Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
30
- саноат
корхоналари
ҳузурида
ихтисослаштирилган
илмий-экспериментал
лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этиш каби
долзарб масалалар таьлим тизими ташкилотларининг устувор вазифалари сифатида
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-
сонли Фармонининг1-иловаси ҳаракатлар стратегиясининг 4.4. Таълим ва фан соҳасини
ривожлантириш бандида:
- узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари
имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори
малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш;
- таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, уларни
замонавий ўқув ва лаборатория асбоблари, компьютер техникаси ва ўқув-методик
қўлланмалар билан жиҳозлаш орқали уларнинг моддий-техника базасини
мустаҳкамлаш юзасидан мақсадли чора-тадбирларни кўриш;
- касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини бозор иқтисодиёти ва иш берувчиларнинг
эҳтиёжларига жавоб берадиган мутахассисликлар бўйича тайёрлаш ҳамда ишга
жойлаштириш борасидаги ишларни такомиллаштириш;
- таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш
асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини
ошириш, олий таълим муассасаларига қабул квоталарини босқичма-босқич
кўпайтириш;
- илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация
ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув
юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари, саноат корхоналари ҳузурида
ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технология
марказлари ва технопаркларни ташкил этиш каби долзарб масалалар таьлим тизими
ташкилотларининг устувор вазифалари сифатида белгиланган.
Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор
вазифаларга мувофиқ кадрлар тайёрлашнинг мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш,
халқаро стандартлар даражасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлашга зарур
шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017
йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги ПҚ-2909-сон қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор билан олий таълим даражасини сифат жиҳатидан ошириш ва
тубдан такомиллаштириш, олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини
мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш, замонавий ўқув-илмий лабораториялари,
ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш бўйича Олий таълим
тизимини 2017- 2021 йилларда комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди.
Қабул қилинган ва амалиётда фойдаланиб келинаётган ҳуқуқий-мейёрлардан
келиб чиқиб ишлаб чиқариш, илм, фан ва олий таълим муассасалари ўртасида
интеграцияни чуқурлаштириш, саноат ишлаб чиқариш корхоналарининг талабига
асосан малакали кадрларни тайёрлаб бериш, иқтидорли талабалар тайёрлаш мақсадида
бевосита саноат корхоналарида амалий машғулотларни ўтказишни тезлаштириш,
илғор хорижий мамлакатлар тажрибасини чуқур ўрганиб ўқув режалари, фан
дастурларини, ўқув адабиётларини халқаро стандартлар асосида мутлақо янги талаблар
асосида ишлаб чиқиш, шу тадбирлар асосида олий малакали кадрлар тайёрлаш учун
зарур шарт-шароитлар яратиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: