“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
13
двух срезов общечеловеческой культуры способствует комплексному решению задач,
сформулированных в докладе Президента Шавката Мирзиёева на торжес-твенном мероприятии,
посвященном 8 Марта – Международного женского дня, – забота о женщине, являющейся опорой
семьи и общества, наполняющий нашу жизнь радостью и красотой, оказание ей должного уважения
всегда были неотъемлемой частью менталитета нашего народа [2].
Литература:
1. Статья 63-я Конституции Республики Узбекистан. Ташкент, «Ўзбекистон», 2003, с.13.
2.Доклад Президента Шавката Мирзиёева на торжественном мероприятии, посвященном 8
Марта – Международного женского дня. // Правда востока, 8 марта 2018года.
ХОТИН-ҚИЗЛАР ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УСТУВОР ВАЗИФА
СИФАТИДА
Қурбонов Ф.Ф., ўқитувчи
Бухоро давлат университети, Бухоро ш.
Мамлакатимизнинг қудрати ва салоҳиятини белгилайдиган барометрлардан бири, шубҳасиз, шу
юртда вояга етаётган юксак маънавиятли, жисмонан соғлом, ҳар томонлама баркамол авлоддир.
Маълумки, эл-юртнинг келажаги бугун камолга етаётган ёшлар қўлида. Кадрлар тайёрлаш миллий
дастури асосида ёш авлодни юксак интеллектуал салоҳиятли, замонавий билим ва тафаккурга эга, айни
пайтда соғлом турмуш тарзига риоя қиладиган, жисмонан соғлом, руҳан тетик инсонлар этиб вояга
етказишнинг самарали тизими ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда. Бу жараёнда ўғил-қизларимизни
жисмонан соғлом, кучли ирода ва юксак интеллектуал салоҳиятга эга инсонлар этиб тарбиялашнинг
бош омили, ўзбек спортининг келажаги, халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг асоси
бўлган болалар спортини ривожлантириш умуммиллий ҳаракатга айланганлигини таъкидлаш ўринли.
Саломатлик инсон учун энг улуғ бахт ҳисобланади. Чунки табиат берган неъматлардан баҳра
олмоқ учун инсон соғлом, бақувват ҳамда зукко бўлмоғи керак. Тўрт мучали соғ одам меҳнатга ҳам,
билим олишга ҳам ҳамиша тайёр бўлади. Шунга биноан ёшларни жисмоний жиҳатлари билан ақлий
қобилиятларини баб-баравар равнақ топтириш, росмана соғлом тарзда вояга етказиш бугунги куннинг
долзарб вазифасига айланди. Одамнинг ботиний ва зоҳирий гўзал бўлиши учун унинг фан соҳасидаги
билимларни пухта эгаллашининг ўзи кифоя қилмайди, бунинг учун доимий бадантарбия зарур булади.
Маънан соғлом бўлиш учун жисмонан бақувват бўлиш лозим. Абдулла Авлоний ўзининг «Туркий
гулистон ёхуд ахлоқ» асарида бу ҳақда шундай ёзади: “Бадан тарбиясининг фикр тарбиясига ҳам
ёрдами бордур. Жисм ила руҳ иккиси бир чопоннинг ўнг ила териси кабидир. Агар жисм тозалик ила
зийнатланмаса, ёмон хулқлардан сақланмаса, чопоннинг устини қўюб, астарини ювуб, овора бўлмоқ
кабидурки, ҳар вақт устидаги кир ичига урадур”.
Донолар «Соғлом танда соғ ақл” деб, бежиз айтишмаган. Зеро, етук, баркамол инсон бўлиш учун,
аввало, соғлом бўлиш керак. Соғлом инсонда соғлом фикр, соғлом ғоя туғилади. Инсон қанчалик спорт
билан шуғулланмаса, у тезда чарчовчи, ақли заиф, ҳаракати суст бўлиши мумкин. Спортчи ёшларимиз
эса аксинча, барча ишлари аъло, вақтдан ҳам унумли ва самарали фойдалана биладиган бўлишади.
Инсон қанчалик вақтни тежаб, ундан унумли фойдаланса, ҳаётда тезда ўз ўрнини топиб кетиши ҳамда
ўзи орзу қилган ниятларга етишиши мумкин.
Спорт инсоннинг жисмоний ривожланиши, жисмоний тайёргарлигидан ташқари ҳаракат
фаолияти ва ўқишдан ташқари бўлган қизиқишларини шакллантиради. Спорт инсоннинг ўзига бўлган
ишончини ошириб, олдига қўйган мақсадини амалга оширишга ёрдам беради. Спорт билан мунтазам
шуғулланган шахсда энг қийин бўлган вазиятлардан чиқа олиш, дўстларига ва яқинларига ёрдам бериш
каби умумий фазилатлар тарбияланади.
Спортчи бирон бир жамоада шуғулланса, жамоа олдига қўйган вазифа ва мақсадлар спортчининг
шахсий мақсадларидан устун бўлиб, у жамоа олдига қўйган ғояларга тўлиқ риоя қилади. Шуни
таъкидлаш жоизки, спорт кишига ўзининг ҳаракатларини ижобий шакллантиришга ёрдам беради.
Спортга ўз ҳаётини бағишлаган спортчилар ҳаётга эстетик қизиқиши, бирор муҳитда бўлаётган
ҳодисаларига оқилона муносабат билдириши, ҳар томонлама мазмунли мулоқот қилиши,
томошабинларга ўз таъсирини ўтказиши кузатилади. Умуман олганда, спорт тарбияси шахсни ҳар
томонлама камол топтиришда ва тарбиясида алоҳида ўрин тутади. Спорт билан шуғулланишда кўп
ҳолатларда ўсиб келаётган болаларнинг қийинчиликлар туфайли спорт машғулотларини ташлаб
кетиши ҳоллари ҳам учрайди. Лекин спорт билан мунтазам шуғулланган ирода ва ишонч каби
жисмоний, педагогик, психологик фазилатларни ўзида тарбиялаган спортчи, сўзсиз, спорт
мусобақаларининг юқори чўққиларига йўл олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |