2-БОБ. ҲОМИЛАНИНГ ҚОРИН ИЧИДА ЎСИШ ВА
РИВОЖЛАНИШИНИНГ БУЗИЛИШЛАРИ.
МОРФОЛОГИК ВА ФУНКЦИОНАЛ ЕТИЛИШНИ БАҲОЛАШ.
Етилганлик деганда бола организми аъзолари ва тизимларининг уни
қорин ичидан ташқаридаги ҳаѐтини таъминлашга тайѐрлиги тушунилади.
У гестацион ѐшга нисбатан морфологик (ташқи) ва функционал
белгиларнинг мажмуи, шунингдек биокимѐвий кўрсаткичлар билан
аниқланади.
Аъзолар ва тизимларининг морфологик ва функционал ҳолати гестация
муддатларига мос келадиган бола етилган соғлом вақтида туғилган бола
ҳисобланади. Етук туғилганларга нисбатан солиштирганда чала туғилган
ҳамма болалар етилмаган ҳисобланади. Аммо шу билан бирга, улар
ўзларининг гестацион ѐшига нисбатан етарлича етук бўлиши мумкин, лекин
уларнинг аъзолари ва тизимлари қориндан ташқари ҳаѐтда яшашни тўлиқ ва
етарли даражада таъминлай олмайди. Ўз вақтида янги туғилган чақалоқлар
орасида ҳам етук бўлмаган болалар учраши мумкин. Улар морфологик ва
функционал етуклиги гестацион муддатларидан паст бўлган болалардир.
Ҳомиладорни объектив текшириш вақтида акушер-гинекологлар гестацион
ѐшни аниқлашади (охирги ҳайзнинг 1-кун муддати, ҳомиланинг 1-
ҳаракатлари, УТТ маълумотларига кўра бачадон туби туришининг
баландлиги, альфа-фетопротеин параметрларига кўра).
Янги туғилган чақалоқнинг етуклик даражаси ташқи белгиларнинг
мажмуи (тана пропорциялари, калла суяклари зичлиги, ҳиқилдоқлар
ўлчамлари, лануго мавжудлиги, биринчи туғиш қопласмаси, сут безларининг
ривожланиши) ва организмнинг аъзо ҳамда тизимларининг ишлаши
хусусиятлари билан баҳоланади.
Етилмаганликнинг ташқи белгилари:
49
– нопропорционал тана тузилиши (калла нисбатан катта: унинг узунлиги тана
узунлигининг 1/4 дан 1/3 гача ўзгариб туради, калла суягининг мия қисми юз
қисмидан устун; оѐқлари ва бўйни калта);
– киндик чиқиш жойининг паст жойлашиши;
– калла қутиси анча юмалоқ, унинг суяклари юмшоқ (эгилувчан), чоклари,
кичик ва ѐн лиқилдоқлари одатда очиқ;
– қулоқ супралари юмшоқ, калла қутисига тиғиз жойлашган;
– тери ингичка ва ялтироқ (жилоли), тўқ қизил рангга эга, гўѐ шаффоф, орқа,
елка, пешона, лунж, елканинг ва соннинг ѐзувчи юзаларида биринчи туғилиш
туклари (лануго) мавжуд;
– тери ости ѐғ қатлами юпқалашган, тери ости ѐғ клетчаткаси шишиш
мойиллиги мавжуд;
– тирноқлар кўпинча бармоқ учига этиб бормайди, тирноқ пластинкалари
юмшоқ;
– ўғил болаларда мояклар ѐрғоққа тушмаган (ўта етилмаган болаларда ѐрғоқ
умуман ривожланмаган), қиз болаларда жинсий тирқиш очиқ (катта жинсий
лаблар ривожланмаганлиги ва клиторнинг нисбатан гипертрофияси
оқибатида).
Етилмаганликнинг функционал белгилари.
МНТ томонидан:
– ланжлик, мушаклар гипотонияси;
– заиф қичқириқ ѐки чийиллаш;
– янги туғилганлик давридаги заифлик, сўриш, ютиш ва бошқа физиологик
рефлексларнинг тезда сўниши ѐки йўқлиги, қитиқловчиларга нисбатан
секинлашган реакция;
– пўстлоқ ости фаолликнинг устун келиши (бош мия пўстлоғининг
етилмаганлиги сабабли): ҳаракатлар тартибсиз (хаотик), сесканишлар, қўллар
тремори, оѐқ панжалари клонуслари қайд этилиши мумкин;
– ҳарорат бошқарилишининг такомиллашмаганлиги (иссиқлик ишлаб
чиқаришнинг пастлиги ва иссиқлик беришнинг ошганлиги), болалар
50
осонгина совийди ва ҳаддан ташқари қизийди, уларда инфекцияга нисбатан
адекват тана ҳарорати кўтарилиши йўқ.
Нафас олиш тизими томонидан:
– ўпкаларнинг бирламчи ателектазлари;
– нафас олиш тезлиги ва чуқурлиги ўзгариб туриши, унинг юзаки табиати;
– турли хил давомийликдаги (қисқа муддатли – 5-10 сония, узоқ вақтли – 10
сониядан кўпроқ) респиратор тўхтамлар (апноэ), гаспслар (қийинлашган
нафас олиш билан кечадиган титроқли нафас олиш ҳаракатлари);
– уйқу ѐки тинч вақтда Биот туридаги нафас олиш (апноэ даврларининг бир
хил чуқурликдаги нафас олиш ҳаракатлари билан тўғри навбатда келиши),
Чейн–Стокс туридаги нафас олиш (нафас олиш ҳаракатлари секин-аста
ошиши ва кейин нафас ҳаракатлари амплитудаси пасайиши билан кечадиган
тўхтамларга эга даврий нафас олиш) кузатилиши мумкин;
– тахипноэга мойиллик борлиги билан нафас олиш тезлиги ва чуқурлигининг
каттагина ўзгарувчанлиги (дақиқада 36-72 та ҳаракат, ўртача – дақиқасига 48-
52 та ҳаракат).
Юрак-қон томир тизими томонидан:
– вегетатив нерв тизимининг симпатик бўлими устун келиши: ҳар қандай
қўзғатувчилар юрак қисқаришларининг тезлашишини, қон босимининг
ошишини чақиради;
– тахикардияга мойиллик билан юрак қисқаришлари тезлигининг
ўзагрувчанлиги (дақиқада 200 та зарб, ўртача – 140-160 зарб/дақиқа);
– эмбриокардия феномени (I ва II тон ҳамда II ва I тон орасидаги тўхтам
давомийлиги бир хиллиги билан хусусиятланган юрак мароми);
– юрак тонларининг буғиқлиги, ҳаѐтнинг биринчи кунларида эмбрионал
шунтлар (ботал йўли, овал тешик) ишлаб туриши туфайли шовқинлар
бўлиши мумкин; ҳаѐтнинг биринчи кунларида қон босимининг анча пастлиги
(75/20 мм сим.уст), кейинги кунларда кўпайиши (85/40 мм сим.уст гача);
– Арлекин симптоми (ѐки Финкелштейн симптоми): бола ѐнбошлаб
ѐтқизилганда терининг рангга бўялиши нотекисбўлади: пастки ярми пушти,
51
юқори қисми оқ, бу тери капиллярлари тонуси ҳолатини назорат қилувчи
гипоталамуснинг етилмаганлиги билан боғлиқ.
Бошқа аъзолар ва тизимлар томонидан:
– овқат ҳазм қилиш: ошқозон шираси ферментларининг паст протеолитик
фаоллиги, панкреатик ва ичак ферментларининг, ўт кислоталарининг
етарлича ишлаб чиқарилмаслиги, бу овқатга толерантликни келтириб
чиқаради; ичак девори ўтказувчанлигининг юқорилиги; метеоризм ва
дисбактериозга
мойиллик;
ошқозоннинг
кардиал
қисмининг
ривожланмаганлиги (қусишларгага мойиллик);
– сийдик чиқариш: буйракларнинг филтрация, реабсорбция, концентрация ва
секретор функцияларининг пастлиги;
– эндокрин: қалқонсимон безнинг заҳира имкониятлари пасайиши –
транзитор гипотиреозга мойиллик;
– иммун: гуморал иммунитетнинг ва носпецифик ҳимоя омилларининг паст
даражаси.
Етилмаганликнинг биокимѐвий белгилари: гипопротеинемия ва
гипогликемия, гипокалциемия, гипербилирубинемия, метаболик ацидозга
мойиллик.
Боллард бўйича етуклик даражасини аниқлаш шкаласи. Баркамоллик
даражасини янада аниқроқ баҳолаш учун, шунингдек ҳомиладорликнинг 30
хафталигидан олдин боланинг туғилишида Ж.Боллард жадваллари (1979)
қўлланилади (4-, 5-жадваллар, 1-расм), улар етилмаганликнинг нафақат
ташқи, балки функционал белгиларини, айнан нейро-мушак етукликни ҳам
ҳисобга олади.
Нерв-мушак етуклигини аниқлаш усули:
– гипотенор-билак бурчаги: шифокор бош ва кўрсаткич бармоқлари билан
боланинг кафтини билак томонга букади ва гипотенор билан билакнинг
вентрал юзаси орасидаги бурчакни аниқлайди. Қўлнинг бўғимларида ротация
бўлишини олдини олиш керак;
52
– қўлларни бошланғич ҳолатга қайтариш: бола чалқанчасига ѐтқизилади.
Дастлаб, 5 сония ичида билакнинг ҳолатиниўрнини ўзгартириш, сўнгра
боланинг қўлларини чўзиб, уларни қўйиб юбориш керак. Қўлларнинг тирсак
бўғимидабукилиш бурчагини ва қўлларнинг асл ҳолатига қайтиш тезлигини
аниқланади;
– тақим ости чуқурчаси бурчаги: бола чалқанчасига ѐтқизилади, унинг тос
қисми текис юзада. Боланинг оѐқларини букиб, уларни қоринга босинг,
боланинг тиззасини чап қўлнинг бош ва кўрсаткич бармоқлари билан
ушланг. Ўнг қўлнинг кўрсаткич бармоғи боланинг товонига қўйилади ва оѐғи
эҳтиѐткорлик билан ѐзилади. Қаршилик пайдо бўлиши билан тақим ости
чуқурчаси бурчаги аниқланади;
– «шарф» симптоми: бола чалқанча ѐтқизилади. Боланинг қўлини иложи
борича бўйин атрофига «ўраш» керак, бунда боланинг тирсак бўғимини
кўкракнинг бошқа томонига ўтказишга ҳаракат қилиш керак;
– товон–қулоқ масофаси: боланинг оѐқларини иложи борича бошга
яқинлаштирилади (ҳаракатларни куч билан қилиш керакмас). Боланинг оѐқ
панжалари ва боши орасидаги масофани, шунингдек тизза бўғимининг
бурчагини аниқланг.
Ушбу тизимни қўллаш янги туғилган чақалоқнинг етуклик ва
гестацион ѐшини (±2 ҳафта) аниқроқ баҳолашга имкон беради (5– жадвал).
Жадвал 5.
Do'stlaringiz bilan baham: |