Ўзбекистон республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»


-§. Командирнинг (бошлиқнинг) ихтиёрига ўтказиш тартиби



Download 402,58 Kb.
Pdf ko'rish
bet20/56
Sana26.02.2022
Hajmi402,58 Kb.
#469092
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   56
Bog'liq
ПҚ-4447-сон 12.09.2019. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

4-§. Командирнинг (бошлиқнинг) ихтиёрига ўтказиш тартиби
145. Контракт бўйича ҳарбий хизматчи командирнинг (бошлиқнинг) ихтиёрига
ўтказилиши мумкин.
Командир (бошлиқ) ихтиёрига ўтказиш ушбу ҳарбий хизматчини лавозимга тайинлаш
ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг буйруғи (фармойиши) билан амалга оширилади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.


146. Контракт бўйича ҳарбий хизматчини командирнинг (бошлиқнинг) ихтиёрига
ўтказиш ҳамда тегишли тўловларни тўлаш қуйидаги ҳолатларда ва муддатларга амалга
оширилади:
а) ташкилий-штат тадбирлари ўтказилиши ёки бошқа лавозимга тайинланганлиги
муносабати билан лавозимдан бўшатилганда — икки ойдан кўп бўлмаган муддатда.
Бунда ҳарбий хизматчига қуйидаги тўловлар амалга оширилади: ҳарбий унвон маоши,
охирги эгаллаб турган асосий лавозими бўйича лавозим маоши, хизмат йиллари учун
устама, махсус моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан устама (15 фоизгача), бир
йўла тўланадиган пул таъминоти, қонунчиликда белгиланган тартибда озиқ-овқат паёги учун
компенсация пули ва турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул
компенсацияси;
б) бир ойдан ортиқ вақт давомида бедарак йўқолганида — ҳарбий хизматчи ҳарбий
қисмга қайтгунича (агарда унинг ҳарбий хизматни давом эттириши тўғрисида бошқа қарор
қабул қилинмаган бўлса) ёки унинг бедарак йўқолган деб тан олингани ёки вафот этган деб
эълон қилингани тўғрисидаги суд қарори қонуний кучга кирган кунга қадар (ўша кунни ҳам
қўшиб ҳисоблаганда).
Бунда пул таъминоти ҳарбий хизматчининг охирги эгаллаб турган асосий лавозими
бўйича, ҳарбий хизматчи ҳарбий қисмга қайтгунича (агарда унинг ҳарбий хизматни давом
эттириши тўғрисида бошқа қарор қабул қилинмаган бўлса) ёки унинг бедарак йўқолган деб
тан олингани ёки вафот этган деб эълон қилингани тўғрисидаги суд қарори қонуний кучга
кирган кунга қадар (ўша кунни ҳам қўшиб ҳисоблаганда) ҳарбий хизматчига (унинг оила
аъзоларига) ўн икки ойдан ошмаган муддатда тўлиқ тўланади;
в) ҳарбий хизматчи асирда ёки гаров сифатида ушланган ҳолларда — асирда бўлган
ёки гаров тариқасида ушлаб турилган бутун давр давомида.
Бунда пул таъминоти ҳарбий хизматчига (унинг оила аъзоларига) охирги эгаллаб
турган асосий лавозими бўйича юқорида кўрсатилган давр учун тўлиқ тўланади (ўз
ихтиёрига кўра асирда бўлган (гаров тариқасида ушлаб турилган) ёки Ўзбекистон
Республикасига нисбатан жиноят содир этган ҳоллар бундан мустасно);
г) ҳарбий хизматчига нисбатан қидирув эълон қилинган кундан бошлаб.
Бунда ҳарбий хизматчига нисбатан суднинг қарори қабул қилинган кунгача пул
таъминоти тўланмайди;
д) ҳарбий хизматчи бола парвариши таътилида бўлганлиги муносабати билан — ушбу
таътил тугагунга қадар.
Бунда кўрсатилган даврда ҳарбий хизматчига пул таъминоти тўланмайди. Турар жойни
ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси қонунчиликда белгиланган
тартибда тўланади;
е) ҳарбий хизматчи олти ойдан кўпроқ муддатга тайёргарлик, қайта тайёргарлик ва
малака ошириш курсларига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига
ўқишга юборилганда қуйидаги тўловлар: ҳарбий унвон маоши, охирги эгаллаб турган
асосий лавозими бўйича лавозим маоши, хизмат йиллари учун устама, махсус моддий
рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан устама (15 фоизгача), бир йўла тўланадиган пул
таъминоти, қонунчиликда белгиланган тартибда озиқ-овқат паёги учун компенсация пули ва
турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси — ўқишнинг
бутун муддати давомида сақланиб қолинади;
ж) суд томонидан ҳарбий хизматчини эгаллаган лавозимидан четлатиш тўғрисида
ажрим чиқарилган ҳолатда — кўрсатилган ажрим бекор қилингунга ёки жиноят иши бўйича
узил-кесил қарор қабул қилингунга қадар.
Бунда пул таъминотини тўлаш мазкур Низомнинг 
148-бандида
белгиланган тартибда
амалга оширилади;
з) ҳарбий хизматчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганда
— қамоққа олинган кундан бошлаб ушбу эҳтиёт чораси бекор қилингунга қадар.
Бунда кўрсатилган даврда ҳарбий хизматчига пул таъминоти тўланмайди.


(146-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПҚ-5035-сон 
қарори
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.03.2021 й., 07/21/5035/0228-сон)
147. Суд ажрими асосида эгаллаб турган лавозимидан озод этилган ҳарбий
хизматчилар тергов олиб борилаётган бутун даврда тегишли командирларнинг
(бошлиқларнинг) ихтиёрига ўтказилади ва жиноят иши бўйича узил-кесил қарор қабул
қилинмагунга қадар ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатилмайди, мазкур Низомда
белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
148. Суд ажрими асосида эгаллаб турган лавозимидан озод этилган ҳарбий хизматчи
суд ажримининг нусхаси командирга (бошлиққа) келиб тушган кундан бошлаб унинг
ихтиёрига ўтказилади.
Командир (бошлиқ) суд ажримининг нусхасини олган вақтдан бошлаб шахсий таркиб
бўйича буйруқ чиқмагунга қадар ҳарбий хизматчини лавозим мажбуриятларини
бажаришдан четлаштиради.
Суд ажримига асосан эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилган ҳарбий хизматчига
командирнинг (бошлиқнинг) ихтиёрида бўлиш вақтида қонунчиликда белгиланган
тартибда ҳарбий унвони бўйича оклади (ҳарбий унвон бўйича окладнинг устамаларини
ҳисобга олган ҳолда), озиқ-овқат паёги ва турар жойни ижарага олганлик (ижарада
турганлик) учун компенсация пули тўланади.
149. Командирнинг (бошлиқнинг) ихтиёрига ўтказилган ҳарбий хизматчига нисбатан
суд томонидан оқлов ҳукми чиқарилганда ёки реабилитация қилувчи асослар бўйича
жиноят иши тугатилган ҳолатда у олдинги лавозимига ёки унга тенг лавозимга тайинланади,
пул таъминоти, компенсациялар ва бошқа тўловларни тўлаш эса қонунчиликда белгиланган
тартибда амалга оширилади.

Download 402,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish