма массасидан 
узоқлашган сари, чўкинди жинслардаги метаморфизм жараѐнининг 
интенсивлиги ва таъсир даражаси камайиб боради. Бундай 
жинсларни ер юзига чиқиб қолган ва емирилган жойларда учратиш 
мумкин. Масалан, Ўзбекистоннинг ғарбидаги Қоратепа ва 
Зирабулоқ тоғларидаги гранит интрузиви контактидаги жинслар 
бунга жуда яхши мисол бўлаолади. 
Контакт метаморфизмининг минерал таркиби интрузив тана 
контактидан узоқда ҳосил бўлувчи паст ҳароратли гидрооксидли 
мажмуадан интрузия яқинида юқори ҳароратли мажмуагача 
ўзгаради. Контакт-термал метаморфизм турлари бирламчи 
жинсларнинг моддий таркиби ва жараѐн кечган шароитларга 
боғлиқ бўлади. Бунда мусковит-роговикли, амфибол-роговикли ва 
пироксен-роговикли мажмуалар ажратилади. 
Метасоматик метаморфизм (метасоматоз)
– бу тоғ 
жинсларининг кимѐвий ва минерал таркиби ўзгаришига олиб 
келувчи бир элементларнинг чиқиб кетиши, бошқаларининг эса 
кириб 
келиши 
жараѐнидир. 
Метасоматоз 
жараѐнида 
минералларнинг эриши ва бир-бирининг ўрнини эгаллаши тоғ 
жинсларининг қаттиқ ҳолатида ҳажми деярли ўзгармасдан туриб 
биргаликда кечади. 
Метасоматозда бош агент бўлиб кўпинча магматик ва пост-
магматик фаолият билан генетик боғлиқ бўлган кимѐвий фаол 
эритмалар ва газлар ҳисобланади. Уларнинг кириш йўллари текто-
ник бурдаланиш зоналари бўлиб, унда эритмаларнинг фаол 
циркуляцияси - фильтрацион миграция кечади; бундан ташқари, тоғ 
жинсларининг метасоматик ўзгариши гранулалар орасидаги 
бўшлиқларга эритмаларнинг диффузияси боғлиқ бўлиши мумкин. 
Тоғ жинсларининг ўзгариш фаоллиги ва характери метамор-
физмга олиб келувчи эритмаларнинг кимѐвий таркиби (ишқорли, 
кислотали, асосли), уларнинг концентрацияси, ҳарорати, умумий 
босими ҳамда метаморфизмга учраѐтган тоғ жинсларининг таркиби 
ва структурасига боғлиқ бўлади. Метасоматик жараѐнларнинг 
маҳсулотлари 
метасоматитлар
дейилади ва ўзига хос минерал 
таркиби, структураси ва текстураси билан фарқ қилади. Улар учун 
қуйидагилар характерли: 
- бирламчи шакли сақланиб қолган ҳолда бир минералнинг 
иккинчиси билан ўрин алмашиниши натижаси ҳисобланувчи 
псев-
доморфозанинг
ривожланиши; 


224 
- марказий қисмида мономинерал ва минераллар сони кам 
бўлган жинслар шаклланувчи метасоматик таналарнинг зонал 
тузилиши; 
- турли ўлчамли йирик кристалли структура ва доғли 
текстуранинг ривожланиши. 
Метаморфизмнинг бундай турида шаклланувчи амалий 
томондан муҳим ҳисобланган ва энг кенг тарқалган тоғ жинслари 
бўлиб скарнлар, грейзенлар, иккиламчи кварцитлар, пропилитлар, 
березитлар ва лиственитлар саналади. Бу метасоматитларда нодир 
элементларнинг концентрацияси кузатилади, улар полиметаллар, 
қалай, вольфрам, молибден, олтин ва бошқа фойдали 
қазилмаларнинг муҳим қидирув белгилар бўлиб хизмат қилади. 
Метаморфизм жараѐнлари билан кўпчилик фойдали қазилма 
конлари боғлиқ. Бунда, айниқса, минтақавий метаморфизм ва мета-
соматознинг аҳамияти катта бўлади. 
Прогрессив минтақавий метаморфизм шароитларида полиме-
талли, олтинмаъданли, уранли ва б. конлар шаклланади. Бунда ме-
таморфизмнинг маъдан ҳосил қилувчи аҳамияти ѐндош жинслардан 
маъданли элементларни йиғиб олиши ва уларни нисбатан кичик 
жойларда тўплаб саноат аҳамиятига эга бўлган конларни ҳосил 
қилишидир. 
Метаморфизм жараѐнида саноат аҳамиятига эга бўлган 
минераллар - тальк, асбест, графит; қимматбаҳо тошлар - рубин, 
сапфир, гранат конлари ҳосил бўлади. Метаморфик жинсларнинг 
ўзи ҳам кўпинча фойдали қазилмалар ҳисобланади. Мармарлар, 
темирли кварцитлар, глиноземли гнейслар, мисли қумтошлар ва б. 
шулар жумласидандир. 
Кўпчилик метасоматитлар маъдандор жинслар ҳисобланади. 
Масалан, скарнларда темир, полиметалл маъданлар, молибден, 
вольфрам, мис, кобальт, флогопит, вермикулит конлари; грейзен-
ларда - топаз, турмалин, флюорит, қалай, вольфрам, молибден; 
иккиламчи кварцитларда - олтингугурт, олтин-кумушли, сура-
маргимушли, 
мис-колчеданли 
маъданлар; 
березит 
ва 
лиственитларда олтин ва полиметалл маъдан конлари учрайди. 
Маъданли компонентлар гидротермал эритмалар ва флюидлар 
ѐрдамида ташқаридан келтирилади ѐки метасоматозга учраган 
ѐндош жинслардан ўзлаштирилади. Метасоматитларда маъданли 
минерализация синхрон ѐки устама тушган бўлиши мумкин. 


225 
Маъдан чўкмага ўтишига асосий сабаб бўлиб эритмаларнинг 
нейтрализация 
жараѐнлари 
ҳисобланади. 
Нейтрализация 
ҳароратнинг ўзгариши, ишқорли-кислотали шароитлар ѐки ѐндош 
жинслар билан ўзаро таъсири туфайли содир бўлади. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish