Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги фарғона давлат университети



Download 1,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/91
Sana26.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#467261
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   91
Bog'liq
РОЗАопа ДИССЕРТАЦИЯ охиргиси (Восстановлен)

ўтиш ёши
ёки 
қийин ёш

ўрта ёш
, ёки 
кекса ёш
каби номинацияларни табақалаштиришга ўз таъсирини кўрсатади.. 
Ю. Ю. Литвиненко “Рус оламининг лисоний манзарасида инсон 
образининг семантик майдонида ёш тушунчаси” номли диссертациясида 
тадқиқот материали ёш семантик компонентлари бор бўлган мулоҳазалар 
(умумий ҳажми 3000 га яқин) бўлиб, улар турли жанрлардаги асарлардан – 
бадиий адабиёт, оғзаки халқ ижоди, сўзлашув-турмуш ва публицистик 
матнлардан ялпи танлаш услубида, шунингдек сўровномалар ёрдамида ҳамда 
рус тиллари соҳибларининг жонли оғзаки тилини бевосита кузатиш ёрдамида 
олинган.
118
Тадқиқот материали сифатида яна турли кўринишдаги (рус 
тилининг ранг-баранг стилистик қатламлари материалини тақдим қилувчи 
изоҳли, синонимик, фразеологик) луғатлардан ва справочниклардан териб 
олинган тил бирликлари келади.
Таҳлил Ю. Ю. Литвиненкога “ёш” тушунчасининг образли таркиби 
алоқасини кишиларнинг олам ва инсоннинг ушбу оламдаги ўрни ҳақидаги 
жуда ибтидоий ва архетипик тасаввурларини акс эттириши ҳақида хулосага 
келишга имкон берди. Тадқиқотчи томонидан ўз ичига қуйидагиларни 
олувчи алоқадорликлар аниқланди: 
инсон ҳаёти – йил цикли;
инсон ҳаёти – сутка цикли; ҳаёт – йўл; ёш – ёпиқ макон; ёш – оила; ёш – 
ўсиш; инсон – ўсимлик; инсон – ҳайвон, қуш, ҳашарот; инсон – моддий 
олам предмети; инсон – табиий олам предмети
. Муаллиф таъкидлайдики, 
инсоннинг ташқи кўринишини стереотип идрок қилиш барқарор ибораларда 
ва мақолларда ҳам, кишиларнинг кундалик нутқида ҳам қайд қилинади. 
Стереотиплар маълум ёшда норматив ўрнатиладиган ҳисобланади, чунки 
айнан улар инсоннинг ташқи кўриниши, унинг кийимлари ёки ушбу ёш 
даврида феъл-атвори нормалари ҳақида далолат беради.
И. С. Блинова ўз тадқиқотининг объекти сифатида немис ва рус 
тилларининг соҳиблари лингвомаданиятида лексик, фразеологик ва 
118
Литвиненко Ю.Ю. Концепт возраст в семантическом пространстве образа человека в русской языковой картине мира. 
Автореф. дисс. ... канд. филол. наук. – Москва, 2006. – С. 24.


101 
паремиологик фондга тегишли бўлган тил бирликларини танлайди. Асосий 
эътибор ушбу тушунчанинг иккита халқ тил шуурида маданий ўзига хос 
характеристикаларини таҳлил қилишга қаратилади.
119
Таҳлил материали 
турли луғатлардан, тўпламлардан ва справочниклардан (фразеологик, 
синонимик, изоҳли, паремиологик, ассоциатив луғатлар, афоризмлар 
тўпламларидан) териб олинган, умуман олганда, русча ва немисча 
матнлардан териб олинган “кексалик” тушунчасини репрезентация қилувчи 
1300 мисол таҳлилга тортилган.
Д. А. Салееванинг “Русча, инглизча ва татарча перемияларда этник, ёш 
ва гендер тушунчалари” номли диссертацияси мазкур тиллар соҳибларининг 
– халқларнинг миллий олам манзарасида ўзига хос жиҳатларни аниқлаш учун 
учта тилнинг мақол ва маталларини ўрганишга бағишланган.
120
Ўтказилган қиёсий таҳлил натижасида шу нарса аниқландики, ёшга оид 
тушунча жуда узоқ вақтлардан буён “зина” ёки “саёҳат” архетипларини, яъни 
инсон ҳаётининг турли ёш даврларининг алмашинувини ифода қилган. Учта 
турли тизимли тилларнинг териб олинган паремиологик материали русларда, 
америкаликларда ва татарларда ёшга муносабатнинг сезиларли мослиги 
ҳақида гапириш имконини берди, чунки ушбу халқларнинг олам тил 
манзарасида бир хил ёшга оид даврлар тақдим қилинган: болалик, ёшлик, 
кексалик. Диссертация муаллифи улғайганлик учта тил соҳибларининг 
паремиологик фондида ажралиб турмайди, барча мақоллар 
“ёшлик”
– 
“кексалик” бинар оппозициясига қаратилади, деган хулоса чиқаради. 
“Ёшлик” – “кексалик” оппозицияси ёки дихотомияси ҳақиқатан ҳам 
авлодларнинг қарама-қарши туришида, “оталар ва болалар зиддияти” деб 
аталувчи қаршиликда тақдим этилган. Барча учта тилнинг паремиясида 
ёшларнинг маълумотлилиги, ўзгарувчанлиги, айни пайтда, нозиклиги 
тасдиқланади. Кексалар барча учта тилнинг мақолларида ҳаётий тажриба ва 
119
Блинов И.С. Концепт «старость» в русской и немецкой лингвокультурах. Автореф. дисс. … канд. филол. наук. – 
Волглград, 2009. – С. 22. 
120
Салеева Д. А. Этнические, возрастные и гендерные концепты в русских, английских и татарских паремиях. Автореф. 
дисс. ... канд. филол. наук. – Москва, 2004. – С. 28.


102 
оқиллик соҳиблари каби тасвирланади, аммо уларга вазиятга қараб 
ўзгармаслик қобилияти ва фикр юритишда консерватизм характерлидир. 
И. А. Калюжнаянинг “Немис ва рус лингвомаданиятларида “болалик” 
тушунчаси” номли диссертациясида тадқиқот материали бўлиб “болалик” 
тушунчасининг матн репрезентациялари хизмат қилди, ушбу тилларнинг 
луғатларидан, паремиологик справочникларидан, бадиий матнлардан ва 
сўровномалардан 1400 тадан мисол териб олинган.
121
Ўз тадқиқотида диссертант ичига турли: параметрик, онтологик ва 
ижтимоий-психологик характеристикаларни олган, мураккаб когнитив 
хосиладан иборат бўлган “болалик” тушунчасининг антропоцентрик 
йўналтирилган типи ҳақида сўз юритади. Болалик тушунчаси турли миллат 
вакилларининг аксиологик баҳовий, олам манзарасида муҳим ўрин тутади. 
Ушбу тушунчанинг тушунчавий, баҳовий ва образли таркибини ўрганиш 
натижасида И. А. Калюжная қуйидаги хулосага келади: “болалик” 
тушунчасининг биринчи компоненти, яъни тушунчавий таркиби, немис ва 
рус линво-маданиятлари учун универсал ҳодисадан иборат, фарқ асосан 
ушбу тушунчанинг образли ва баҳовий жиҳатларида намоён бўлади. 
И. М. Любинанинг диссертациясида икки тилда: рус ва инглиз 
тилларида инсон ёши тушунчасининг лингвомаданий аксиологиясини 
ифодаловчи (лексик, паремиологик, фразеологик) тил бирликлари, 
афоризмлар ва бадиий матнлар тадқиқот материали бўлиб хизмат қилди.
122
Рус ва инглиз миллий олам манзарасидаги инсон умри ёш даврининг 
мавқеий-ролли ўзига хос хусусиятлари, тадқиқот учун териб олинган 
бирликларнинг парадигматик муносабатлари, баҳовий-йўналтирилган 
миллий тил шуурининг стереотиплари таҳлил қилиниши лозим.
П. А. Щербонинг ““Ёш” тушунчасини типологик жиҳатдан турли 
тиллардаги тизимларида вербаллашувининг ўзига хос хусусиятлари (инглиз, 
француз, рус лексикаси материаллари асосида)” номли номзодлик 
121
Калюжная И. А. Концепт “детство” в немецкой и русской лингвокультурах. Автореф. дисс. ... канд филол. наук. – 
Волгоград, 2007. – С. 23. 
122
Любина И. М. Аксиология концепта “возраст” в русской, британской и американской лингвокультурах. Автореф. 
дисс. ... канд. филол. наук. – Москва, 2006. – С. 22.


103 
диссертациясида тадқиқотнинг манбалари материали сифатида уч тилдаги 
фундаментал лексикографик материаллар: изоҳли, семантик, фразеологик, 
синонимик, идеографик ва этимологик луғатлар иштирок этди.
123
Иккита 
лексик-семантик гуруҳ билан берилган инсон ёшининг лексик-семантик 
майдони ядроси таҳлилга тортилиши лозим. Биринчи лексик-семантик гуруҳ 
инсон ҳаётидаги ёш даврларини ифода қилади, иккинчи лексик-семантик 
гуруҳ “ёш” белгиси бўйича кишиларнинг номларини умумлаштиради. 
Ўтказилган таҳлил надижасида шундай хулоса чиқариладики, ёш 
тушунчаси замон ва тараққиёт онтологик универсал категориялари билан 
турли: этимологик, когнитив, семантик ва антрополингвистик аспектларда 
узвий алоқадорликни намоён қилади, шу билан бирга, замон ва тараққиёт 
тушунчалари тушунча таркибининг асоси ҳисобланади. Бу фалсафий 
категориялар билан алоқадорлик туфайли ёш тушунчаси бир вақтнинг ўзида 
универсал ва маданий ўзига ҳосдир. Муаллиф ушбу тушунчанинг инглиз, 
француз, рус тиллари соҳиблари онгида структуралашувининг асосий 
параметрлари 
сифатида 
градуаллик, 
оппозитивлик 
ва 
стереотиплаштирилганлик ҳақидаги диққатни тортадиган фикрни баён этган. 
Аниқланган учта параметр универсалияга тегишлидир, чунки уларнинг 
асосида замон ва тараққиётнинг универсал фалсафий категориялари ётади. 
Демак, диссертация тадқиқотларининг олиб борилган таҳлиллари 
шундан далолат берадики, инсоннинг ёшини номловчи фразеологизмлар, 
айниқса чоғиштирма планда, диссертация ишларининг алоҳида объекти 
бўлмади. Россиялик олимлар ўз тадқиқотларида одатда “инсон ёши” 
тушунчасини ўрганишда когнитив ёндашувни қўлладилар, унинг 
структурасини таҳлилга тортдилар ёки уни ташкил қилувчи тушунчалар 
“болалик”, “ёшлик”, “кексалик”ни тадқиқ қилишга мурожаат қилдилар. 
Турли жанрлардаги асарларнинг материали асосида “ёш” тушунчасининг 
дискурсда вербаллашуви ҳам олимларнинг тадқиқот предмети бўлди. Ушбу 
123
Щербо П. А. Особенности вербализации концепта “возраст” в системах типологически разных языков ( на материале 
английской, французской и русской лексики). Автореф. дисс. ... канд. филол. наук. – Москва, 2008. – С. 26.


104 
фразеологик бирликларнинг турли окказионал трансформация типлари 
умуман тадқиқ қилинмай қолди, уларнинг мазмунлари структураси ва 
этимологияси охиригача ўрганилмай қолди. Биз шунга мувофиқ 
тадқиқотимизнинг кейинги мақсадларини қўямиз. 

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish