Ўзбекистон республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»


-§. Ҳарбий хизматчиларни давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига хизмат сафарига



Download 402,58 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/56
Sana26.02.2022
Hajmi402,58 Kb.
#469092
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   56
Bog'liq
ПҚ-4447-сон 12.09.2019. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

8-§. Ҳарбий хизматчиларни давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига хизмат сафарига
юбориш тартиби, улар томонидан ҳарбий хизматни ўташнинг ўзига хос хусусиятлари
159. Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматда қолдирилган ҳолда
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланиши, шунингдек
тегишли органлар ва ташкилотлар раҳбарларининг сўровномаларига асосан давлат
ҳокимияти ва бошқарув органлари, бошқа ташкилотларга (кейинги ўринларда — органлар
ва ташкилотлар) хизмат сафарига юборилиши мумкин.
160. Ҳарбий хизматчиларни тегишли органлар ва ташкилотлар раҳбарларининг
сўровномалари асосида хизмат сафарига юбориш Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Бунда органлар ва ташкилотларга хизмат сафарига юборилган ҳарбий хизматчиларда
хизмат сафаригача эгаллаб турган лавозимига мос (тенглаштирилган) ҳарбий лавозимлар
учун белгиланган таъминотнинг барча турлари билан таъминланиши, кафолатлари ва
имтиёзлари сақланади.
161. Хизмат сафарига юборилган ҳарбий хизматчи билан олдин тузилган ҳарбий хизмат
учун контрактнинг амал қилиш муддати бутун хизмат сафари даврида тўхтатиб турилади.
162. Органлар ва ташкилотларга хизмат сафарига юборилган контракт бўйича ҳарбий
хизматчиларга навбатдаги ҳарбий унвонлар берилиши, олдин эгаллаган лавозимидан қатъи
назар, уларни юборган вазирликлар раҳбарлари томонидан ўз вақтида белгиланган
муддатларда амалга оширилади.
Ҳарбий унвонларни бериш ва тақдирлаш улар хизмат сафарига юборилган органлар
ва ташкилотларнинг тақдимномалари бўйича умумий асосда амалга оширилади.
163. Органлар ва ташкилотларга юборилган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга
таътиллар ҳарбий хизматчилар учун белгиланган тартибда берилади.
164. Органлар ва ташкилотларга илгари юборилган контракт бўйича ҳарбий
хизматчилар кўрсатилган лавозимлардан озод этилганидан сўнг ҳарбий хизматни давом
эттириш учун уларни хизмат сафарига юборган вазирликларга қайтарилади.
Бунда контракт муддати тугаган ёки ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш
чегарасига етган ва ҳарбий хизматни давом эттиришни истамаган ушбу ҳарбий хизматчилар
хизмат сафари даврида улар таъминотда бўлган охирги лавозимидан резервга ёки
истеъфога бўшатиладилар.


Ушбу ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизмати тугаган кун уларнинг вазирлик шахсий
таркиби рўйхатидан чиқарилган кун ҳисобланади.
165. Ҳарбий хизматчиларни вазирликларга хизмат сафарига юбориш ва улар
томонидан ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа ўзига хос хусусиятлари улар ҳарбий хизматни
ўтаётган вазирликлар томонидан белгиланади.

Download 402,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish