“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
14
Спорт жараёни мураккаб бўлиб, унда спортчилар узоқ, машаққатли меҳнат қилиб, спорт
маҳоратларини ва кўникмаларини мусобақалар жараёнида бир лаҳзада намоён қилади. Лекин мана шу
лаҳзада спортчининг бор кучи, иродаси, билими, эришган ютуқ ва натижалари омма ўртасида кўзга
ташланади. Спорт ҳар қандай инсонни тарбиялашга қодир, у спорт чўққиларини эгаллашда ҳар бир
шахсдан ўта иродали бўлишни тақозо қилади. Бунда спортчи босқичма-босқич спорт сирларини
эгаллаб боради.
Давлатимиз раҳбари нуфузли йиғинларда спорт бугун юртимиз таълим-тарбия тизимининг узвий
қисмига айланганини алоҳида қайд этиб келмоқда. Спортни таълим-тарбия билан мутаносиб равишда
изчил ривожлантириш мамлакатимизнинг мустақил тараққиёт йўлидаги давлат сиёсатининг энг
устувор йўналишларидан этиб белгиланган.
Айниқса, хотин-қизларни спортга жалб этиш, уларнинг оммавий спорт билан мунтазам
шуғулланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш энг муҳим вазифа ҳисобланади. Биринчи
президентимиз ташаббуси билан ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилган “Соғлом она – соғлом бола”
мақсадли дастурини амалга оширишда қизларни спортга спортга бўлган қизиқишлари янада ошгани
алоҳида ўрин тутади.
Қизларни спортга жалб этишда Хоразм, Бухоро, Андижон вилоятлари, Қорақалпоғистон
Республикаси ва Тошкент шаҳридаги кўрсаткичлар эътиборга моликдир.
Шуни таъкидлаш жоизки, жисмоний тарбия ва спорт нафақат иқтидорли спортчилар тайёрлаш
учун, балки соғлом генофондни таъминлаш ва баркамол авлодни тарбиялашга хизмат қилади.
Юртбошимиз таъбири билан айтганда, “Спорт нафақат жисмоний балким, маънавий-маърифий
камолотга эришиш-нинг муҳим омилидир”.
Умуман олганда, таълим, сиҳат-саломатлик, жисмоний тарбия ва спортга оид ҳужжатларда ўз
аксини топиб келаётган Давлат дастурларининг янада чуқурроқ ва глобал миқёсда амалга
оширилишида, бугунги ва келажак авлодни маънан ҳамда жисмонан соғлом қилиб тарбиялашда хотин-
қизлар спортини ривожлантиришнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Спорт ёшларимиз ҳаётига тобора
чуқур кириб бораётгани, минглаб йигит қизлар спорт билан шуғулланишни кундалик вазифасига
айлантиргани уларнинг жисмоний ҳолатига, саломатлигига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
2010 йил 1 апрелда қабул қилинган “Қишлоқ жойлардаги болалар спорти объектларида банд
бўлган аёл спорт устозлари меҳнатини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
қизларни, айниқса қишлоқ жойлардаги қизларни спорт билан шуғулланишга фаол жалб этиш, болалар
спорти объектлари учун юқори малакали, профессионал аёл устоз кадрларни тайёрлаш, уларнинг
меҳнатини моддий рағбатлантиришда муҳим омил бўлди.
Спорт объектларини мураббий кадрлар, айниқса мураббиялар билан тўлдиришга қаратилган
ушбу амалий саъй-ҳаракатлар натижасида аёл спорт устозлари кўпроқ ошганини кўришимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |