Innovatsion texnologiyalar №4 (28) 2017 y.
41
QISHLOQ VA SUV XO’JALIGI / СЕЛЬСКОЕ И
ВОДНОЕ ХОЗЯЙСТВО
УЎК 656.11 © Шермухамедов А.А., Жураев М.Н.
ТУРЛИ ЮК КЎТАРУВЧАНЛИКДАГИ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ
РАДИАЛ МАРШРУТЛАРГА САМАРАЛИ ТАҚСИМЛАШ МАСАЛАСИНИНГ
ҚЎЙИЛИШИ
Шермухамедов А.А. –
т.ф.д., проф. (ТАЙЛҚваЭИ);
Жураев М.Н.-
ЕУТТ кафедраси катта ўқитувчиси
(ҚарМИИ).
В статье приведены обоснования по применению материала по комбинаторному
методу и эффективному использованию автотранспортных средств в системе радиальных
маршрутов при перевозке грузов, исходя из поставленных требований потребителей к
качеству и результатам служб перевозки в условиях рыночной экономики, изложены
краткие понятия и специфики обоснования поставленной задачи, а также методы их
решения.
Ключевые слова:
автотранспортные средства, комбинаторный метод, служба
перевозки,радиальный маршрут
.
The article provides substantiations for the application of material on the combinatorial
method and the effective use of vehicles in the system of radial routes for the carriage of goods,
based on the requirements of consumers for the quality and results of transportation services in a
market economy, brief concepts and specifics of the rationale for the task are set forth, and methods
for their solution.
Keywords:
motor vehicles, combinatorial method, transportation service, radial route.
Ташишни ташкил этиш кўп қиррали мураккаб жараён бўлиб, у кўплаб юк жўнатувчи ва
олувчи ташкилотлар, транспорт корхоналари ва турлари, терминаллар, юк ортиш-тушириш
механизмлари,
уларни боғловчи автомобиль йўлларининг техник-эксплуатацион
параметрлари – йўл қопламаси тури, ҳаракат тасмалари сони, кўндаланг ва бўйлама қиялиги,
транспорт оқими ва унинг техник-технологик параметрлари, йўл ҳаракати бошқаруви
воситалари ва шу каби кўплаб объектлар таъсирида кечади. Бу эса автотранспорт хизмати
бозорида истеъмолчиларни юк ташишга бўлган эҳтиёжларини қондириш борасида кўп
ўлчамли ва вариантли, ўзаро боғлиқ бўлган эҳтимолий табиатли ва экстремал
(оптималлаштирилувчи) бошқарув масалаларини юзага келтиради.
Бугунги шароитда истеъмолчилар томонидан ташиш хизмати натижалари ва сифатига
ниҳоятда юқори даражадаги талаблар қўйилади. Ташиш натижаларини ишончлилиги ва
истеъмолчи эҳтиёжларига мослиги, турли номдаги юкларни маълум бир ҳажмда ҳамда
белгиланган муддатларда истеъмолчиларга етказиб бериш кафолатланганлиги, ташиш
хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш, ташиш жараёнини истеъмолчи эҳтиёжларига
мослаштириш, ҳамда, унинг харажатдорлигини камайтириш, ташишга оид хизмат турларини
кўпайтириш ва сифатини яхшилаш кабилар ана шундай талаблар доирасига киради [1].
Реал амалиётнинг аксарият ҳолларида турли сабабларга кўра юк ташишни айланма ёки
маятник схемаси кўринишидаги рационал маршрутларда амалга ошириб бўлмайди ва шу
туфайли ташиш радиал маршрутларда бажарилади. Юклар бир жўнатувчидан бир неча
олувчиларга ёки аксинча, бир қанча жўнатувчилардан ягона олувчига ташилганда радиал
Do'stlaringiz bilan baham: