ХУЛОСА.
Ишнинг натижаси шундаки, биз логистика компанияларининг
келажагини ишонч билан тасдиқлашимиз мумкин. Мутахассисларнинг фикрига кўра,
логистика компаниялари 10 йил ичида учувчисиз транспорт воситаларига ўтадилар.
Ушбу мақсадга эришишда асосий тўсқинлар жамоатчилик кайфияти ва давлат
томонидан тартибга солинадиган даражадир.
Автоном
транспорт
воситалари
тадқиқот
компаниялари
томонидан
тасдиқланганидек, кўплаб истеъмол товарларини етказиб бериш вақтини ва нархини
сезиларли даражада камайтиради. Аммо одамлар офлайн етказиб беришнинг
афзалликларига етарлича қизиқишадими? унинг потенциали тўлиқ амалга
ошириладими ёки иш билан таъминлаш, хавфсизлик ёки эстетика сохаларида логистика
сохасида ушбу технологияни қўллаш билан боғлиқ бахсда у юқотадими? Фақат
келажак бу саволларга жавоб бера олади.
Фойдаланилган адабиётлар.
1
.
Бўтаев Ш.А., Мирзаахмедов Б.М., Жўраев М.Н., Дўрмонов А.Ш., Боходиров Б.
Ташиш жараёнларини моделлаштириш ва оптималлаштириш, Тошкент, Ўзбекистон
республикаси фанлар академияси, фаннашриёти, 2009 йил.
2
.
Ходжаев Б.А., Зокиров Г.Т. “Международние автомобилние перевозки” Тошкент
―ФАН, 2005 йил.
3
.
TRANSPORT LOGISTIKASI - Жўраев М.Н., Юсупов А.Э., Қарши – 2016 йил
ЖАНУБИЙ МИНТАҚАЛАР УЧУН ЙЎЛ ТЎШАМАСИ КОНСТРУКЦИЯСИНИ
ТАНЛАШ ВА АСОСЛАШ
Аманов З.Ч.,Шаропов А., Бобоқулов С.
ТДТУ Термиз филиали,
ТДТУ Термиз филиали талабалари.
Республикамизда транспорт коммуникацияларини ривожлантириш ва уларнинг
фойдаланув ҳолатини яхшилаш бугунги кундаги иқтисодиётнинг долзарб устивор
йўналишларидан бири ҳисобланади. Автомобиль йўлларида қўлланиладиган йўл
тўшамаларининг мустаҳкамлиги ва муддатли хизмат кўрсата олишлиги қурилиш
жараёнларига боғлиқ бўлиб, ўз ўрнида маҳаллий материалларга ишлов бериши,
уларнинг физик-кимёвий хоссаларини талаб даражасига етказиш тўшаманинг
мустаҳкамлик назариясига асосланган бўлмоғи лозим. Шунингдек, йўл тўшамаларини
қуриш жараёнларини ташкил этишда замонавий машина ва механизмларини тўғри
танлаб улардан оқилона фойдаланиш йўл тўшамаларини қуриш жадаллиги ва қурилиш
муддатларига салмоқли таъсир кўрсатади. Йўл конструкциясини танлаш тадбирлари
ўз ичига қуйидагиларни олади:
Қоплама турини танлаш, қатламларни қуриш учун материалларни танлаш билан
конструктив қатламлар сонини белгилаш, қатламларни жойлаштириш ва уларнинг
тахминий қалинлигини тайинлаш;
йўл-иқлим кичик минтақаларни, йўл пойи ишчи қатламининг тури ва турли
участкаларда ишчи қатламнинг намланиш схемасини ҳисобга олиб қўшимча
совуқдан ҳимоялаш чора-тадбирларни тайинлаш заруриятини дастлабки
баҳолаш;
конструкцияни қуритиш шунингдек, конструкциянинг ёриққа бардошлигини
ошириш
конструкциясини танлашда қуйидаги қоидаларга амал қилиш лозим:
Йўл тўшама ва қоплама тури, тўшама конструкцияси умуман йўлнинг тегишли
талаб этиладиган ва маълум таъмирлашлараро муддатлар, таъмирлаш ва сақлашнинг
тахминий шароитлари давомида ҳаракат жадаллиги ўзгаришини ҳисобга олиб,
Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
44
истиқболда ҳаракат таркиби ва жадаллигидан кутиладиган транспорт-фойдаланиш
талабларини қониқтириши зарур;
тўшама конструкцияси андозавий тарзда қабул қилиниши ёки бир хил
ҳисобланадиган зўриқишли ўхшаш табиий шароитлар (йўл пойи ишчи қатлами
грунти, уни намлантириш шарти, иқлим, маҳаллий йўл-қурилиш материаллари билан
таъминланганлик ва бошқалар) билан хусусиятланувчи ҳар бир участка ёки йўл
участкалари учун индивидуал ишлаб чиқилиши мумкин. Мазкур шароитлар учун
тўшама конструкцияси танланаётганда ушбу шароитларда амалиётда синалган
андозавий конструкция афзал кўрилиши лозим;
стандарт тошли материаллар билан етарлича таъминланмаган минтақаларда уларга
боғловчилар билан (цемент, битум, оҳак, фаол учувчан куллар ва б.) ишлов
берилганда хусусиятлари яхшиланиши мумкин бўлган маҳаллий тош материаллари,
саноатнинг иккиламчи маҳсулотлари ва грунтларни қўллашга йўл қўйилади.
Бир пайтнинг ўзида имкони борича материал сарфи камроқ бўлган конструкция
яратишга интилиш лозим;
конструкция технологик асосланган бўлиши ва йўл-қурилиш жараёнларининг
максимал механизацияланиши ва саноатлашиши имконини таъминлаши лозим. Бу
мақсадларга эришиш учун конструкциядаги қатламлар сони ва материаллар турлари
минимал бўлиши керак;
тўшама тузилмасини танлашда қурилиш ишлари ўтказишнинг реал шароитларини
ҳисобга олиш зарур (ёзги ва қишки технология ва б.).
Йўл қурилиш ишларининг технологияси материалларга, ярим тайёр махсулотларга, йўл
иншоотларининг бўлак ва қисмларини тайёрлаш, хамда сифат кўрсаткичларини
таъминлашга
қаратилган.
Йўл
курилиши
жараёнларини
кенг
кўлламли
механизациялашган ва автоматизациялашган усулда бажарилишини режалаштириш
керак.
Транспорт ғилдиракларидан таъсир этувчи кучни ва иқлим таъсирини узлуксиз қабул
қила туриб, йўл тўшамаси мустаҳкам, едирилиш ва хароратга чидамли, ҳамда харакат
хавфизлигини таъминлаш учун равон ва ғадир будир юзали бўлиши лозим. Тўшама
қатламлари қалинлиги пастдан юқорига қараб камайиб боради (3.1, 3.2, 3.3 расмлар),
бунга сабаб юқори қатлам материаллари нархининг ортиб бориши ва унга бўлган талаб
кучайишидадир. Шунинг учун қоплама ўта мустаҳкам материаллардан қурилиб, 1, 2
қатламдан иборат бўлади.
1-расм. Эквивалент модуллари
Еэ=60-70 МПа. Ли юқори тоифали
нобикир
йўл
тўшамаларининг
тузилиши:
1-
икки
қатламли
асфальтобетон; 2- сараланган чақилган
тош; 3- қум; 4- шлак; 5- боғловчилар
билан ишлов берилган грунт; 6- кам
миқдорда боғловчилар билан ишлов
берилган грунта
2-расм. Эквивалент модуллари
Еэ=50-35 МПа. Ли қуйи тоифали
нобикир
йўл
тўшамаларининг
тузилиши:
1-бир
қатламли
асфальтобетон;
2-куйинди;
3-қум;
4-чақиқ тош; 5-шағал; 6-устки ишлов
қатлами; 7-сараланган чақиқ тош;
1
Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
45
Do'stlaringiz bilan baham: |