ҲОМИЛА ВА ЯНГИ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚНИНГ ПАТОЛОГИК
ҲОЛАТЛАРИ РИВОЖЛАНИШ ХАВФ ГУРУҲЛАРИ
Ҳомиладорликдан олдин аѐл саломатлигидаги оғишлар, ҳомиладорлик
ва туғиш кечишининг асоратлари, ижтимоий ва маиший муаммолар ҳомила
соғлиғига хавф солиши мумкин, яъни ҳомила ва янги туғилган чақалоқ
патологияси ривожланишининг хавф омиллари ҳисобланади. Ҳомилага ва
болага таъсир қилиш вақтига кўра, хавф омиллари қуйидагиларга бўлинади:
пренатал (ҳомиладорликдан олдин ва ҳомиладорлик пайтида юзага келади);
интранатал (туғруқ пайтида пайдо бўлади); постнатал (бола туғилгандан
кейин таъсир этади).
Шифокор ҳомилада ва янги туғилган чақалоқда патологик ҳолатнинг
ривожланишини олдиндан башоратлаш ва олдини олиш учун хавф
омилларини ўз вақтида аниқлаши керак.
Ҳомилада ва янги туғилган чақалоқда патология ривожланишининг
хавф омилларини баҳолаш ҳомиладорлик пайтида камида уч марта амалга
оширилади: ҳомиладорликнинг эрта муддатларида (шифокорга биринчи
марта ташриф пайтида, яъни ҳомиладор аѐлни диспансер ҳисобига бўлганда);
ҳомиладорликнинг ўртасида; туғиш жараѐнида.
Хавф омилларини ўз вақтида аниқлаш учун тўпланган маълумотларни
таҳлил қилиш керак.
45
Генеологик анамнез (шажара тузилиши билан): ота-оналар ва
қариндошларида ирсий ва алмашинув касалликлари борлиги, аллергия ва
бошқа касалликларга ирсий мойиллик мавжудлигини аниқлаш.
Ижтимоий-биологик анамнез: она ва отанинг ѐшини баҳолаш, касбий
зарарлар, ота-оналарда зарарли одатлар, бошқа ижтимоий хавф омиллари
(масалан, ѐлғиз оналар, кўп болали оилалар, ѐмон яшаш шароитлари) бор ѐки
йўқлигини аниқлаш.
Акушер-гинекологик анамнез: ҳомиладорларда абортлар, ўлик
туғилиш, репродуктив тизимдаги бошқа бузилишлар (масалан, бачадоннинг
ривожланиш нуқсонлари ѐки ўсмалари, бепуштлик, операциядан кейинги
бачадон чандиқлари) бўлган ѐки бўлмганлиги.
Онанинг экстрагенитал касалликлари ҳақида маълумот: юрак-қон
томир (юрак нуқсонлари, гипертония, вегетотомир дистония), эндокрин
(қандли диабет, қалқонсимон без, буйрак усти безлари касалликлари) ва
бошқалар.
Туғиш жараѐнининг хусусиятлари: чўзилган, шиддатли туғруқ, узоқ
вақтли сувсиз давр, кесарча кесиш, йўлдошнинг муддатидан олдин ажралиши
ва бошқалар.
Туғишнинг
патологик
кечиши
туғилишда
ўткир
асфиксия
ривожланишига, туғилиш шикастларига, меконийли аспирацион синдромига
ва бошқаларга олиб келиши мумкин.
Янги туғилган чақалоқларда хавф омилларига боғлиқ ҳолда патологик
ҳолат ривожланишининг қуйидаги хавф гуруҳларини ажратиш қабул
қилинган:
– марказий асаб тизимининг функцияси бузилиш бўйича;
– гипербилирубинемия ривожланиши бўйича;
– ЧГК ривожланиши бўйича;
– қорин ичи инфекцияси бўйича;
– НБС ривожланиши бўйича;
– гипогликемия ривожланиши бўйича;
46
– камқонлик ривожланиши бўйича;
– геморрагик бузилишлар ривожланиши ва бошқалар бўйича.
Do'stlaringiz bilan baham: |