Вазирлиги тошкент молия институти


бир  қатор омиллар тақозо қиладики



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/103
Sana19.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#458163
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   103
Bog'liq
Xalqaro savdo oq kirill

бир 
қатор омиллар тақозо қиладики, 
уларнинг ичидан қуйидагилар асосий 
ўринни эгаллайди: 
- хўжалик алоқаларининг байналминаллашуви; 
- халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви; 
- умум жаҳон фан-техника революцияси; 


13 
- миллий иқтисодиёт очиқлигининг кучайиши. 
Интеграциянинг тараққий этиши бир қатор муҳим шарт-шароитларнинг 
мавжудлигини талаб этади: 
Биринчидан,
интеграллашувчи мамлакатларнинг иқтисодий тараққиёти 
деярли бир хил даражада бўлиши ва бозор иқтисодиёти тўлақонли шаклланган 
бўлиши шарт. Уларнинг хўжалик механизмлари ўзаро мос бўлиши керак. 
Одатда, ривожланган мамлакатлар интеграцияси энг мустаҳкам ва самарали 
бўлади. 
Иккинчидан,
умумий чегаралар ва азалдан шаклланган ўзаро иқтисодий 
муносабатларнинг мавжудлиги. 
Учинчидан,
интеграллашувчи мамлакатларнинг иқтисодиётида ўзаро 
тўлдирувчи структураларнинг мавжудлиги (Уларнинг йўқлиги – Африка, араб 
мамлакатларидаги интеграция жараёнларининг паст самаралилиги сабабидир). 
Тўртинчидан,
у ёки бу минтақа мамлакатлари олдида турган кескин 
хўжалик ёки бошқа турдаги муаммоларнинг барча аъзолар учун умумийлиги. 
Бешинчидан,
давлатларнинг сиёсий ихтиёри ва интеграция тарафдори 
бўлган етакчи мамлакатларнинг мавжудлиги. 
Олтинчидан,
ўзига хос «намойиш самараси». Одатда, у ёки бу гуруҳ 
мамлакатларининг интеграцион муваффақиятлари қолган мамлакатларни ҳам 
ушбу жараёнда жадалроқ суръатларда қўшилиш хохишини уйғотади. Бундай 
хол, масалан, Европа ҳамкорлигининг муваффақиятидан сўнг юз берган – 
бирданига 10 та Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари ЕИ га аъзо бўлиш 
иштиёқини билдиришган. 
Еттинчидан,
«Домино эффекти». Интеграция минтақа ичидаги 
мамлакатларнинг ўзаро иқтисодий муносабатларининг жадаллашувига олиб 
келади. Бунда, баъзи қўшни, аъзо бўлмаган мамлакатлар маълум 
қийинчиликларни (кўпинча, аъзо мамлакатлар билан савдо алоқаларининг 
сусайиб кетиши) бошидан кечиради. Натижада улар ҳам интеграцион 
бирлашмага аъзо бўлишга мажбур бўлади. 
Интеграция бир қатор аниқ мақсадларга эга: 


14 

миллий рақобатбардошликни кўтариш, ҳамкорликда глобализация 
ҳамлаларига жавоб қайтариш; 
- билвосита хорижий сармояларни рағбатлантириш, ишлаб чиқариш 
омилларининг янги комбинацияларини яратиш, трансакцион харажатларни 
камайтириш, бозор кўламларини кенгайтириш имконини яратувчи «миқёс 
иқтисодиёти» устунликларидан фойдаланипш. Айнан шундай мақсадларни 
кўзлаб MЕRKOSUR ва ASЕAN ташкил
этилган эди. 
- иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ва модернизацияга кўмаклашиш; 
- эндигина бозор иқтисодиётига ўтаётган ёки жиддий иқтисодий ислоҳотларни 
амалга ошираётган мамлакатларни анча ривожланган мамлакатларнинг 
минтақавий савдо келишувларига аъзо қилиш. Ушбу жараённи хўжалик 
тажрибасини узатишнинг муҳим йўли сифатида кўриш. Ривожланган 
мамлакатлар ўзларининг қолоқ қўшниларини интеграция жараёнига жалб этар 
экан, улардаги ислоҳотлар муваффақияти, самараси ва жадаллигидан 
манфаатдордир, у ерда тўлақонли бозорларнинг тезкор яратилиши 
тарафдоридир; 
- миллий ишлаб чиқарувчилар учун молиявий, меҳнат, хомашё, технологик 
ресурсларга кенгроқ йўл очиб бериш, талаб юқори бўлган бозорларда ишлаш. 
ЖСТга аъзо мамлакатларнинг жаҳон бозоридаги ўрнини мустаҳкамлашда, 
савдо сиёсатининг маълум масалалари ҳал этилади. Интеграция халқаро 
ташкилотларда бирга иштирок этиш, ЖСТ нинг кўп томонлама 
муҳокамаларида ўз манфаатларини тўлароқ ҳимоя этиш имконини беради. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish