Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
29
2. Хуторской А.В. Педагогическая инноватика: Учебное
пособие для студентов
высших учебных заведений. – М.: Издательский центр «Академия», 2008. – 256 с.
3. Hasanova Sh. Biologiya darslarida axborot va innovatsion texnologiyalardan foydalanish.
Yangi asr avlodi. 2012 y.
САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ ВА ОЛИЙ ТАЪЛИМ
МУАССАСАЛАРИ ҲАМКОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ АСОСЛАРИ
Саматов З.О.
Термиз давлат университети
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли
ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-
тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун устуворлигини,
инсон ҳуқуқ ва
эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик
муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт
кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур
шарт-шароитлар яратилди.
Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг
ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, мамлакат
саноат корхоналарини модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини
либераллаштириш
бўйича
устувор
йўналишларни
амалга
ошириш
мақсадида:“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7
февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони қабул қилинди. Ушбу Фармонга мувофиқ
аҳоли ва тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама
ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор
хорижий
тажрибаларни таҳлил қилиш, шунингдек кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида
ишлаб чиқилган ҳамда қуйидагиларни назарда тутадиган 2017 — 2021 йилларда
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди.
Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларида ижтимоий соҳани
ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил
ошириб
бориш,
йўл-транспорт,
муҳандислик-коммуникация
ва
ижтимоий
инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда саноат корхоналарини модернизация қилиш
бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим,
маданият, илм-фан, адабиёт,
санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини
такомиллаштириш масалалари стратегик вазифалар сифатида белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-
сонли Фармонининг1-иловаси ҳаракатлар стратегиясининг 4.4. Таълим ва фан соҳасини
ривожлантириш бандида:
- узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари
имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори
малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш;
- таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, уларни
замонавий ўқув ва лаборатория асбоблари, компьютер техникаси ва ўқув-методик
қўлланмалар билан жиҳозлаш орқали уларнинг
моддий-техника базасини
мустаҳкамлаш юзасидан мақсадли чора-тадбирларни кўриш;
- таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш
асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини
ошириш, олий таълим муассасаларига қабул квоталарини босқичма-босқич
кўпайтириш;
Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
30
- саноат
корхоналари
ҳузурида
ихтисослаштирилган
илмий-экспериментал
лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этиш каби
долзарб масалалар таьлим тизими ташкилотларининг
устувор вазифалари сифатида
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-
сонли Фармонининг1-иловаси ҳаракатлар стратегиясининг 4.4. Таълим ва фан соҳасини
ривожлантириш бандида:
- узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари
имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори
малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш;
- таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, уларни
замонавий ўқув ва лаборатория асбоблари, компьютер техникаси ва ўқув-методик
қўлланмалар билан жиҳозлаш орқали уларнинг моддий-техника базасини
мустаҳкамлаш юзасидан мақсадли чора-тадбирларни кўриш;
- касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини бозор иқтисодиёти ва
иш берувчиларнинг
эҳтиёжларига жавоб берадиган мутахассисликлар бўйича тайёрлаш ҳамда ишга
жойлаштириш борасидаги ишларни такомиллаштириш;
- таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш
асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини
ошириш, олий таълим муассасаларига қабул квоталарини босқичма-босқич
кўпайтириш;
- илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация
ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув
юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари, саноат корхоналари ҳузурида
ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технология
марказлари ва технопаркларни ташкил этиш каби долзарб масалалар таьлим тизими
ташкилотларининг устувор вазифалари сифатида белгиланган.
Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор
вазифаларга мувофиқ кадрлар тайёрлашнинг мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш,
халқаро стандартлар даражасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлашга зарур
шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017
йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш
чора-тадбирлари
тўғрисида»ги ПҚ-2909-сон қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор билан олий таълим даражасини сифат жиҳатидан ошириш ва
тубдан такомиллаштириш, олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини
мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш, замонавий ўқув-илмий лабораториялари,
ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш бўйича
Олий таълим
тизимини 2017- 2021 йилларда комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди.
Қабул қилинган ва амалиётда фойдаланиб келинаётган ҳуқуқий-мейёрлардан
келиб чиқиб ишлаб чиқариш, илм, фан ва олий таълим муассасалари ўртасида
интеграцияни чуқурлаштириш, саноат ишлаб чиқариш корхоналарининг талабига
асосан малакали кадрларни тайёрлаб бериш, иқтидорли талабалар тайёрлаш мақсадида
бевосита саноат корхоналарида амалий машғулотларни ўтказишни тезлаштириш,
илғор хорижий мамлакатлар тажрибасини чуқур ўрганиб ўқув режалари, фан
дастурларини, ўқув адабиётларини халқаро стандартлар асосида мутлақо янги талаблар
асосида ишлаб чиқиш, шу тадбирлар асосида олий малакали кадрлар тайёрлаш учун
зарур шарт-шароитлар яратиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: