Ўзбекистон республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»


-§. Ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш



Download 402,58 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/56
Sana26.02.2022
Hajmi402,58 Kb.
#469092
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   56
Bog'liq
ПҚ-4447-сон 12.09.2019. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

2-§. Ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
139. Барча тоифадаги контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ўташи ва
уларнинг хизмат мартабаси ҳақиқий ҳарбий хизматнинг бутун муддати давомида узлуксиз
равишда таҳсил олиш ва малака ошириш билан кечиши лозим.
140. Биринчи хизмат йили тугаши билан олий ҳарбий таълим муассаса бошлиғига
командир ва бошлиқлар томонидан олий ҳарбий таълим муассасалари битирувчиларининг
барча таълим предметлари бўйича тайёргарлик даражасига баҳодан иборат тақризлар
тақдим этилади.
3-§. Лавозим бўйича мажбуриятларни вақтинча бажаришни юклаш тартиби
141. Хизмат зарурияти юзасидан ҳарбий хизматчига қуйидагилар юклатилиши мумкин:
а) ўзи эгалламаган вакант лавозимни вақтинча бажариш (лвб). Бу ҳолда ҳарбий
хизматчи олдинги эгаллаган лавозимидан озод этилади;
б) ўзи эгалламаган лавозим (уни эгаллаган ҳарбий хизматчи вақтинча йўқ бўлса ёки
лавозимдан четлатилган бўлса) мажбуриятларини вақтинча бажариш (лмвб). Бу ҳолда
ҳарбий хизматчи олдинги эгаллаган лавозимидан озод этилмайди.
142. Вакант лавозимни вақтинча бажаришнинг (лвб) узлуксиз муддати олти ойдан
ошмаслиги керак.
Кўрсатилган муддат ўтгандан сўнг лавозимни вақтинча бажариб турган ҳарбий
хизматчини ёки бошқа ҳарбий хизматчини ушбу лавозимга тайинлаш тўғрисида қарор қабул
қилиниши лозим.
143. Ҳарбий хизматчига лавозимни (мажбуриятни) вақтинча бажаришни юклатиш ва
уни эгаллаган лавозимни (мажбуриятни) бажаришдан озод этиш ваколатли мансабдор
шахснинг буйруғи (фармойиши) билан амалга оширилади.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган
лавозим вазифаларини вақтинча бажаришни ҳарбий хизматчига юклатиш Ўзбекистон
Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда вазирлик раҳбарлари томонидан
амалга оширилади.
144. Ҳарбий қисм командири (бошлиғи) ўзи вақтинча бўлмаган вақтда лавозими бўйича
вазифаларни вақтинча бажаришни ўринбосарларидан бирига юклайди.
Бошқа ҳолларда ҳарбий хизматчига унинг вазифаларини вақтинча бажариш ҳарбий
қисм командири ёки юқори турувчи, унинг бевосита бошлиғи бўлган командир (бошлиқ)
томонидан юклатилади.

Download 402,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish