Иктисодиёт ишлаб чикаришни ташкил этиш



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/85
Sana26.02.2022
Hajmi1,6 Mb.
#472767
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   85
Bog'liq
iqtisod va ishlab chiqarishni tashkil qilish

Таянч иборалар: 
Айланма капитал, айланма капитал таркиби, айланма капиталнинг йил 
бошидаги ва ўртача қиймати, айланма маблағларнинг айланиш тезлиги 
коэффициенти, айланма маблағлар банд бўлиш коэффициенти, дебиторлик ва 
кредиторлик карзи айланиш даражаси, ишлаб чиқариш материал захираларининг 
айланиши. 
Назорат саволлари: 
1.
Айланма капитални тавсифланг. 
2.
Айланма капитал таркибини айтинг. 
3.
Айланма капитал мавжудлиги ва айланишини кайси кўрсаткичлар билан 
ифодалаш мумкин? 
4.
Ўртача суткали айланма капитал қандай аниқланади? 
5.
Дебиторлик ва кредиторлик карзининг айланиш даражалари нимани 
кўрсатади? 
6.
Ишлаб чиқаришдаги материал захираларининг айланиши нима учун 
аниқланади? 


82 
IХ БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ. 
9.1. Ишлаб чиқариш жараѐни тушунчаси. 
Ишлаб чиқариш жараѐни - бу хом-ашѐнинг тайѐр маҳсулотга айлангунча бўлган 
барча жараѐнлар тушунилади. Корхонанинг мураккаб негизи бўлиб ишлаб чиқариш 
жараѐни ҳисобланадики, бунда хом-ашѐ тайѐр маҳсулотга айланади. Демак, ишлаб 
чиқариш жараѐни хом ашѐни тайѐр маҳсулотга айланишига бевосита алоқадор бўлган 
жараѐнларни ўз ичига олади. Ишлаб чиқариш жараѐни инсоннинг меҳнат предметига 
меҳнат воситалари таъсири орқали амалга оширилади. Маҳсулот ишлаб чиқариш 
жараѐни ѐки ишлаб чиқариш жараѐни меҳнат предметлари, меҳнат воситалари ва 
жонли меҳнатнинг ўзаро таъсирининг натижаси бўлиб ҳисобланади. Бу 
элементларнинг бирлашуви ишлаб чиқаришни ташкил этишни таъминлайди. Ишлаб 
чиқариш жараѐни маҳсулот ишлаб чиқаришда вазифаси бир хил бўлмаган турли 
жараѐнлардан ташкил топади. Ишлаб чиқариш жараѐнида меҳнат предметларини 
сифатий ўзгаришларига олиб келадиган жараѐнлар асосий жараѐнлар дейилади 
(сифатий ўзгаришлар меҳнат предметларининг ички хусусиятлари, ташқи кўриниши, 
шакли, ҳажми ва бошқалар). Ёрдамчи жараѐнлар эса асосий жараѐнларни амалга 
оширишда керакли шарт шароитлар яратади. Бўларга қуйидагилар мисол бўла олади: 
турли хилдаги энергия ишлаб чиқариш, хом ашѐ, материаллар тайѐр маҳсулотнинг 
фазодаги ўрнини алмаштириш, жиҳозлар ремонтини ташкил қилиш ва бошқалар.
Ишлаб чиқариш жараѐнлари таркибий бўлимларга, яъни операцияларга 
бўлинади. Ишлаб чиқариш операцияси деб бир ѐки бир нечта ишчилар томонидан бир 
иш жойида бир хил меҳнат предметлари устида ва бир хил меҳнат қуроллари билан 
бажарилган ишлаб чиқариш жараѐнининг қисмига тушунилади. Иш кучи, меҳнат 
воситаси ва меҳнат предметининг ўзаро бирлашуви бир операцияни бажаришни 
билдиради. Бу элементлардан бирининг ўзгариши эса бошқа операциянинг 
бошланишидан дарак беради. Меҳнат предметининг бир сифатий ҳолатдан иккинчи 
сифатий латга ўтишида катнашадиган бир ѐки бир нечта операцияларнинг бирлашмаси 
ишлаб чиқариш босқичи деб айтилади. Ишлаб чиқариш жараѐни турли хилдаги 
операциялардан 
тузилган 
бўлиб, 
бу 
операциялар 

та 
белги 
орқали 
классификацияланиши мумкин: 
1. Ишлаб чиқариш жараѐнида операциялар вазифаси бўйича операцияларга 
бўлинади 
2. Ишлаб чиқариш жараѐнида операциялар бажарилиши бўйича операцияларга 
бўлинади 
Операцияларнинг бажарилишига кўра 3 га бўлинади: 
1. Машинада бажариладиган операциялар; 
2. Машина - қўлда бажариладиган операциялар; 
3. Фақат қўлда бажариладиган операциялар.


83 
Ишлаб чиқариш жараѐнида операциялар вазифаси бўйича асосий ва ѐрдамчи 
операцияларга бўлинади. Асосий операцияларга технологик операциялар деб айтилади. 
Ёрдамчи операциялар ўз навбатида уч гуруҳга бўлинади: 
1. Кўчувчи (ташувчи) операциялар ѐки транспорт операциялари. Бу операциялар 
меҳнат предметларининг ўрнини фазода ўзгартиради.
2. Назорат операциялари (температурани ўлчаш ѐки назорат қилиш, намликни 
ўлчаш, тарозида ўлчаш) 
3. Хизмат кўрсатиш операциялари. Бу операциялар жараѐннинг бориши учун 
нормал шароитлар яратиб беради (иш жойини йиѓиштириш, тозалаш, машина ва 
жиҳозларни тозалаш, ѐѓлаш, текшириш ва бошқалар) 
Ишлаб чиқаришни рационал ташкил қилиш ишлаб чиқариш жараѐнида ѐрдамчи 
операцияларнинг умумий сонидаги солиштирма оѓирлиги камайтиришни талаб 
қиладики, бу маҳсулот ишлаб чиқариш меҳнат сиѓимини ва ишлаб чиқариш жараѐни 
давомийлигини қисқартиради.
Ишлаб чиқариш жараѐнини таҳлил қилиш учун ҳар бир гуруҳ операцияларининг 
умумий миқдоридаги нисбий вазни ҳисобланади. Бизга маълумки, ишлаб чиқариш 
жараѐнида асосий ишни технологик операциялар бажаради. Шунинг учун уларнинг 
асосий сони қанчалик кўп бўлса, ишлаб чиқариш жараѐни шунча такомиллашган 
ҳисобланади. Ҳар хил операцияларнинг уларнинг умумий миқдоридаги ўзаро нисбати 
ишлаб чиқариш жараѐнининг структураси дейилади. Ишлаб чиқариш жараѐнини 
ташкил қилиш шу жараѐннинг механизациялаштириш даражасини ҳисоблашга асос 
бўлади. Механизациялаштириш даражаси қуйидаги формула орқали топилади: 
100
.
.
.



ум
к
м
м
мех
К
К
К
У
бу ерда:
К
м
- машинада бажариладиган операциялар миқдори; 
К
м.қ
- машина-қўлда бажариладиган операциялар миқдори; 
К
ум
- умумий операциялар миқдори 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish