НаврўЗ – КЎҲна қадриятларимиз тимсоли



Download 14,94 Kb.
Sana16.03.2022
Hajmi14,94 Kb.
#498721
Bog'liq
Наврўз. Камола


НАВРЎЗ – КЎҲНА ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ ТИМСОЛИ
Наврўз Яқин ва Ўрта Шарқ жумладан, биз ўзбекларнинг севимли байрамларидан бири саналади. Ушбу шодиёнани халқимиз неча минг йиллардан бери нишонлаб келишади. Наврўзни биз амалдаги Григориан тақвими бўйича 21 март санасида нишонлаймиз. Бу кун Шамсий йил ҳисоби бўйича Ҳамал ойининг биринчи куни бўлиб, кўкламнинг бошланиши ҳисобланган. Баҳорнинг илк кун “Наврўз” дея аталиб кенг нишонланган.
“Наврўз” сўзи форс-тожик тилидан олинган бўлиб “Янги кун” деган маънони англатади. Яъни баҳор келиши билан қишнинг қаҳратон кунлари барҳам топиб, қуёш ерни қизита бошлайди. Заминда майсалар униб, гул-чечаклар бўй чўзиб, дарахтлар гулга киради. Яъни табиат уйғонган. Деҳқонлар ерни шудгорлаб уруғ сепишган, чорвадорлар қишловдан чиқиб, чорваларини адиру, яйловларга ҳайдашган.
Наврўз байрамининг юзага келиш тарихи хусусида жуда кўп ривоятлар етиб келган. Улардан бири Нуҳ пайғамбар номи билан боғлиқ. Ривоят қилишларича одамлар орасида залолат кучайиб, Нуҳ алаҳиссаломнинг кўрсатмаларига риоя қилмай, Оллоҳ амрига қарши чиқишибди. Шунда Яратган Нуҳ алайҳиссаломга бир кема ясаб унга ўзига эргашган бандалар ҳамда барча мавжудодлардан бир жуфтдан олишни буюрибди. Нуҳ пайғамбар Оллоҳнинг измини бажо этгач, тўфон кўтарилиб тинимсиз ёмғир ёғибди. Натижада бутун ер юзини сув босиб, залолатга ботганларнинг бари ҳалок бўлибди. Сўнг ёмғиру, тўфонлар тиниб сув пасая бошлабди. Кема сузиб бориб бир тоғ чўққисига тўхтабди. Орадан фурсат ўтиб, Нуҳ алайҳиссалом сув батамом қайтиб ер юзида қуруқликлар вужудга келган, келмаганлигини билиш учун, қалдирғочни жўнатибди. Вақт ўтиб қалдирғоч қайтибди. Унинг тумшуғида бир дона яшил барг бор экан. Шундан сўнг барча жонзодлар тоғдан пастга тушиб ўзларининг янги ҳаётларини бошлабдилар. Ушбу кун “Наврўз” дея аталиб, ҳар йили байрам сифатида нишонланилиши одат тусига кирибди.
Бошқа бир ривоятда эса Наврўзнинг вужудга келиши зардўштийлик дини билан боғлашади. Эмишки, эзгулик тангриси Ахурамазда ёмонлик ҳомийси Ахриман устидан ғалаба қозонган куни байрам қилинган ва бу анъанага айланган экан.
Наврўз байрами ҳақида халқимиз орасида нафақат афсонаю, ривоятлар бисёр, балки аждодларимиз томонидан яратилган китобларда ҳам ушбу байрам хусусида қимматли маълумотлар берилган. Жумладан, Абу Райҳон Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, Муҳаммад Наршахийнинг “Бухоро тарихи”, форс шоири Абулқосим Фирдавсийнинг “Шоҳнома” асариларида наврўз сайли ҳақида ёзилган. Мутафаккир шоир Умар Ҳайём эса наврўзга бағишлаб “Наврўзнома” китобини ёзган. Абу Райҳон Берунийнинг ёзишича форс ҳукмдорлари байрам арафасида махсус патнисларда етти хил донли экинлар (буғдой, арпа, жўхори, сули ваҳоказо) уруғларини ундиришган. Агар уларнинг майсалари бир текисда, баравж унса, бу йилги ҳосил мўл-кўл бўлишидан далолат берган. Агар акси бўлса, ҳосилнинг чўғи паст бўлган.
Наврўзда нафақат яшариш-янгиланиш айёми, шунингдек эзгулик, тинчлик байрами ҳам бўлган. Наврўз кунларида қўшинлар ўртасидаги жанглар тўхтатилган. Бир-бирига кек сақлаб юрган дўсту-биродарлар, қавм-қариндошлар ярашганлар.
Минг йиллардан бери халқимиз эъзозлаб келаётган Наврўзни кўтаринки кайфиятда нишонлаш учун биз катта тайёргарлик кўрамиз. Булар урф-одат тусини олган. Аввало, Наврўз арафасида ҳашарлар ташкил этилиб, хонадонлар, кўчалар, қабристонтонлар, ариқ-зовурлар тозаланади. Кексалар, беморлар ҳолидан хабар олинади. Адирларда, майдонларда аҳоли тўпланиб, дошқозонлар осилиб, Наврўзнинг шоҳ таоми саналган сумалак пиширилади. Сайил муносабати билан кураш, кўпкари, қўчқор олишув, хўроз олишув каби мусобақалар такшил этилади. Дорбозу, масхарабозларнинг томошалари намойиш этилади.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Наврўз бутун дунё тан олган миллий қадриятимиздир. ЮНЕСКОнинг 2009 йил 28 сентябрь – 2 октиябрь кунлари Абу-Даби шаҳрида ўтказилган Номоддий маданий мерос бўйича 4-ҳукуматлараро қўмитаси сессиясида Наврўз байрами жаҳон халқларининг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган.
Камола ИННАТУЛЛАЕВА,
Косон тумани 85-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси,
Гратнт лойиҳаси иштирокчиси.
..
Download 14,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish