Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

 
12.3. Метаморфизм турлари 
 
Тоғ жинсларига таъсир кўрсатувчи омиллар, уларнинг 
жадаллиги 
ва 
геологик 
шароитлари 
мажмуаси 
бўйича 
метаморфизмнинг 
олтита: 
минтақавий, 
ультраметаморфизм, 
динамометаморфизм, контактли, метасоматик ва автометаморфизм 
турлари ажратилади. 
Минтақавий (динамотермал) метаморфизм
йирик майдон-
ларни қамраб олади, деформация ва бурмаланиш минтақаларида 
содир бўлади. Ундаги тоғ
жинсларини ташкил этувчи минерал-
ларнинг турлари чуқурликка томон ўзгариб боради. Бу жараѐн 
давомида енгилроқ бўлган сувли минерал жинслари оғир сувсиз 
минерал жинслари билан ўрин алмашади.
Метаморфизм жараѐни устида жуда кўп илмий ишлар олиб 
борилган ва анча масалалар. ечилган. Кўпчилик олимлар метамор-
физмни чуқурлик бўйича 3 та асосий зоналарга ажратадилар: юқори 
- эпизона, ўрта – мезозона ва чўқур – катазона. 
Эпизонада
— босим ва ҳарорат паст бўлади. Бу зонага хос 
минералллар кўпроқ гидроксиллар (ОН), хлоритлар, эпидот, цои-
зит, серицит, биотит, актинолит, роговая обманка ва глауконит-
дан иборат бўлиб, булардан ташқари унинг таркибида альбит 
ва гранат каби бардошли минераллар учрайди. 
Мезозона
ўртача босим ва ҳароратга эга бўлади. Бу зонада 
юқоридаги гидроксидли минераллардан ташқари, дистен, ставро-
лит, альмандин, пироп, плагиоклаз учрайди. Жинслари сланецли 
структурага эга бўлади, лекин бу структура эпизонага нисбатан 
кучлироқ ривожланган. 
Катазонадаги
метаморфизм жараѐни юқори гидростатик 
босим ва ҳароратда (минераллар эриш нуқтасига яқин бўлади) 
кечади. Жинсда сланецли текстура камаяди, у пластик ҳолатга 


221 
келади ва таркибида силлиманит, альмандин, пироксен, оливин, 
пироп, кордиерит, шпинел, анортит, альбит, дала шпати, биотит, 
эгирин, андалузит, везувиан ва бошқа кўп минераллар учрайди. 
Юқори босим ва ҳароратга бардошли минераллар ҳам учрайди. 
Буларга кварц, рутил, титанит, магнетит, кальцит, альбит ва 
бошқлар киради. Бу минераллар таркибида (ОН) бўлмайди. 
Минтақавий метаморфизм жараѐнлари прогрессив ва регрес-
сив хусусиятларга эга бўлиши мумкин. Ҳар иккала ҳолда ҳам бу 
жараѐнлар ультраметаморфизмга олиб келади. 
Прогрессив 
метаморфизм
босим 
ва 
ҳарорат 
кўрсаткичларининг ошиши шароитларида амалга ошади ва паст 
ҳароратли минерал мажмуаси ўрнига юқори ҳароратлисининг 
пайдо бўлишида намоѐн бўлади. 
Регрессив метаморфизм
ѐки 
диафторез
магматик ѐки 
метаморфик жинсларнинг янги шароитларга мослашишидан пайдо 
бўлган минерал ҳосилаларни ўз ичига олади. Бунда юқори 
ҳароратли минераллар ўрнини паст ҳароратлилари эгаллайди. 
Бундай жараѐнларда ҳосил бўлган метаморфизм маҳсулотларини 
диафторитлар 
дейилади. 
Архей ва протерозой ѐшидаги метаморфик ҳосилалардан 
тузилган минтақалар учун 
полиметаморфизм
характерли бўлади. 
Полиморфизм деганда метаморфизм жараѐнларининг полихрон 
устама тушиши туфайли тоғ жинсларининг кўп босқичли ўзгариши 
тушунилади. 
Минтақавий метаморфизмнинг энг кенг тарқалган жинслари 
бўлиб 
яшил 
сланецлар, 
кристалли 
сланецлар, 
гнейслар, 
амфиболитлар, мармарлар, кварцитлар саналади. Улар одатда фаол 
деформацияланган, мураккаб бурмаланган қатламлар, линзалар ва 
қатламалар шаклида ѐтади.

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish