97
семантик структурасида, шу билан бирга, лексик-семантик вариантларнинг
семантикасида топади. Ишда ёш тушунчасининг асосий (муҳим)
лексик
репрезентациялари сифатида ёш даврларини номлайдиган мавҳум отлар
чиқади:
болалик / enfance, ўсмирлик / adolescence, ёшлик / jeunesse,
етуклик
/
matiruté, кексалик / vieillesse
. Рус ва
француз тиллари лексик-
семантик тизимларининг таҳлили рус ва француз тиллари соҳиблари учун ёш
тушунчаларининг муҳимлигидан далолат беради; ҳажм жиҳатидан муҳим
бўлган лексик гуруҳлар инсон ёши ҳақидаги тасаввурни репрезентация
қилади, шу билан бирга, сифатлар ва отлар иккита солиштирилаётган
тилларда ёш тушунчаси тил ифодасининг ядросини ташкил қилади.
Н. В. Крючкова докторлик диссертациясида қиёсланаётган тилларда
асосий
лексик бирликларни, шу жумладан, инсон ёшини ифодаловчи
бирликларни ўз тадқиқотининг материали сифатида олади. Ушбу
бирликларга тушунчаларнинг номларини ифодаловчи отлар, бу отларнинг
синонимик ифодаси, ушбу отлар билан ўзакдош бўлган сўзлар киради. Уч
тил соҳибларининг ментал ҳодисаларга нисбатан ўзига
хос лексик
бирликларга бўлган ассоциатив реакциялари ҳам тадқиқотга тортилган.
114
Н. В. Крючкова қуйидаги тушунчаларнинг ёшга оид ўзгаришини:
болалик, ўсмирлик, ёшлик, улғайганлик, кексалик; ушбу тушунчаларнинг
рус, француз ва инглиз тиллари соҳибларининг лингвомаданиятида ўзига хос
лингво-маданий ўзгаришини; ёш тушунчалари ўзгаришларининг бошқа (ёшга
оид, диахроник, дискурсив) кўринишларининг ўзига хос хусусиятларини рус
тили материали асосида тадқиқ қилади. Муаллифнинг тасдиқлашича, ёш
инсон ўзини идентификация қилишнинг энг муҳим параметрларидан бири,
ёш ҳақида стереотип тасаввурларнинг мавжудлиги турли лингвомаданий
гуруҳларда исботланади. Тасаввур маълумотлари
турли миллатларнинг
тилларида ҳам, ёш тушунчаларини дискурсив қўллашда ҳам ўз ифодасини
топади. Тадқиқот натижасида аниқландики, ҳозирги дискурсив қўлланишда
114
Крючкова Н. В. Роль референции и коммуникации в концептообраззовании и исследовании концептов (на материале
русского, английского, французского языков) Автореф. дис. ... докт. филол. наук. – Саратов, 2009. – С. 48.
98
(йигирманчи асрнинг охири ва йигирма биринчи асрнинг бошларидан) турли
ёш даврларининг бир қатор доимий характеристикалари намоён бўлади.
Мисол учун, болаликка ташвишнинг, жиддий машғулотларнинг мавжуд
эмаслиги хосдир, ушбу бахтли давр учун хотиржамлик ва ҳимояда бўлишлик
характерлидир, бу орзулар ва ўз ҳиссиётларини эркин ифодалаш давридир.
Ўсмирлик ташқи кўринишнинг қуйидаги ўзига хос хусусиятлари
(беўхшовлик, бесўнақайлик, дағаллик,
жозибалиликнинг пасайиши,
ҳуснбузар тошганлик), шаҳвонийпарастликнинг уйғонганлиги ва ушбу соҳа
билан боғлиқ барча нарсалар, феъл-атворда турли эътирозларнинг пайдо
бўлиши, ўзини катталар дунёсига қарши қўйиш натижасида феъл-атворнинг
норозилик шакллари билан характерланади.
Ёшлик учун тажрибасизлик ва ахмоқлик, нарсалар моҳиятини етарли
даражада тушунмаслик, тетиклик, ғайратлилик, ташқи кўркамлик,
саломатлик,
энтузиазм, қизиққонлик, кучли ҳис қилиш қобилияти типик
ҳисобланади.
Улғайганлик учун ақллилик ва ҳаётни тушуниш, тажриба, ўз ғазабини
жиловлаш қобилияти, эҳтиёткорлик ва зиддиятлардан қочиш истаги типик
ҳисобланади.
Кексалик – бу соғлиқнинг заифлашуви, ҳаётдан чарчаганлик,
тинчликка интилиш, қувватнинг
пасайиши, ожизлик, нотавонликдир.
115
А.Е.Александрованинг диссертациясида инсон ёши концептуал
соҳасининг лексик-семантик репрезентлари таҳлилга тортилган.
116
Ушбу
концептуал (ҳажми бўйича бир хил даражадаги бешта катта тушунчалар:
Do'stlaringiz bilan baham: