Conference Paper



Download 12,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/342
Sana19.02.2022
Hajmi12,16 Mb.
#458955
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   342
Bog'liq
Kitob

ФОЙДАЛАНУВЧИ ИНТЕРФЕЙСИ 
МАЪЛУМОТЛАР АРХИВИ 
МАЪЛУМОТЛА
РНИ КИРИТИШ 
МОДУЛИ 
НОАНИҚЛИКНИ 
БАҲОЛАШ 
МОДУЛИ 
НАТИЖАЛАР
НИ САҚЛАШ 
МОДУЛИ 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
25 
Шунга асосан, ҳозирги кунда кадрларни касбий фаолиятларига тарбиялаш 
муаммоси глобал характерга эга бўлиб бормоқда. Бир томондан, бу фаннинг 
гуманитарлашиши ва инсон омили муҳимлигининг эътироф этилиши билан, иккинчи 
томондан эса, шахсга таъсир кўрсатувчи ва уни шакллантирувчи ахборот 
оқимларининг кўпайиши билан узвий боғлиқ. Шу боис, тарбиянинг методологик 
йўналишларига катта аҳамият берилмоқда. Тарбиянинг методологик йўналишлари 
ёшларга яхлит ҳолда таъсир кўрсатиш омилларини аниқлаш ҳамда тизимлаштиришга 
имкон беради. Шунингдек, улар педагогикани, хусусан, тарбия назариясини 
инсонпарварлаштириш воситаси ҳисобланади. 
Тарбиянинг методологик йўналишларидан бири касбий тарбиянинг ижтимоий-
педагогик аҳамиятини очиб бериш муаммосидир. Бўлажак муҳандис-техникларда 
мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлаш ҳамда уларнинг дунёқараши, касбий 
билими, кўникма ва малакаларини ҳамда компетенцияларини ривожлантириш муҳим 
ижтимоий-педагогик масаласидир. Айниқса, ҳозирги замон таълим ислоҳоти 
шароитида олий таълим муассасалари талабаларини касбий тарбиялаш муаммоси 
тобора долзарблик касб этмоқда. Шубҳасиз, ушбу муаммо талабаларда шахсий ва 
касбий сифатларни шакллантириш масаласини қамраб олади [2]. 
Ижтимоий нуқтаи назардан қараганда, касбий тарбия шахснинг касб маҳоратини 
юксак даражада оширишга, ахлоқий қиёфаси, маънавияти, дунёқарашини 
шакллантиришга мақсадли таъсир кўрсатишдир.
Касбий тарбия бўлажак муҳандис-техникларнинг касбий фаолиятига бевосита 
дахлдор. У касбий таълим, касбий тайёрлаш масалалари билан чамбарчас боғлиқ. 
Касбий 
тарбия 
бўлажак 
муҳандис-техникларнинг 
касбий 
маданияти 
стратегиясини, касбий фаолият усуллари ва кўникмалари, касбий ва шахсий 
сифатларини, шунингдек долзарб ижтимоий-касбий масалаларни ечиш қобилияти 
асосини ташкил этади. Демак, касбий тарбия дейилганида, бўлажак муҳандис-
техникларнинг шахсини шакллантириш, касбий қизиқиши ва касбий аҳамиятга эга 
сифатларини ривожлантириш тушунилади. Касбий сифатлар касбий билим, кўникма ва 
малакалар билан бирга шакллантирилади. Бу эса олий таълим муассасалари 
талабаларини касбий тарбиялаш жараёни мазмунини ташкил этади.
Педагогика фани касбий тайёрлаш ва касбий тарбиянинг бирлиги ғоясига 
таянади. Чунки касбий тайёрлаш ва касбий тарбия ˗ 
бу ягона жараён.
Касбий тарбия 
бўлажак муҳандис-техникларнинг ақлий ривожланишига имкон яратади. У таълим, 
тарбия ва касбий тайёргарликнинг барча элементларини ўз ичига қамраб олади.
Касбий тарбия компонентлари: 
˗ касбий фаолиятга психофизиологик тайёргарлик: амалий фаолиятнинг маълум 
турларини бажаришлари учун бўлажак муҳандис-техникларнинг жисмоний имконияти 
ва қобилиятларини ривожлантириш; 
˗ижтимоий-психологик тайёргарлик (тайёрлаш): турли меҳнат жамоаларида 
касбий фаолиятга мослашиш қобилиятини ривожлантириш; 
˗касбий фаолиятга ахлоқий-психологик тайёргарлик: тартиб-интизомлилик, 
касбий фаолиятга ижтимоий мотив, одамларга, меҳнат жамоасига ижобий муносабат, 
табиат бойликларини тежаш, жисмоний меҳнатга эҳтиёж, меҳнатсеварлик ва бошқа 
сифатларга эга бўлиш; 
˗ иродавий тайёргарлик: меҳнат фаолияти жараёнида ўзини ўзи бошқариш 
кўникма ва малакасини шакллантириш; уюшқоқлик, мустақил ишлаш, талабчанлик, 
масъулиятлилик сифатларини ривожлантириш;
˗ меҳнатга эстетик тайёргарлик: ишни сифатли ва чиройли бажаришга эҳтиёжни 
ривожлантириш; 
˗ касбий фаолиятга амалий тайёргарлик: умумий иш қобилиятини ошириш, 
етарлича жисмоний ва ақлий ривожланиш, меҳнат фаолиятида зарур бўладиган билим, 
кўникма ва малакаларни эгаллаш;


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
26 
˗ ўзини меҳнат фаолиятига тайёрлаш ва тарбиялаш: касбий фаолият жраёнида 
фаол иштирок этиш, ўзини ўзи камол топтириши. 
Касбий тарбия асосий педагогик категориялардан бўлиб, жамият, ижтимоий 
институтлар ва таълимнинг шахсга мақсадга йўналтирилган таъсирларининг яхлит 
ижтимоий-касбий педагогик тизимини ташкил этади. Касбий тарбиянинг асосий 
мақсади шахсни профессионал сифатида шакллантиришдир. Педагоглар касбий 
тарбияга юқори малакали мутахассислар тайёрлашга имкон берувчи тизим сифатида 
ёндашмоқлари зарур. Чунки фақат юқори малакали мутахассисларгина қийин 
ижтимоий-иқтисодий, сиёсий шароитларда ҳам ўзига йўл топа оладилар.
Шахснинг касбий шаклланиши узоқ давом этадиган жараён. Шахс тарбиянинг 
барча тизимлари, яъни ташқи муҳит (оилавий, ғоявий, информацион институтлар ва 
бошқаларнинг) таъсири орқали, касбий фаолият мақсади, мазмуни, мотивлари, 
қадриятий йўналишлари, турлари ва уни амалга ошириш воситалари, метод ва 
шакллари асосида тарбиялансагина самарали натижаларга эришиши мумкин [3].
Касбий тарбия жараён сифатида бир неча босқичда амалга оширилади: 
Биринчи босқич 
ўз ичига касбга йўналтириш ишларини қамраб олади (касблар 
ҳақида суҳбатлашиш, касбларни тарғибот ва ташвиқот қилиш, касб танлаш ва касбий 
фаолият бўйича маслаҳатлар бериш). Бундай ишлар умумтаълим мактаблари, ўрта 
махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бутун педагогик жамоаси томонидан, 
касбга йўналтирувчи ўқув марказлари ва бандликка кўмаклашувчи бўлим ходимлари, 
шунингдек талабаларнинг ота-оналари жамоатчилик кенгаши билан ҳамкорликда 
амалга оширилади. 
Иккинчи босқичда 
аниқ касблар бўйича касбий ташхис (диагностика) ва касб 
танлаш ишлари амалга оширилади. Бунда махсус методлар ёрдамида талабаларнинг 
касбий қизиқишлари, касбий қобилияти, касбий имкониятлари аниқланади. 
Талабаларнинг касбга бўлган лаёқати синаб кўрилади, психофизиологик тузатишлар 
ўтказилади: касбий қобилиятларни ривожлантиришга тўсиқларни аниқлаш, уларни 
бартараф этиш; касбий идрок даражасини ошириш ва касбий онгни кенгайтириш; 
касбий ўз-ўзини бошқариш, касбга психологик мослашиш методларини ўргатиш. 
Юқорида таъкидлаб ўтилган босқичларни ўз мақсадлари бўйича битта босқичга 
бирлаштириш мумкин (касбий ўз-ўзини белгилаш босқичи). 
Учинчи босқич
– касбий шаклланиш босқичи. Ушбу босқичда бўлажак муҳандис-
техниклар умумтаълим, умумтехник ва касбий билим, кўникма ва малакаларни 
эгаллайдилар; ижтимоий ва касбий сифатларини ривожлантирадилар; психологик 
таранглик, ташвиш ва безовталиклардан халос бўладилар; касб маҳорати ва касбий 
етуклик асосларини шакллантирадилар. 
Касбий тарбия ва касбий шаклланишнинг якуний босқичи касбий мослашув босқичи 
ҳисобланади. Бунда талаба маълум касбий кўникмаларга эга бўлади.
Касбий тарбиянинг юқорида санаб ўтилган босқичлари ўзаро диалектик боғлиқликда 
бўлиб, уларнинг ҳар бири маълум мақсад, восита, метод, шакл ва натижага эга.
Шуни таъкидлаш зарурки, ҳар қандай таълим муассасаси фаолиятининг асосий 
натижаси бугунги кунда талабаларнинг фақат билим, кўникма ва малака тизимини 
эгаллаш билангина эмас, балки уларда интеллектуал, фуқаровий-ҳуқуқий, 
коммуникацион, информацион ва бошқа соҳалар бўйича асосий компетенцияларнинг 
шаклланганлиги билан белгиланади.

Download 12,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   342




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish