Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
40
Чўчқалар ва паррандалар учун ўт уни ишлаб чиқаришда қуритилган пичаннинг
бўлаклари 1мм дан катта бўлмаган ўлчамларда майдалайди.
Дағал озуқаларнинг тўйимли моддаларидан тўлиқроқ фойдаланиш учун сомон
ва пичан қирқимларини бошқа турдаги озуқалар, яъни илдиз мевалар, силос,
концентратлар, озуқа дрожжалари билан аралаштирилади. Чунки илдиз мевалар, силос,
картошка, кўк ўтлар, полиз экинлари, капуста ва бошқалар серсув-ширали озуқаларга
киради .
Бунда сигирлар учун илдизмеваларни майдалаш қалинлиги 10-15 мм, бузоқлар
учун – 5-10, чўчқалар учун 5-10 мм, паррандалар учун – 3-4 мм [4].
Картошкани ҳам ўт унлари билан аралаштирилиб аралашма ҳолатда берилади.
Бунда эзилмаган картошкалар ўлчамлари 10 мм дан ошмаслиги ва бундай
бўлакчаларнинг сони умумий массадан 5 % дан ошмаслиги керак.
Ҳамма илдизмевали озуқаларни бузилишини олдини олиш учун уларни
озиқлантиришдан 2 соат олдин тайёрлаш керак.
Чўчқалар ва паррандаларга комбинациялаштирилган силос тайёрлаш учун
илдизмевалар ва картошка майдаланган кўк ўтлар ва ўт уни билан силосланилади.
Тайёрлашдан олдин картошка одатда қайнатилади ва эзилади. Агар уларни хом ҳолатда
силослашса, унда 5-5 мм қалинликдаги бўлакларга майдаланилади. Чўчқа болалари ва
паррандаларни илдизмевалар билан озиқлантиришда жуда кичик паста ҳолатгача
майдалайди .
Ҳозирги замон қишлоқ хўжалигида катта миқдорда, ҳар хил типдаги,
конструкциядаги, ҳар хил техник-иқтисодий ва сифат кўрсаткичларига эга бўлган
майдалагичлар қўлланилади.
Қишлоқ хўжалигида майдалагичлар чорвачилик ва паррандачилик учун
озуқаларни майдалашда ишлатилади. Майдалаш жараёни маҳсулотларнинг тўйимли
моддаларидан тўлиқроқ фойдаланиш имконини беради.
Шу боис, мавзу бўйича дағал озуқаларни майдалаш учун кичик иш унумли,
металл ва энергия сарфи кам, сифат кўрсаткичлари яхшиланган майдалагичларни
яратиш қишлоқ хўжалигини механизациялашда асосий вазифалардан биридир.
Бир хил материални ҳар хил конструкциядаги майдалагичлар билан майдалашда
таъсири ҳар хил ва натижада машиналарнинг энергетикасига, сифат ва иш унумдорлиги
кўрсаткичлари ҳам ҳар хил.
Майдалашда рўй берадиган жараён асосида ва физик моҳиятини ўрганиш, аниқ
аппаратлар учун жараённи ўрганиш, аниқ маҳсулотлар учун майдаланган маҳсулотнинг
сифат кўрсаткичларини ва нисбий энергия сарфини камайтириш мумкин бўлган
машинанинг рационал схемасини аниқлаш имконини беради.
Дағал озуқаларни ва умуман озуқаларни майдалаш машиналарини I-поғонали ва
II-поғонали турларига бўлиш мумкин. Бир поғонали майдалагичлар ишчи органлари
барабанли, дискли ва роторли бўлиши мумкин, уларнинг ишлаш принципи бўйича
ишлов бериладиган озуқага нисбатан аниқланади
Дағал озуқалар ва узун дағал озуқалар барабанли, дискли ва роторли
аппаратларда яхши майдаланилади ва уларнинг ишчи органлари қирқиш жуфтлигини
ҳосил қилади: яъни, пичоқ қарама-қарши қирқиш пластинаси; маҳсулотни ишчи
камерага узатиш таъминлаш қурилмаси билан мажбурий ишлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: