O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi issn 2181-4732



Download 2,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/86
Sana19.02.2022
Hajmi2,82 Mb.
#457657
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   86
Bog'liq
5ddce5d70835f

 


 

Innovatsion texnologiyalar №4 (28) 2017 y.
42 
QISHLOQ VA SUV XO’JALIGI / СЕЛЬСКОЕ И ВОДНОЕ ХОЗЯЙСТВО 
маршрутлар (РМ) қўлланилади. Бунда юк жўнатувчи ва олувчи манзилларни боғлайдиган 
маршрут схемаси юк ташиш схемаси ҳисобланади ва улар ягона манзилга йиғилиши ёки 
ягона манзилдан тарқалиши мумкин. Бундай схемаларни мос равишда йиғма ёки тарқатма 
радиал маршрутлар, ягона юк жўнатиш (ёки қабул қилиш) манзилини эса туташма манзил 
(ТМ) деб атаймиз. Радиал маршрутлар системаси эса маълум бир иқтисодий ҳудуддаги 
барча корхона ва ташкилотлардан кетадиган (тарқатиладиган) ҳамда уларга келадиган 
(йиғиладиган) юкларни ташишнинг радиал схемаларини ўз ичига олади. РМ системаси халқ 
хўжалигининг турли тармоқларида кенг қўлланилади: масалан, қишлоқ хўжалигига оид 
юклар (буғдой, пахта, пахта чигити ва толаси, минерал ўғитлар, қанд лавлаги, картошка ва 
бошқалар), қурилиш материаллари (бетон, цемент, инерт материаллар, темир-бетон 
маҳсулотлари), қайта ишлаш саноати хом ашё ва маҳсулотлари, тоғ-руда хом ашёси ва ҳ.к.
Автотранспорт воситалари (АВ) паркини РМлар йўналишларига тақсимлаш чизиқли 
дастурлаштиришнинг умумий масаласи ёки унинг турлича вариантлари кўринишида 
моделлаштирилиши мумкин. Аммо ўтказилган таҳлиллар кўрсатмоқдаки, тақсимлаш 
масаласини бу тарзда моделлаштириш бир қатор камчиликларга эгадир.
Маълумки, маршрутга тақсимланган АВ лари сони уларни ҳар бирини бажариши лозим 
бўлган қатновлари сони билан юк кўтарувчанлиги кўпайтмалари йиғиндиси уларни ташиш 
имкониятларини характерлайди.
Турли юк кўтарувчанликка эга бўлган автотранспорт воситаларидан ташкил топган 
автопаркни РМга тақсимлаш - бу ҳар бир маршрутда юк ташиш учун ажратилган 
ҳаракатланувчи таркиблар сонини уларни ҳар бир тури бўйича аниқлаш ва ҳар бир АВ ни 
белгиланган маршрутда бажарилиши лозим бўлган қатновлар сонини белгилашдан 
иборатдир. Мазкур масалани қўйилишида уни қуйидаги асосий хусусиятларини ҳисобга 
олиш лозим.
Биринчидан, эксплуатация қилишга чиқарилган автомобиллар паркини ТМ га юк 
ташиб киритувчи (ёки чиқарувчи) радиал маршрутларга тақсимлаш масаласининг ечими 
охир-оқибатда мазкур манзилни ташишга бўлган эҳтиёжини қондириш даражасини 
белгилайди, яъни истеъмолчи объектни ташиш ҳажмига бўлган эҳтиёжи билан ташиб 
берилган юк ҳажми ўртасидаги муттаносибликни таъминлайди. Бошқача айтганда
эксплуатацияга чиқарилган автомобиль паркини РМларга тақсимлаш масаласининг турлича 
вариантларидаги ечимлари ТМга ташиб киритилувчи (чиқарилувчи) юкларни турлича 
ҳажмларда бажаришга имкон беради: эксплуатацияга чиқарилган автомобиллар паркидан 
кўпроқ қисмини кичикроқ узунликдаги маршрутларга тақсимлаш ТМга ташиб берилаётган 
юк ҳажмини оширишга, аксинча, узунроқ масофали маршрутларга тақсимлаш эса бу ҳажмни 
камайтиришга имкон беради. Бундан ташқари тақсимлаш масаласи автомобиль паркидан 
тўлароқ, самарали фойдаланишга имкон беради: агар эксплуатацияга чиқарилган 
автомобиллар сони камроқ бўлса, унда керакли ташиш ҳажмини бажариш учун уларни 
кичикроқ узунликдаги маршрутларга, аксинча агар каттароқ сондаги автомобиль паркидан 
фойдаланиб, нисбатан кичикроқ эҳтиёжни қондириш керак бўлса, унда паркни кўпроқ 
қисмини каттароқ узунликдаги маршрутларга тақсимлаш лозим бўлади.
Иккинчидан, турли юк кўтарувчанликка эга бўлган автотранспорт воситалари турли 
узунликдаги радиал маршрутларда, турли даражадаги юк ташиш таннархини таъминлайди. 
Бундан ташқари уларни кунлик иш унумдорлиги ҳам турли ташиш масофасига эга бўлган 
маршрутларда турлича даражада бўлади. Шу туфайли турли юк кўтарувчанликдаги АВ дан 
иборат автомобиллар паркини ҳар хил узунликдаги радиал маршрутларга тақсимлаш кўп 
вариантли экстремал масалалар тоифасига киради. Бошқача айтганда, автомобиль 
паркини радиал маршрутларга тақсимлашни мумкин бўлган кўплаб вариантлари ичидан 

Download 2,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish