–
бу ўзининг барча қирралари ва кўринишларида бутун бир жамият деб
номланадиган мажмуадир. У инсоннинг ўзига хос тараққиёт қонуниятларига эга бўлган бутун
моддий ва маънавий, маданий, фалсафий, ижтимоий, ҳуқуқий, эстетик ғоялари, қонуниятлари,
диди ва қадриятлар йиғиндисидан иборат ижтимоий бирликдир. Оилада, ота-она, ака-ука, опа-
сингил, қариндош-уруғлар орасида бола илк тасаввурларни олади ва уни ўраб турган инсонлар
билан ижтимоий муносабатда бўлади. Оиладаги тарбия муҳити, авваламбор, оилавий
муносабатлар маданиятига боғлиқ бўлади. Яъни, оила бошлиқлари билан болаларнинг ўзаро
яхши муносабатлари, ўзаро тотувлик, меҳр-оқибат, ғамхўрлик, қарияларига ҳурмат, эътибор,
оиладаги болаларнинг ўзаро муносабатлари тўғри тарбиялангани, ота-онанинг болалар
тарбиясига баробар жонкуярлиги, оилада ўрнатилган тўғри тартиб ва яхши одатлар, ота-
онанинг меҳнатга, ижтимоий ҳаёт ҳодисаларига тўғри муносабатда бўлиши кабилар оила
маданиятининг нозик қирраларидир. Буларнинг қай бирида мутаносиблик бузилса, ўша
оиладаги соғлом муҳитга путур етади. Демак, оилада соғлом муҳит ва соғлом муносабат қарор
топса оилада ҳам, миллат ва жамиятда ҳам соғлом муҳит мажуд бўлади.
Шу билан бирга Фитрат оилавий бахт-саодатга эришишнинг асосий манбаи исломий
қадриятларда, уларга риоя этишда, деб билади. У Европа ҳақида ҳам фикр билдиради, лекин
негадир унда оилавий муносабатларни йўлга қўйишга қаратилган дунёвий қонунларни тилга
олмайди. У дунёвий илмга, маърифатга даъват этади-ю оилавий муносабатларда теологик,
ҳатто патриархал ёндашув томонида туради. “Имоним комилки, -деб ёзади у, оила саодати ва
бахти учун қабул қилинган энг мақбул қонун исломий қонунлар бўлади. Лекин оламда энг
бадбахт оилалар ҳам биз мусулмонларнинг ўртасида бўлади, чунки биз илоҳий қонунларнинг
биронтасига риоя қилмаймиз. Бахтсизлигимизнинг сабаби оиладорлик хусусидаги ҳар бир
ҳаракатимиз, сароб орзуларимиз ва хато фикрларимизнинг натижаси бўлиб, аксарияти Қуръон
ҳукмларига зиддир. Шунинг учун зулм ва тажовуз кўрмаган оилалар бизда ниҳоятда кам
кўринади”[3]. Оила бахтини маълум бир қадриятларда кўргани Фитрат ёндашувининг ижобий,
илмий томонидир, бироқ, уни дин билангина боғлаш тор ёндашувдир. Шахснинг бахт-саодати
оила билан, оилалари бахтли қавм, халқ ҳам бахтлидир. “Ҳар бир қавмнинг ҳар бир оиласи
саодатли ва бахтли бўлмасалар, ўша қавмни бахтиёр ёки бахтли дейиш хатодир. Ҳамда оила
аъзосидан бирортаси бахтли бўлмаса, ўша оилани бахтиёр дейиш ҳам нотўғри бўлади.
Модомики, қавм оилалардан ва оила алоҳида одамлардан таркиб топган экан, “оздан кўпга”
дегандек айтиш мумкинки, ҳар қавмнинг саодати шу қавм оилаларининг бахтиёрлигидан ва ҳар
бир оиланинг саодати шу оила аъзоларининг бахтиёрлиги ва бахтлилиги билан боғлиқ”[3].
Ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан қисмнинг бутунга боғлиқлиги, яъни шахс ҳаётининг
жамият ҳаёти билан уйғунлиги аксиомадир. Аммо бу аксиома қисмнинг, шахснинг ўз мақсади
ва бахтга оид ўз тасаввурлари борлигини инкор қилмайди. Гоҳо ушбу мақсад ва тасаввурлар
бутунникидан, жамиятникидан кескин фарқ қилиши ҳам мумкин. Бу ўринда Президентимиз
Ш.М.Мирзиёевнинг тасаввурлари ўтган ўн йилликларда кишиларимиз, жамиятимиз онгида
шаклланган адолат, давлат бошқаруви, демократия ва миллий тараққиёт ҳақидаги
қарашларидан тубдан фарқ қилишини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. У халқнинг
чинакам эркин ва фаровон яшаши, фарзандларининг бахтли яшашига ишониши учун зарур
давлат дастурларини ишлаб чиқди, бутун Ўзбекистон халқини яратишга, инновацион
ривожланишга чорлади[4].
Шарқ мутафаккирларининг бахт-саодат ҳақидаги қарашлари аввало Шарқ халқлари
ҳаёт тарзи ва менталитетидан чуқур жой олган жамоавийлик, аҳил, иттифоқ бўлиб яшаш,
оилапарварлик, меҳнатсеварлик ва инсонпарварлик ғояларида ўз аксини топади. Исломий
қадриятларнинг тикланаётгани, чин эътиқод ва Шарқона ҳаё, одоб, ахлоқ нормалари билан
оила қуриш, оила аъзоларига меҳр-муҳаббат кўрсатиш инсоннинг бахт ва саодатига сабаб
бўлувчи кўрсатмалар сирасига киради.
361
Do'stlaringiz bilan baham: |