Адабиётлар:
1.
Liangming Wei, Nantao Hu and Yafei Zhang Synthesis of Polymer Mesoporous Silica
Nanocomposites Materials 2010, Volume 3, Issue 73(7), 4066
2.
Байкина Л.К. Получение и свойства низко и высоконаполненныхкомпозиционных
материалов на основе биополимеров имеханохимически активированных керамических
частиц
//
Автореф.канд.техн.наук. –Красноярск: 2013.
3.
Юлдашева Н.М. Zol-gel технологияси ёрдамида ДАЦ-кремнезем нанокомпозицион гибрид
материалларини синтез қилиш ва жараён кинетикасини ўрганиш// Кимё магистри академик
даражасини олиш учун ёзилган диссертация. –Тошкент: 2014.
4.
Жураев М.Б., Бекмурадова К.Д., Муродова З.Б., Абдурахманов И.Э. Zol-gel жараёнлар
асосида олинган наноматериаллардан фойдаланиб газ сенсорлари ишлаб чиқиш//
Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишида кимёнинг ўрни. Респ. илм-амалий конф. –
Самарқанд: 2018. 24-25 май. 99-б.
Nа-КАРБОКСИМЕТИЛЦЕЛЛЮЛОЗА ЭРИТМАЛАРИДА КУМУШ
НАНОЗАРРАЛАРИНИНГ ЎЛЧАМ ВА ШАКЛИНИ БОШҚАРИШ
Х.Э.Юнусов, А.А Саримсаков., Д.Ш.Caбурова, С.Ш.Рашидова
ЎзР ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти.
polymer@academy.uz:haydar-yunusov@rambler.ru
Таркибида гидрофил функционал гурухлар тутган полиэлектролит полимерлар, метал
нанозарраларининг ҳосил бўлишида нафақат уларни барқарорлаштиради, балки уларнинг
ўлчам ва шаклини бошқаришда иштирок этади [1].
Табиий полимерлар тизимлари таркибида наноўлчамли барқарор метал зарраларини
шакллантириш наноструктурали полимер тизимлар учун муҳим амалий аҳмиятга эга. Бундай
тизимлар ўзига хос янги хоссаларни намоён қилиши билан муҳимдир. Ушбу йўналишда олиб
борилган илмий изланишлар натижалари шуни кўрсатадики, полимер эритмаларидаги
макромолекулалар метал зарраларининг ўлчамларини шаклланишида ва барқарорлаштиришда
иштирок этади [2].
Мазкур ишнинг мақсади Na-карбоксиметилцеллюлоза (Na-КМЦ), эритмаларида кумуш
нанозарраларининг шаклланиши жараёнида уларнинг ўлчам ва шаклини бошқариш ҳамда
уларнинг физик-кимёвий хоссаларини ўрганишдан иборат.
Мазкур ишда пахта ва ёғоч целлюлозасидан (ПЦ, ЁЦ) олинган, алмашиниш даражаси
(АД)=0,65-0,85 ва полимерланиш даражаси (ПД)=200-600, бўлган органик ва ноорганик
моддалардан тозаланган Na-КМЦ намуналари полимер матрица сифатида қўлланилган.
Na-КМЦ эритмаларида кумуш нанозарраларининг шакллантириш учун AgNO
3
тузининг
турли концентрацияли сувли эритмаларидан фойдаланилди.
Ag
+
КМЦ
-
эритмаларида кумуш нанозарраларини шакллантириш учун фотокимёвий
қайтариш реакцияларидан фойдаланилди.
Ишни бажариш учун, даставвал тозаланган Na-КМЦ намуналарининг 1-2% ли сувли
эритмалари тайёрлаб олинди ва лаборатория центрифугасида гел ҳамда эриган фракциялари
ажратиб олинди. Ажратиб олинган Na-КМЦнинг эриган ва гел фракцияларининг таркиби,
физик - кимёвий хоссалари 1-жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |