Ўзбек миллий
кураши
шу қадриятларнинг ҳаммасини ўзида мужассамлаштирган ва айнан шу маънода муҳим
миллий қадрият сифатида эътиборга молик. Ўзбек миллий кураши уч минг йиллик тарихга эга бўлиб
асрлар давомида мардлик, бағрикенглик, олийжаноблик ва ҳалоллик тимсоли сифатида эъзозланиб
келинган муҳими аждодларимиздан бизга қолдирган меъросдир.
Агар ўзбек халқи, Ўзбекистон тарихига чуқурроқ эътибор берсак, юзлаб ёзма манбаларни
варақлаганда, бадиий ва илмий адабиётларни синчиклаб ўрганганимизда, оғиздан оғизга ўтиб келган
халқ оғзаки ижодиётига назар ташлар эканмиз, миллатимиз ҳаётида спортнинг нақадар катта ҳаётий
аҳамиятга эга бўлганлигини аниқ-аён биламиз. Деярли барча ёзма ва оғзаки манбаларда куч-қувват,
ботирлик, жасурлик, полвонлик билан боғлиқ далиллар, ривоятлар мавжуд.
Шунингдек, тарихи минг йилликларга бориб тақаладиган «Алпомиш» достони узоқ тарихга эга
бўлган халқимиз, миллатимизнинг жасорати, ботирлиги ва паҳлавонлигидан ҳикоя қилувчи достондир.
«Алпомиш» достонида, паҳлавон Алпомишнинг аёли Ойбарчин, синглиси қалдирғочнинг ҳар бир
ҳатти-ҳаракатида, гап-сўзларида жасорат, ватанпарварлик балқиб, жўш уриб турганлигига гувоҳи
бўлади киши. Таъбир жоиз бўлса, Алпомишнинг душманга юракли, ишга қувватли, билакли бўлишида
катта қалб эгаси, жасоратли аёл Ойбарчиннинг ҳиссаси ниҳоятда каттадир. Агар Ойбарчин алп
келбатли, алп юракли бўлмаса эди, жисмоний ва руҳий қувват соҳибаси, жасур ва паҳлавон халқнинг,
миллатнинг вакиласи бўлмаганида эди, Алпомишнинг ҳам душман чоҳидан қутилиб кетиши,
ғанимларини бирма-бир енгиб чиқиши мушкул бўлар эди. Бироқ, ҳар қандай афсона замирида ҳам у
ёки бу даража ҳақиқат ётади. Айниқса «Алпомиш» каби ўлмас ва улуғ халқ достонида ҳаётий
ҳақиқатларнинг кўп эканлигига шубҳа йўқ. Таъбир жоиз бўлса, буюк халқнинг, жасур миллатнинг
қалбидангина «Алпомиш» каби жаҳоншумул ва умрбоқий достон дунёга келиши мумкин.
Биз шу ўринда «Алпомиш» достони жасур ва паҳлавон момоларимизнинг тимсоли, шаклу
шамойили, табиати, руҳияти, дунёқараши, у ёки бу даражада бўртиб кўзга ташланади. Ўтган неча
асрлардаги ва бугунги замонамиздаги алп юракли, паҳлавон келбатли хотин-қизларимизнинг руҳий,
маънавий устозларидан Ойбарчин, Тўмарисларни ҳеч қачон унутмаслик керак. Ҳар томонлама соғлом,
баркамол комил инсонни дунёга келтирувчи аёлдир, қачонки аёл соғлом, жисмоний жиҳатдан
чиниққан бўлса унинг фарзанди ҳам соғлом туғилади. Зеро, жисмонан бақувват, руҳан тетик, маънан
Do'stlaringiz bilan baham: |