Ўзбекистон республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»


-§. Ҳарбий лавозимдан озод этиш тартиби



Download 402,58 Kb.
Pdf ko'rish
bet21/56
Sana26.02.2022
Hajmi402,58 Kb.
#469092
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   56
Bog'liq
ПҚ-4447-сон 12.09.2019. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

5-§. Ҳарбий лавозимдан озод этиш тартиби
150. Ҳарбий хизматчи янги лавозимга (шу жумладан тингловчи ва курсант лавозимига)
тайинланганда, бошқа лавозимга ўтказилганда, бошқа жойга юборилганда, ҳарбий
хизматдан бўшатилганда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган
бошқа ҳолатларда эгаллаб турган лавозимидан озод этилади.
151. Ҳарбий хизматчини лавозимга тайинлаш ваколатига эга бўлган мансабдор шахс ёки
юқори турувчи командир (бошлиқ) ушбу Низомнинг 
118

119
ва 
120-бандларига 
мувофиқ уни
эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳуқуқига эга.
6-§. Режалаштирилган алмаштириш тартибида бошқа жойга ўтказиш
152. Иқлим шароитлари ноқулай жойларда ҳарбий хизматни ўтаётган контракт бўйича
ҳарбий хизматчилар режа асосида бошқа жойга ўтказилади.
Кўрсатилган жойларда ҳарбий хизматни ўташ муддати Ўзбекистон Республикаси
қонунчилиги билан белгиланади (ушбу муддат ваколат муддатлари қонунчилик билан
белгиланадиган мансабдор шахслар учун — уларнинг ваколат муддатига тенг).
Хизмат зарурияти ва ўзининг розилиги билан ҳарбий хизматчи кўрсатиб ўтилган
жойда ҳарбий хизматини давом эттириши мумкин.
153. Ҳарбий хизматчиларни режа асосида бошқа жойга ўтказишни ташкиллаштириш ва
ўтказиш тартиби вазирлик раҳбари томонидан белгиланади.
7-§. Ҳарбий хизматчиларни бир вазирликдан бошқа вазирликка ўтказиш тартиби
154. Қуролли Кучларда ташкилий-штат тадбирларини ўтказишда ҳарбий хизматчилар
ҳарбий қисм (бўлинма) таркибида ҳарбий хизматни давом эттириш учун бир вазирликдан
бошқа вазирликка ўтказилиши мумкин. Контракт бўйича ҳарбий хизматчиларни бир
вазирликдан бошқа вазирликка ўтказиш фақат уларнинг ёзма розилиги асосида амалга
оширилади.
155. Лавозимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратининг номенклатурасига кирмайдиган
контракт бўйича ҳарбий хизматчиларни бир вазирликдан бошқа вазирликка ўтказиш
манфаатдор вазирликларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда якка тартибда амалга
оширилади.


156. Контракт бўйича ҳарбий хизматчи ўтказишга розилик бермаган тақдирда, у
вақтинча, бир ойгача бўлган муддатга ҳарбий қисм (бўлинма) таркибида бўлинмага
раҳбарлик қилиш, иш ва лавозимини топшириш учун бошқа вазирликка хизмат сафарига
юборилиши мумкин. Бунда ҳарбий хизматчи билан тузилган олдинги контракт давом
эттирилади, аммо ҳарбий хизматчи у бажараётган лавозим учун белгиланган меъёрлар
бўйича хизмат сафарига юборилган вазирлик томонидан таъминотнинг барча турлари
билан таъминланади.
Хизмат сафари муддати тугагандан сўнг ҳарбий хизматчи хизматни давом эттириш учун
хизмат сафарига юборган вазирликка қайтиб келади. Ушбу ҳарбий хизматчи хизмат
сафарига юборилган вақтгача эгаллаб турган лавозимидан паст бўлмаган лавозимга
ўрнатилган тартибда тайинланиши лозим. Тегишли лавозимга тайинлаш имконияти мавжуд
бўлмаганда ҳарбий хизматчи қуйи ёки юқори ҳарбий лавозимга тайинланиши ёхуд
ташкилий-штат тадбирлари ўтказилиши муносабати билан (бошқа асослар бўлмаган
тақдирда) Қуролли Кучлар сафидан бўшатилиши мумкин.
157. Ҳарбий хизматчилар бир вазирликдан бошқа вазирликка ўтказилганларида
олдинги хизмат жойининг шахсий таркиб рўйхатидан чиқарилади ва ўтказилган
вазирликнинг шахсий таркиби рўйхатига киритиладилар. Ҳарбий хизматчи ўтказилган
вазирлик билан янги контракт тузилмайди.
158. Шу билан бирга, ушбу ҳарбий хизматчилар янги хизмат жойи шахсий таркиби
рўйхатига киритилган кунга қадар ўзи кетаётган вазирликда ҳарбий хизматни ўтаётган
бўлиб ҳисобланадилар.

Download 402,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish