184
9. Халқаро савдода халқаро иқтисодий ташкилотларнинг роли
1.
Халқаро иқтисодий ташкилотлар: моҳияти, зарурияти,
функциялари.
2.
Тармоқ ёки ихтисослашган иқтисодий ташкилотлар.
3.
Савдо-иқтисодий ташкилотлар. Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)
4.
Халқаро молия ташкилотларининг моҳияти, вазифалари ва
шакллари.
5.
Ўзбекистонинг МДҲ ва Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотидаги
фаолияти.
6.
Ўзбекистоннинг интеграцион ташкилотлардаги иштироки.
1.
Халқаро иқтисодий ташкилотлар: моҳияти, зарурияти,
функциялари.
Халқаро савдони эркинлаштиришнинг асосий омилларидан бири халқаро
иқтисодий ташкилотларга аъзо бўлиш ва ана шу ташкилотлар доирасида
фаолият
кўрсатиш
жараёнларни
фаоллаштиришдир.
Халқаро
ташкилотларнинг роли ва аҳамияти бугунги кунда тобора ортиб бормоқда.
Халқаро иқтисодий ташкилотлар фаолиятининг аҳамиятли эканлигига жаҳон
иқтисодиётидаги чуқур ихтисослашув энг асосий сабаблардан биридир.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ), Европа Хавфсизлик ва
ҳамкорлик ташкилоти (ЙХҲТ), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ),
Жаҳон Банки (ЖБ), Шанхай Ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилоти (ШҲХТ),
Халқаро валюта фонди (ХВФ), Халқаро Тикланиш ва тараққиёт банки
(ХТТБ), Халқаро
ривожланиш уюшмаси, Халқаро молия корпорацияси
(ХМК), Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки,
Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари уюшмаси (АСЕАН), ЮНЕСКО,
Инвестиция кафолатлари бўйича кўп томонлама агентлик, Озиқ-овқат ва
қишлоқ хўжалиги
ташкилоти, Осиё ва Тинч океани минтақаси учун
185
иқтисодий ва ижтимоий комиссияси, БМТнинг савдо ва тараққиёт бўйича
конференцияси ҳамда Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича
ташкилоти, Халқаро меҳнат ташкилоти, Интеллектуал мулк бўйича халқаро
ташкилот, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти,
Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Осиё ҳамда Ислом тараққиёт банклари каби
нуфузли халқаро ташкилотларининг шулар жумласидандир.
Халқаро ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар жаҳон
иқтисодиётига бевосита таъсир кўрсатади (масалан, Бирлашган Миллатлар
Ташкилоти, Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди). Шунингдек,
бундай
ташкилотларнинг мавжудлиги мамлакатлараро иқтисодий муносабатларни
ривожлантиришда ва савдо алоқаларини барқарорлаштиришда муҳим
аҳамият касб этади. Халқаро иқтисодий ташкилотларнинг афзаллиги
уларнинг ўзаро боғлиқлигидадир. Айрим ҳолларда бундай ташкилотга аъзо
мамлакатлардан бирида инқироз яъни, иқтисодий тушкунлик ҳолатлари
кузатилса, бу ҳолат ташкилотнинг бошқа аъзоларига ҳам ўз таъсирини
ўтказиши мумкин. Шу сабабдан иқтисодий салоҳияти жиҳатидан бир-бирига
яқин бўлган мамлакатлар ўртасида халқаро ташкилотларни тузиш мақсадга
мувофиқдир.
Давлатлар ривожланганлик даражаси орасидаги фарқ қанчалик
катта
бўлса халқаро иқтисодий алоқаларга шунчалик катта зарурат туғилади.
Масалан, иқлимлари тубдан фарқ қиладиган давлатлар бир-бирлари билан
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан савдо қилиш зарурати юқори булади.
Меҳнат ресурси ва капиталлари билан тубдан фарқ қиладиган давлатларнинг
маҳсулот ишлаб чиқариш ассортиментлари бир-биридан катта фарқ қилади,
бу эса уларни бири бири билан савдо қилишга ундайди.
Ҳозирги вақтда ташқи савдонинг кўп қисми ўхшаш давлатлар билан
бўладиган савдога тўғри келмокда. Булар иқлимлари, даромадлари ва
иқтисодий тараққиёт сураъти бир хил ва аҳолисининг турмуш даражаси
юқори бўлган давлатлардир. Мамлакатларнинг ўхшашлик назариясига кўра,
ички бозорда шаклланган эҳтиёжга жавобан янги маҳсулотни ишлаб
186
чиқарган мамлакат ўзининг бозорига ўхшаш хорижий бозорларга мурожат
қилади. Бошқача айтганда, ривожланган мамлакатлар фуқаролари юқори
сифатли ва қиммат товарларга қизиқиш кўрсатишса, даромаднинг паст
даражасига эга бўлган мамлакатлар истеъмолчилари бундай товарларни кам
миқдорда сотиб оладилар.
Халқаро савдо шаклланишининг объектив зарурияти қуйидаги омиллар
орқали изоҳланади:
Биринчидан, капиталистик ишлаб чиқаришнинг ривожланиши
оқибатида дунё
бозорларининг юзага келиши;
иккинчидан, турли мамлакатларда муайян тармокларнинг номутаносиб
тарзда ривожланиши ва нисбатан тезкор ривожланган тармоқ маҳсулотла-
рининг ички бозорларда айирбош қилиш имкониятларининг чекланганлиги;
учинчидан, тўхтовсиз иқтисодий ривожланиш шароитида ишлаб
чиқариш кўламида чексиз кенгайиш аломатларининг кузатилганлиги ва ички
талаб чегарасидан ортиқча ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ташқи
бозорларга олиб чиқиш заруратининг юзага келганлиги;
тўртинчидан,
тинчлик,
барқарорлик
шароитида
давлатлараро
муносабатларнинг таркиб топганлиги;
бешинчидан, халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви шароитида ишлаб
чиқариш ва
капиталнинг интеграциялашуви;
олтинчидан, илмий-техника тараққиёти асосида янги ишлаб чиқариш
тармокдарининг юзага келганлиги ва жаҳон бозорида халқаро корпорациялар
ролининг ортиб борганлиги;
еттинчидан, халқаро савдонинг ГАТТ/ЖСТ (Жаҳон Савдо Ташкилоти)
доирасида қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар ва халқаро савдо
келишувлари асосида тартибга солиниши;
саккизинчидан, халқаро савдонинг эркинлашуви шароитида "эркин
савдо ва иқтисодий зоналар" нинг ташкил топганлиги;
187
тўққизинчидан, халқаро интеграция жараёнларининг ривожланиши
шароитида ҳар хил давлатлараро ва минтақавий тўсикдарнинг олиб
ташланаётганлиги натижасида умумий бозорларнинг юзага келаётганлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: