Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


КОРПОРАТИВ НИЗОЛАР ТААЛЛУҚЛИЛИГИНИ ТАСНИФЛАШ



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet276/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

 
КОРПОРАТИВ НИЗОЛАР ТААЛЛУҚЛИЛИГИНИ ТАСНИФЛАШ:
МЕЗОНЛАРИ, ТУРЛАРИ 
Д.У.Эшимбетова 
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги
Судьялар олий мактаби магистранти. advice_d@mail.ru 
 
Низолар тааллуқлиги масалаларининг суд тизимининг қайси тармоғи ваколатига 
мансублиги мезонларининг аниқ белгилаб қўйилиши ҳуқуқий ҳимоя кафолатининг самарали 
воситаси бўлиб, бу - фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини 
суд орқали ҳимоя қилишдан иборат бутун суд тизими тармоқлари судларининг, яъни 
фуқаролик ишлари бўйича судлар, жиноят ишлари бўйича судлар, маъмурий судлар ва 
иқтисодий судларининг одил судловни таъминлашдан иборат умумий мақсадига эришишида 
муҳим аҳамият касб этади. 


358 
Тааллуқлилик масаласининг қонуний ечим топиши фуқаролар ҳуқуқ ва 
эркинликларининг ҳамда қонуний манфаатларининг одил суд томонидан ишончли ҳимоясини 
таъминлаш даражасини оширишга хизмат қилади. 
Бу масалани ижобий ҳал қилишда низоларнинг, жумладан корпоратив низоларнинг 
тааллуқлилиги мезонларини аниқ белгилаш муҳим аҳамиятга эга. 
Корпоратив низолар тааллуқлилигини аниқлашда, асосан уни қандай мезонлар асосида 
аниқлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Булар икки хил мезонга яъни
корпоратив низоларнинг объектига ва субъектига қараб аниқланади. 
Корпоратив низонинг объекти бўйича унинг асосий белгилари қуйидагилар 
ҳисобланади: 
1) низонинг иқтисодий характери; 
2) 
низоли ҳуқуқий муносабатнинг келиб чиқиш асослари (корпорацияда 
иштирокчилик); 
3) корпорация шакллари (хўжалик жамиятлари ва ширкатлари); 
4) корпорация фаолияти билан боғлиқлик, яъни ички корпорация муносабатлари 
(ташкилий-бошқарув муносабатларидан ташқари). 
Бу мезон юқорида келтирилганидек, низоларнинг объекти, мазмуни, яъни предметига 
оид мезонлар бўлса, шунингдек, субъектига оид мезон эса, бу муносабатларда иштирок этувчи 
шахсларнинг турлари, яъни корпорациялар ва уларнинг иштирокчиларига қараб белгиланади. 
Субъектига оид мезонда низонинг корпоратив низога тааллуқлилиги ундаги 
тарафларнинг корпорация ва унинг иштирокчилари, қимматли қоғозлар сақловчилари, 
депозитарийлар, акциядорлар эканлиги билан аниқланади. Яъни бу низоларнинг субъектлари 
фақат юқорида келтирилган субъектлар бўлиши лозим. 
Корпоратив низоларнинг турларини аниқлашда эса, бу низоларнинг объекти -
корпорация иштирокчиларининг корпорацияция фаолиятига боғлиқ бўлган ҳуқуқ ва 
мажбуриятлари эканлиги аҳамиятга эгадир. 
Бу туркумдаги низоларга: 
Жамият фаолияти юзасидан маълумот олиш ҳуқуқини киритиш лозим, чунки, бу 
иштирокчининг корпорацияни бошқариш ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. 
Корпорация даромадларининг бир қисмини (дивиденд) олишга бўлган ҳуқуқни ҳам 
ушбу низолар объекти таркибига киритиш мумкин, чунки у ёки бу шахс корпорация 
иштирокчиси мақомини олар экан, ўз киритган маблағи, қўшган ҳиссаси ёки меҳнати орқали 
даромад олишни, яъни бошқа иқтисодий фаолиятни амалга оширишни кўзда тутади.
Корпоратив низолар низонинг объектига кўра икки турга бўлинади, булар: 
1) мулкий ҳуқуқларни амалга ошириш билан боғлиқ низолар; 
2) номулкий ҳуқуқларни амалга ошириш билан боғлиқ низолар. 
Шунингдек, корпоратив низолар турларининг анча тўлиқ таснифи бу низолар 
объектларининг бошқа тартибда тузилишига қараб туркумланади, булар: 
1) акциялар (улушлар, пайлар) га эгалик билан боғлиқ ҳуқуқларни амалга ошириш 
билан боғлиқ низолар; 
2) акциялар тури ёки иштирокчининг турига (тўлиқ ёки коммандит ширкатчилигига) 
боғлиқ ҳуқуқларни амалга ошириш билан низолар
3) корпорация шаклига боғлиқ ҳуқуқларни амалга ошириш билан боғлиқ низолар. 
Корпоратив низоларнинг барчаси учун хос бўлган умумий хусусият, биринчи тоифа -
бу мулкий ҳуқуқларни амалга ошириш билан боғлиқ низолар бўлса, иккинчи тоифа низолар - 
номулкий ҳуқуқларни амалга ошириш билан боғлиқ низолар ҳисобланади. Бундан ташқари, 
низо тарафлари корпорация иштирокчилари, корпорация (хўжалик жамиятлари ва ширкатлари, 
акциядорлик жамиятлари ва ҳ.к.), қимматли қоғозларни номинал сақловчилари бўлиши 
мумкин. 
Баён этилганларга асосан, корпоратив низолар тааллуқлилигининг предметига оид 
мезони ва субъектлар таркибига оид мезони каби икки турга ажратишимиз мумкин. 
Корпоратив муносабатлар иштирокчиларининг кўп субъектли таркиби процессуал 
қонунчилик томонидан корпоратив низоларнинг ушбу белгисини ҳисобга олиш муҳимлигини 
тақозо этади. Бир суд доирасида барча ўзаро боғлиқ ва бир туркумли низоларни жамлаш 
имконини яратиш зарурати низоларнинг алоҳида хусусиятларини умумлаштирувчи мезонлар 
ишлаб чиқилишини тақозо этади. 


359 
Ушбу мезонлар бизга низоларнинг корпоратив низо эканлигини аниқлаб, уларнинг 
иқтисодий судларга тааллуқлилигини аниқлаш имконини беради. Бу эса, одил судловнинг 
самарадорлигини инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминланишида муҳим 
аҳамиятга эга ҳисобланади. 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish