жиҳатдан мазкур мамлакатлар учун ШҲТ
доирасида яқиндан ўзаро ҳамкорлик кат-
та аҳамият касб этади. ШҲТ регионал ту-
зилмалар орасида алоҳида ўринга эга
бўлиб, геосиёсий маконда тобора муҳим
салмоқни эгаллаган ҳолда, кўп томонла-
ма глобал ҳамкорликни амалга оширувчи
ноёб ташкилот ҳисобланади.
ШҲТни ташкил этишдан мақсад қўшни
давлатлар чегараларини бирга муҳофаза
қилишдан иборат бўлишига қарамасдан,
унинг фаолияти иқтисодий йўналишга
ҳам дарҳол эга бўлди. ШҲТ ўз фаолияти-
ни бошлаганидан бир неча ойдан сўнг,
Олма-Отада ўтказилган
биринчи учра-
шувда Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига
аъзо давлатлар бош вазирлари регионал
савдо-иқтисодий ҳамкорлик, ШҲТни ри-
вожлантириш масалалари ҳамда бошқа
муаммоларни муҳокама этишди, ШҲТга
аъзо-давлатлар ҳукуматлари ўртасида
иқтисодий ҳамкорликнинг асосий мақсад
ва вазифалари ҳамда савдо ва инвести-
циялар соҳасида қулай муҳитни яра-
тиш бўйича жараённи
ишга тушириш
тўғрисида Меморандумни имзолашди.
Кейинги йил май ойида Шанхайда ШҲТга
аъзо-давлатлар иқтисодиёт ва савдо ва-
зирларининг биринчи йиғилиши бўлиб
ўтди. Тарафлар иқтисодиёт ва савдо вазир-
ларининг учрашувларини ўтказиш ҳамда
савдо ва инвестициялар соҳасида қулай
муҳитни яратиш механизми расман ишга
туширишди. Йиғилиш якунига кўра ШҲТга
аъзо-давлатлар ҳукуматлари ўртасидаги
регионал иқтисодий ҳамкорликнинг асо-
сий мақсад ва вазифалари ҳамда савдо ва
инвестициялар соҳасида қулай муҳитни
яратиш тўғрисидаги Меморандумга ба-
ённома ҳамда ташқи иқтисодий ва ташқи
савдо фаолияти
учун масъул вазирлар-
нинг биринчи учрашуви якунларига кўра
қўшма мурожаатнома имзоланди.
2003 йил сентябрь ойида ШҲТга аъзо-
давлатларининг
ҳукумат
раҳбарлари
20 йилга мўлжалланган кўп томонлама
савдо-иқтисодий ҳамкорлик Дастурини
имзолашди. Узоқ муддатли мақсад сифа-
тида ШҲТда эркин савдо зонасини таш-
кил этиш, қисқа муддатли истиқболда
эса – регионда товарлар оқимини оши-
риш кўзда тутилган. Ҳамкорлик энергети-
ка, транспорт, қишлоқ хўжалиги, телеком-
муникациялар, атроф муҳитни муҳофаза
қилиш соҳаларини ҳам қамраб олиши ке-
рак. Ҳамкорликни ривожлантириш бўйича
ҳаракатлар режаси бир йилдан сўнг, 2004
йил сентябрида имзоланди.
Иқтисодий
ҳамкорликни
турли
йўналишлари бўйича ҳаракатлар дастурла-
рини бажариш вақтида хўжалик тизимла-
ри тузилмаси ва фаолият юритишида мав-
жуд бўлган фарқ билан шартланган қатор
қийинчиликлар
уларни амалга ошириш-
га тўсқинлик қилаётганлиги аниқланди.
Натижада айни вақтда маъқулланган
иқтисодий ҳаморлик дастурларидан би-
ронтасини ҳам амалга оширишга эришил-
мади. 2006 йил июнида Бизнес кенгашни
ташкил этилиши Ташкилот дирасида кўп
томонлама иқтисодий ҳамкорлик тизи-
мини шакллантириш жараёнининг якуни
бўлди. Бизнес кенгаш ноҳукумат тузилма
ҳисоблангани ҳолда, ШҲТга
аъзо мамла-
катларнинг ҳукумат ва молиявий доира-
ларини бирлаштиради. 2006 йил 15 сен-
тябрида Душанбеда ўтказилган ҳукумат
раҳбарлари Кенгашида эса, иккита йирик
лойиҳа (транспорт инфратузилмаси ва
энергия ресурслари)ни ривожлантириш
учун туртки берилди.
ШҲТ мамлакатларининг иқтисодий му-
носабатларида Хитой алоҳида ўринни
эгаллайди. У региондаги иқтисодий вази-
ятга тобора жиддий таъсир кўрсатиб, маз-
кур соҳада ШҲТ мамлакатлари ўртасидаги
ҳамкорликни рағбатлантиради ва шу би-
лан бирга, эркин савдо зонасини ҳамда
савдо ва
инвестициялар учун инфра-
тузилмани ташкил этиш масаласини
маъқуллайди. Марказий Осиё регио-
ни мамлакатлари иқтисодиётларини ўз
иқтисодий манафаатлари доирасига жалб
қилган ҳолда, ХХР уларни биринчи на-
вбатда ўз товарларини сотиш учун ишон-
чли бозор сифатида кўради.
Хитой Шан-
хай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатла-
рининг айнан савдо ҳамкорлигини кен-
гайтириш нуқтаи назаридан, Жаҳон сав-
до ташкилотига аъзо бўлишларини фаол
қўллаб-қувватлайди. Баъзи бир эксперт-
лар 2001-2006
йиллар давомида Хитой-
нинг ташқи савдо айланмасида ШҲТнинг
улуши 2 фоиздан ошмаганлигини таъкид-
лашига қарамасдан, бошқа мутахассислар
Хитой ва ШҲТ мамлакатлари ўртасида то-
14
Do'stlaringiz bilan baham: