Conference Paper


ТЕХНИКА ФАНЛАРИДАН МУСТАҚИЛ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ



Download 12,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/342
Sana19.02.2022
Hajmi12,16 Mb.
#458955
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   342
Bog'liq
Kitob

ТЕХНИКА ФАНЛАРИДАН МУСТАҚИЛ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ 
МАСАЛАЛАРИ 
Утаганов У.У. 
ТДТУ Термиз филиали 
 
Ҳозирги замон фан ва техникасининг тез ривожланиш шароити ва ўқишнинг 
янги мазмунига ўтиш муносабати билан олий ўқув юртларида ўқитиш методларининг 
такомиллашувига алоҳида аҳамият берилмоқда. 
Кишилик жамиятининг ривожланиши ҳозирга замон талабига жавоб берадиган 
ўқитишнинг янги-янги усулларини ва шаклларини топишга ундайди.
Олий педагогика ўқув юртлари тайёрлаб берган кадрлар сифатли, яъни юқори 
маънавий ва маърифий мустақил назарияни амалиёт билан боғлаб олиб бора оладиган 
бўлмоғи керак. 
Мактаб ва касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг билими сифатли ва уларнинг 
келгусида ишлаб чиқаришда ёки олий ўқув юртларида муваффақиятли фаолияти 
ўқувчилар билимининг сифатига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Ҳозирги кунда деярли 
ҳамма олий ўқув юртларида “Касб таълими ўқитувчиси” мутахассислиги бўйича 
тайёрлаб берадиган факулътетлари ёки бўлимлари мавжуд. Бу мутахассисликда дастур 
бўйича ўқитиладиган Машинашунослик фанларининг асосий бўлган техникавий 
механика курси алоҳида ўринни эгаллайди. Техникавий механика бўлимларини пухта 
ўзлаштириш талабаларни кўп вақт ўз устида ва қунт билан ишлашни талаб қилади. 
Талабалар ҳар томонлама етук мутахассис бўлиши учун дастур бўйича 
ўқитиладиган ҳамма фанларни мукаммал эгалламоғи зарур. 
Мустақил ишлашни ташкил қилиш, уни такомиллаштириш, унумли фойдаланиш 
методларини ўрганиш талабаларга келажакда ўқитувчилик фаолиятида жуда зарурдир. 
Шунинг учун ҳам талабаларнинг мустақил ишлашни ташкил қилиш ва унинг 
методикасини ишлаб чиқиш алоҳида аҳамиятга эга. 
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз 
филиалида ҳам “Касб таълим методикаси” ва “техника фанлари кафедралари” 
ўқитувчиларини янги метод ва шаклларини қидириш билан бир вақтда талабаларнинг 
мустақил ишлаш бўйича илмий-текшириш ишларини олиб бормоқдалар. Текширишлар 
натижасида талабаларнинг ўз устиларида ишлашига кўп аҳамият бермасликлари, 
мутахассислиги бўйича олаётган билимларини чуқурлаштириш, мукаммаллаштириш 
йўлларини билмасликлари ва дарсга тайёрмасликлари аниқланди.


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
35 
Талабаларнинг мустақил ишлари бир неча усуллар ва шакллардан ташкил 
топиши мумкин. Мустақил ишни ташкил қилиш бир неча усул ва шакллари олий ўқув 
юртларида мавжуд. Ўқитиш эфектининг ошиши асосан талабаларни янги мавзуни 
ўзлаштиришларида мустақил ишлаш фаоллигини оширишига боғлиқдир. 
Мустақилликка эришганимиздан сўнг чет эл билан алоқа қилиш имконияти 
пайдо бўлди. Шу тариқа чет информацион технологиялар ва воситалар мамлакатимизга 
кун сайин кириб келмоқда. Шу жумладан, таълим тизимида янги информацион 
технологияларни жорий қилиш бўйича қатор ислохотлар амалга оширилмоқда. Бу 
ислоҳотлар натижасида янги педагогик технологиялар йўналиши вужудга келади. Янги 
педагогик технологияларга: интернет, мултимедия, анимацион дастурларни мисол 
қилиб кўрсатишимиз мумкин.
Таълим тизимининг вазифларидан бири. Инсоннинг ижодий ва интелектуал 
салоҳиятларини ривожлантириш, унинг қобилиятини юзага чиқариш, янги билимларни 
қабул қилиш, ўзининг ҳар кунги фаолиятида улардан амалий фойдаланиш масаласидир. 
Ушбу муаммоларни ҳал этишнинг самарали воситаси информацион технологияларидан 
фойдаланишдир. 
Ҳозирги кунда таълим соҳасида информацион технологиялардан унумли 
фойдаланиш, ёш, ўсиб таълим олаётган авлодни тарбиялаш ва унинг ҳозирги замон 
талабига 
жавоб 
бера 
оладиган 
даражасига 
келтиришда 
информацион 
технологияларнинг ўрни алоҳида аҳамият касб этади. Жумладан, ҳозирги ривожланиб 
келаётган давлатимизга ёш кадрлар тайёрлаш ва уларни фан, техника-технологияларни, 
иқтисодиётни ўрганиш, англаш каби йўналишда информацион технологиялардан 
унумли фойдаланишнинг аҳамияти катта.

Download 12,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   342




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish