Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
174
(пўстининг ички томонидан яхши кўринадиган) халаза жойлашган. Халаза атрофида
радиус бўйлаб майда сув найчалари жойлашган. Уруғнинг ўртача узунлиги 2 см, эни
эса - 1,5 см. Иссиқ
сув билан намланганда, пўсти тез кўчади. Уруғ иккита палладан
иборат. Эмбрионнинг илдизчаси ва куртаги уруғининг уч томонига жойлашган. Чучук
бодом уруғи ҳидсиз, ёғсимон ёқимли мазаси бор. Аччиқ бодом уруғи эса аччиқ,
қуриганида ҳидсиз бўлади, намлаб ҳавончада эзилса, цианид кислота ҳиди келади.
Чучук бодом уруғи орасида синган уруғлар ва аччиқ бодом уруғи бўлмаслиги
керак. Синган уруғлардаги мой уруғни сақлаш даврида (пўсти бўлмаганидан) ҳаво ва
намлик таъсирида оксидланади ва парчаланиб бузилади.
Кимёвий таркиби.
Ҳар иккала бодом уруғи таркибида 45-62% мой, витамин В2,
20% оқсил моддалар, 2-3% сахароза ва эмульсия ферменти бўлади. Аччиқ бодом
уруғида яна 2,2-3,5% амигдалин глюкозиди учрайди.
Тиббиётда ишлатиладиган бодом мойи совуқ пресслаш усули билан олинади.
Аччиқ бодом уруғидан мой олаётганда сув аралашиб кетишига йўл кўймаслик
керак. Акс ҳолда сув амигдалинни парчалайди ва ажралиб чиққан маҳсулотлар мойга
ўтади. Мой заҳарли бўлиб қолади.
Бодом мойи куюқ, сарғиш суюқлик бўлиб, унинг зичлиги 0,913-0,918, рефракция
сони 1,470-1,472, совунланиш сони 190-195, йод сони 93-102 га тенг. Кислота сони 2,5
дан ошмаслиги керак. Мой - 10°C ҳароратгача совутилганда қотмаслиги керак.
Бодом мойи қуримайдиган суюқ
мойларга киради, унда 83% олеин, 16% линол
кислоталарнинг глицеридлари ва 0,5% гидролизланмайдиган моддалар бор.
Пўсти олиб ташланган чучук бодом уруғидан тайёрланган эмульсия меъда ва ичак
оғриқларини қолдириш учун, бодом мойи эса ич юмшатувчи дори сифатида
қўлланилади.
Фармацевтикада бодом мойи баъзи дорилар (камфора ва бошқалар) ни эритиш
ҳамда суртма тайёрлаш учун ишлатилади.
Аччиқ бодом уруғи кунжарасидан олинган аччиқ бодом суви оғриқ қолдириш
учун ва тинчлантирадиган дори сифатида қўлланилади.
Чучук бодом озиқ-овқат
саноатида, турупи эса парфюмерияда ишлатилади.
Бодом мойи ва мой эмульсияси, чучук бодом уруғидан тайёрланган эмульсия.
Ўзбекистонда бодомнинг юпқа пўчоқли, тўнғич, ялтинский ва туркменский
светлий навлари районлаштирилган.
Ёғ-мой саноати республика озиқ-овқат саноатининг етакчи тармоқларидан
биридир. Ўзбекистонда қадимдан ўсимлик мойи кунжут, зиғир, индов, махсар уруғи,
пахта чигити, полиз экинлари уруғларидан жувозларда олинган. Республикада йиллик
куввати 3,5 млн. тонна мойли ўсимлик уруғларини қайта ишлайдиган корхоналар
ишлаб турибди. Саноатнинг бу тармоғида пахта, соя,
рапс мойлари, мева данаклари
ҳамда сабзавот уруғларидан мой олиниб, озиқ-овқат, атир-упа ва фармацевтика
саноатлари тармокларида ишлатилади. Ёғ мой саноатида бу
мойлардан маргарин
маҳсулотлари, майонез, кир совун, атир совун, техника мақсадлари учун бошқа турли
маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Замонавий технология асосида ўсимлик мойлари олишнинг асосан иккита усули бор:
1. Уруғ мағзидан мойни пресслаб олиш;
2. Кунжарадан қолдиқ мойни эритувчи ёрдамида тўлиқ экстракциялаб олиш.
Мойли хом ашёларни саноатда қўлланилиш даражасига кўра асосий уч гурухга
бўлиш мумкин: саноат аҳамиятига эга бўлган мойли уруғлар (чигит), қўшимча мойли
хом ашёлар (соя, махсар, кунгабоқар) ва ноаъанавий мойли уруғлар (мева данаклари ва
сабзавот уруғлари).
Сурхондарё вилоятининг жанубий ҳудудлари иқлими кесин контенинтал
мўътадил иқлим ҳисобланиб, сувсизликка чидамли ёнғоқзорлар, зайтунзорлар ва бошқа
боғ турларини кўпайтириш имкониятини беради. Сурхондарё вилояти шароитида
замонавий боғдорчилик технологияларини қўллаган ҳолда тоғ ён бағрларида интенсив
Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
175
бодомзорларни барпо этиш орқали ушбу маҳсулотни етиштириш миқдорини бир неча
минг баробарга кўпайтириш имкониятини беради. Чунки, хозирги кунда чорва учун
яйлов сифатида фойдаланиб келинаётган лалми ерларда томчилаб суғориш
технологияларини қўллаган ҳолда боғзорлар ташкил этиш орқали
экологик
мувозанатни
сақлаш
имконияти,
чўллашиш
жараёнини
секинлаштириш,
қурғоқчиликни олдини олиш, иқлимнинг кескин исишини олдини олишга ёрдам
беради.
Биз таклиф этадиган усулда бодом ёғларини совуқ пресслаш усули илан ажратиб
олишда маҳсулотнинг кимёвий таркибига таъсир этмаган ҳолда соф табиий ҳолдаги
ёғларни ажратиб олиш имкониятини яратади. Бундан ташқари, етиштирилган бодом
ёғи маҳсулотларини қандолатчиликда, фармацевтика саноатида қайта ишлаб диетик
фойдали бодом ёғлари ишлаб чиқариш орқали ушбу маҳсулотга бўлган эҳтиёжни
қондирилиб, экспорт учун маҳсулот ишлаб чиқаришга
эришилади, янги иш ўринлари
яратилади
Do'stlaringiz bilan baham: