Conference Paper


Озиқ-овқат маҳсулотлари –



Download 12,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/342
Sana19.02.2022
Hajmi12,16 Mb.
#458955
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   342
Bog'liq
Kitob

Озиқ-овқат маҳсулотлари
бу ҳайвонлардан, ўсимликлардан олинадиган, 
минерал ёки биосинтетик келиб чиқишга эга бўлган, инсон томонидан табиий ёки қайта 
ишланган ҳолда истеъмол қилинувчи маҳсулотлардир. Шунингдек, ичимликлар ва 
озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлов беришда ишлатиладиган ҳар 
қандай моддалар озуқа маҳсулотларига киради.
Ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулоти юз минглаб турли таркибий қисмлардан иборат 
бўлган мураккаб кимёвий мажмуа бўлиб, умумий ва специфик биологик фаолликни 
намоён этишга қодир. Шу билан бирга овқатдаги алоҳида кимёвий моддаларнинг 
физиологик аҳамияти бир ҳил эмас. Улар ичида алоҳида гуруҳни – қувватий ва пластик 
вазифани бажарувчи озуқа моддалари (нутриентлар) ва бир нечта минор гуруҳлар: 
биологик фаол бирикмалар (ксантин ҳосиласи бўлган биоген аминлар), гликозидлар, 
алкалоидлар, полифеноллар, индоллар, антиалиментар омиллар (ферментлар 
ингибиторлари, антивитаминлар, фитин, оксалатлар) ва табиий токсинлар (соланин, 
амигдалин, кумарин, микотоксинлар)га ажратилади. Бундан ташқари, овқат таркибида 
антропоген келиб чиқишга эга бўлган бегона бирикмалар (пестицидлар, бифениллар, 
углеводородлар, нитрозаминлар ва ҳоказолар) нинг қолдиқ миқдорлари мавжуд 
бўлиши мумкин. Озиқ-овқат маҳсулотлари органолептик ва физикавий-кимёвий 
кўрсаткичлари соҳасидаги одатдаги талабларга жавоб бериши ва ҳозирги ҳамда келгуси 
авлодларнинг соғлиғи учун хавф туғдирувчи кимёвий (шу жумладан, радиоактив), 
биологик моддалар ва уларнинг бирикмалари, микроорганизмлар ва бошқа 
организмларнинг йўл қўйилувчи микдори бўйича белгиланган гигиеник талабларга мос 
келиши керак. 
Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати
– бу озуқавий қиймат ва хавфсизлик 
хусусиятларининг қўшилгани бўлиб, маҳсулотларнинг гигиеник талабларга мувофиқ
ва саломатлик учун зиён келтирмаган ҳолда инсоннинг озуқа моддалари ва қувватга 
бўлган эҳтиёжини қондиришга ўз ҳиссасини қўшишидир. 
Оммавий истеъмол маҳсулотлари айтиб ўтилган сифатий хусусиятларга тўлиқ 
мос келувчи ва барча аҳоли учун хавфсиз бўлиши керак. Шу билан бирга, аҳолининг 
алоҳида тоифалари учун специфик талабларга жавоб берувчи махсуслаштирилган 
озуқа маҳсулотлари мавжуд:
1) 14 ёшгача бўлган болаларнинг тўлақонли ва хавфсиз овқатланиши учун 
мўлжалланган болалар овқати маҳсулотлари (она сутининг ўрнини босувчи 
аралашмалар ва чақалоқларни қўшимча овқатлантириш учун маҳсулотлар); 
2) парҳез ва профилактика овқатланиши учун мўлжалланган болалар овқати 
маҳсулотлари (парентерал ва энтерал овқатланиш учун аралашмалар ҳам шу 
жумладан). 
Озуқа маҳсулотларининг сифатига бўлган барча талаблар уларнинг хавфсизлиги 
борасида озиқ-овқат хом ашёсига – ўсимлик, ҳайвон, микробиологик, минерал ва 
сунъий келиб чиқишга эга бўлган манбалар ва овқат тайёрлашда ишлатиладиган сувга 
даҳлдордир. Одатда озуқа хом ашёсига бирон хилдаги пазандалик ёки саноат қайта 
ишлови берилади. Энг кам ишлов берилувчи озуқалар сирасига сабзавотлар, мевалар, 
тар мевалар, ошкўкилар, ёнғоқлар киради, улар истеъмол олдидан ювилиши 
(тозаланиши), заруратга қараб эса бўлакланиши керак. 
Алоҳида бир маҳсулотнинг ва овқатланиш рационининг озуқавий қийматини 
фарқлаш лозим. Алоҳида бир маҳсулотнинг озуқавий қиймати унинг композицион 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
177 
таркибида алоҳида нутриентларнинг борлиги ва уларнинг нисбати билан аниқланади. 
Бунда алоҳида ажратилган ҳолда инсоннинг озуқа моддалари ва қувватга бўлган барча 
эҳтиёжини қондиришга қодир бўлган “идеал” маҳсулот мавжуд эмас. 
Овқатланишнинг эволюцион моҳияти иложи борича энг юқори даражада турли-
туман бўлган рациондан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги (зарурлиги)дан 
иборатдир. Овқатланишда мунтазам қўлланиладиган барча маҳсулотларни 
бирлаштирувчи рационга унинг мувозанатлаштирилиши талаби қўйилади. Рационга 
кирувчи алоҳида маҳсулотлар уйғун ва турли-туман тарзда тушиб турганидагина 
организмнинг физиологик ва мослашувчи (адаптацион) эҳтиёжларини қондиришга 
қодир бўлади. 
Бизнинг илмий изланишларимиз Сурхондарё вилоятида етиштирилаётган ва қайта 
ишланадиган гўшт ва гўшт маҳсулотларига қаратилган бўлиб, статистик маълумотлар 
ўрганилганда вилоятда кейинги йилларда етиштирилаётган ва қайта ишланаётган 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари ва гўшт маҳсулотлари қуйидаги жадвалда 
келтирилган: 

Download 12,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   342




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish