Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
20 
тарбиялаш, ўз-ўзини ўқитиш, ўз фаоллигини ошириш, ўзи мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларини 
шакллантиради.
Инновацион технология ва уларнинг таълимда қўлланилишига оид билимлар, тажриба болаларни 
билимли ва етук малакага эга бўлишларини таъминлайди. Шу билан бирга таълим-тарбия 
жараёнларида янги педагогик технологияларни қўллашда алломаларимизнинг ғоя ва қарашларидан 
фойдаланиш ўқувчи-талабаларни ўқитиш ва тарбиялашни янада самарали бўлишига олиб келади. 
 
МИЛЛАТ СОҒЛИГИГА МАЪСУЛДИР АЁЛ 
Сайфуллаев Ғ.М.
 Бухоро давлат университети, Бухоро ш. 
Ҳозирги давр талаби, умумбашарий муаммоларнинг кун тартибига қўйилаётганлиги уларни 
ечишга қодир бўлган соғлом, ва доно фарзандларни дунёга келтириш ва тарбиялаш учун соғлом, кучли 
ва ўктам аёллар кераклигини тақозо қилмоқда. Зотан миллатнинг соғлом бўлиши кўп жиҳатдан 
аёлларимизнинг соғлом бўлишига, уларнинг нафақат жисмоний, балки маънавий -руҳий саломатлигига 
ҳам боғлиқдир. Аёлларимиз “соғлом аёл - соғлом фарзанд – соғлом жамият “ тизимида ўзлари 
тутадиган ўринни тўғри англаб етишлари, мазкур яхлитликнинг мазмуни ва мохиятини тушуна 
олишлари, миллат саломатлиги учун ўз зиммаларига табиат ва тақдир томонидан юклатилган буюк 
маъсулиятни идрок қила билишлари жамиятимизнинг келажагини, унинг ривожланиш даражасини 
белгилайди. Фақат шундагина, ўзбек миллати дунёнинг илғор халқлари қаторидан тенгма –тенг ва 
ўзига муносиб ўрин эгаллайди. Бироқ, ўзбек аёли жисмоний тарбия ҳамда спорт билан доимий 
шуғулланса, бола тарбиялашда бош бўлиб спорт тўгаракларига юборса, бола тарбиялашга нисбатан яна 
маъсулият билан ёндашса , кучли ва навқирон ҳамда соғлом миллатни тарбиялайди. Эволюцион 
тараққиётнинг таъминлашда аёлнинг зиммасига табиат юклатган ҳаётнинг доимийлигини 
таъминлашдек буюк биологик тақдирига нисбатан жамият муносиб ҳурмат ва эҳтиром билдириши хам 
қарз ҳам фарздир. Аёлни асраш, унинг саломатлигини мустаҳкамлаш, аёлнинг ор- номусини улуғлаш 
ота- боболаримиз томонидан асрлар давомида кўз қарачиғидай асраб авайланиб, аъзозланиб келинган 
ва бизга топширилган ва оқлашимиз лозим бўлган ишонч ҳамда анъанавий, миллий- маънавий 
меросдир. Зотан аёл миллатнинг шаъни, ор-номуси ва виждони, унинг фахри ва ғуруридир. Зеро, аёл 
ҳамма замонларда, барча элларда юртнинг ор номуси ва виждонини, унинг ободончилигини 
мезонловчи буюк зот сифатида эъзозланиб келинган, ҳамиша унинг шаъни муқаддас деб саналган.
Маълумки болалар саломатлигини кучайтирилган тартибда мухофаза қилиш, ўсиб келаётган 
авлод саломатлигини мустаҳкамлаш орқали соғлом авлодни шакллантириш, аҳолининг барча 
қатламлари орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалалари Ўзбекистон республикаси 
Президенти ва ҳукуматининг доимий равишда диққат марказида бўлиб келмоқда. Аҳоли ўртасида 
соғлом бола туғилиши ва уларни тарбиялаш, ёшларда соғлом ва аҳил оила қуришга, соғлом турмуш 
тарзини олиб боришга интилишни шакллантириш бўйича тушунтириш ишларини кучайтириш амалга 
оширилмоқда. Болалар ва ўсмирларни жисмоний жиҳатдан бекаму кўст ҳамда уйғун камол топтириш, 
жисмоний баққуват ва маънавий баркамол ёш авлодни шакллантириш учун зарур шароитларни 
таъминлаб бермоқда. Айниқса хотин-қизлар спортига ҳукуматимиз томонидан катта эътибор 
берилмоқда. Жисмонан соғлом ҳамда маънавий баркамол ёш авлоднинг тарбияланишини таъминлаш 
борасидаги чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Жисмоний тарбия ва спорт –умуминсоний 
маданиятнинг таркибий қисмларидандир . Шу сабабли давлвтимизда жисмоний тарбия ва спорт 
тараққиёти муаммоларига чуқур эътибор берилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг “ 
Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонуни муҳим аҳамиятга эга. Соғлом авлод – нафақат 
жисмонан, балки ақлан етук авлоддир. Ҳар томонлама комил шахсни тарбиялаш учун тиббий 
психологик хизматни ташкил этиш, боғча ёшидаги болалар ва ёшлар, шунингдек катта ёшдаги аҳоли 
билан айниқса хотин-қизлар билан жисмоний соғломлаштириш ишларини ташкил этиш керак. 
Жисмоний маданият – умуммаданиятнинг таркибий қисмидир. У нафақат саломатликни 
мустаҳкамлайди, балки айрим туғма орттирилган касалликлардан форих қилади, остеохондроз, 
тромбофлебит каби касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради. Жисмоний тарбия билан 
шуғулланиш – бу жисмоний машқларни мунтазам бажариш, кун тартибига ва гигиена қоидаларига 
риоя қилиш, танани қуёш, ҳаво ва сувдан самарали фойдаланиб чиниқтириш демакдир. Жисмоний 
маданиятнинг таркибий қисми бу спортдир. Спорт билан шуғулланиш – доимий машғулотлар , доим 
ортиб борувчи юкламалар йўли билан мусобвқаларда юқори натижаларга эришиш демакдир.
Ҳаракатли, миллий ва спорт ўйинлари нафақат дам олиш воситаси, балки улар жисмоний, 
шунингдек ақлий ривожланишнинг ва мухим бетакрор воситасидир. Турли - туман ҳаракатли 
машғулотлар турли аъзолар, айниқса, ўпка фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Бу мақсадга 
эришишнинг энг табиий воситаси югуришдир. Чунки югурганда энг кўп мушаклар ҳаракатга келади. 



Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish