365
фаолиятини эзгулик, яхшилик ва савобли ишларга қаратиш руҳини уйғотишдан иборатдир.
А.Авлоний сўзи билан айтсак: Инсонларга энг муҳим, зиёда шараф баланд даража ахлоқ
тарбиясидир. Энг аввало инсон нафақат моддий, балки аввало, маънавий–ахлоқий сахий
бўлмоғи лозим. Инсонларга яхши муносабатда бўлиш, уларга озор бермаслик ҳам
саҳоватпешаликдир. Бу сахийлик ва саҳоват инсонда шараф, ҳурмат ва гўзалликни орттиради.
Кишилар муҳаббат, ҳурматини жалб қилмоқчи бўлсанг, ҳар бир ишда, одобу-муомалада сахий
бўл1. Президентимиз Ислом Каримов, “Ахлоқ-маънавиятнинг ўзаги. Ахлоқ шунчаки салом-
алик, хушмуомалаликдан иборат эмас. Ахлоқ – бу аввало инсоф ва адолат туйғуси, иймон,
ҳалоллик”2, -деб ахлоқнинг мазмун-моҳияти, жамият ривожи ва юксалишидаги аҳамиятини
теран очиб берди.
Истиқлол талабидан, инсонлар манфаатидан келиб чиқиб, янгича андозалар бунёд
этилиб, энг муҳими ҳар бир юртимиз фуқаросининг турмуш тарзини яхшилаш, улар қалбидаги
энг эзгу туйғу ва орзу-истакларини рўёбга чиқариши реал ҳаётимизда рўйи-рост рўёбга
чиқмоқда. Зеро, идрок этиш, англаш, ижодий тасаввур ва тафаккур орқали бутун борлиқ,
ижтимоий ҳаётдаги воқеа, ҳодиса, муносабат, мақсад, манфаат ва эҳтиёж яъни объектив
заруриятни теран англаб етади, турмуш тарзи, фаолияти хулқ-одоб ҳатти-ҳаракатида уни ҳаётга
татбиқ этиш йўлларини топишга интилиб, изланиб, курашиб яшайди.
Ижтимоий ҳаётнинг ҳамма соҳаларида улкан вазифа ва тараққиёт йўлидаги
мақсадларини ҳал этишда бунёдкорлик ва фидокорлик билан яшовчи ёшлар эканлигини,
интеллектуал салоҳиятини намоён этишга интеллектуал салоҳиятга эга шахс ақл, идрок,
заковат, истеъдод, иқтидор ва маънавий-ахлоқий етуклик даражасини ифодалайди. Идрок этиш,
англаш, ижодий тасаввур ва тафаккур орқали бутун борлиқ, ижтимоий ҳаётдаги воқеа, ҳодиса,
муносабат, мақсад, манфаат ва эҳтиёж, яъни объектив заруриятни, ақл-заковат, идрок, салоҳият
ва етук қобилият, фаол мақсадли фаолият орқали теран англаб етади, ўз турмуш тарзида унинг
амал етади, ўз турмуш тарзида унинг амалий ҳаётга тадбиқ этиш йўлларини топишга
ижтимоий, изланиб курашиб яшайди.
Умуман олганда, жамият тараққиётининг муҳим мезони – маънавият соғлом турмуш
тарзи билан узвий боғлиқ жараёндир. Маънавият инсон ҳаётининг ҳамма қирраларини инсон
руҳида ва ҳатти-ҳаракат, фаолият ва муносабатлар мажмуасидаги ифодасидир. Соғлом турмуш
тарзи – кишиларнинг муайян ижтимоий-ҳуқуқий, жисмоний-руҳий, маънавий-ахлоқий,
маданий-эстетик шароитларда шаклланган ҳаётий фаолият услуби, ўзаро муносабат маданияти,
умр маъноси, жисмоний сиҳат-саломатлиги, хулқ-одоби, тафаккур-онги, дунёқараш, қобилият,
солоҳият, шижоат, иқтидор каби хусусиятларда намоён бўлишни ифодалайди. Хуллас, турмуш
тарзимиз кундалик юриш-туриш, ақл-идрок, зеҳн-ирода, мақсад ва изланиш, бу борада руҳан-
жисмонан тетиклик, маънавий-ахлоқий етуклик, мантиқан мукаммаллик, зеро, салом-аликдан
тортиб, инсонга хос барча ижобий хислат ва фазилатларни ўз ичига қамраб олган жараёндир.
Турмуш тарзи инсон ижтимоий ҳаётини ҳамма қирраларини қамраб олади.
Шунинг учун инсоннинг маънавий покланиш жараёни маънавий-ахлоқий қадриятларни
тиклаш, уларни яратиш ва ривожлантиришга кенг имкониятлар яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: