«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya Andijon 27-29 oktabr 2021 yil 18
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ИСЛОҲОТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ Ўктам САЛОМОВ, Фарғона политехника институти ректори. Янги Ўзбекистонда ислоҳотларни амалга оширишда замонавий ахборот-
коммуникация технологияларидан фойдаланиш долзарб масалалардан бири
ҳисобланади. Бугунги глобаллашув жараёнлари даврида иқтисодиётнинг
турли тармоқларига замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини
кенг жорий этишни тақозо қилмоқда. Чунки, ҳозирда ахборот технологиялари
дунё бўйича шиддат билан ривожланиб бормоқда.
Ахборот технологиялари ёрдамида ишлаб чиқариш корхоналарини
бошқариш учун объектни батафсил таҳлил қилиш, бошқарув вазифалари ва
тузилмасини ўрганиш, шунингдек, ахборот оқимларини бошқаришни тақозо
этади. Сўров материалларини таҳлил қилиш асосида ахборотни бошқариш
модели ишлаб чиқилиб, у ахборотни қайта ишлаш вазифалари ва янги ахборот
оқимлари ўртасидаги муносабатларни ўрнатади.
Янги Ўзбекистонда ислоҳотларни амалга оширишда замонавий ахборот-
коммуникация технологияларидан фойдаланишни самарали ташкил этиш
мақсадида
Фарғона
политехника институтида “Компьютерлашган лойиҳалаш
тизимлари” факультети ташкил этилди. Ушбу факультетнинг “Интеллектуал
мухандислик тизимлари” кафедраси таркибида “Технологик жараёнларни
бошқаришнинг ахборот коммуникация технологиялари” ва “Интеллектуал
мухандислик тизимлари” таълим йўналишларига талабалар қабул қилинди.
Институтимизда замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан
фойдаланган ҳолда институт профессор-ўқитувчиларининг олиб бораётган
фаолиятларини назорат қилиш ҳамда институт рейтингини аниқлаш
мақсадида, платформа яратилди ва бугунги кунда самарали фойдаланилмоқда.
Бунга кўра ҳар бир профессор-ўқитувчи рейтинги таҳлил қилиб борилмоқда.
Кафедра ва факультетлар бўйича рейтинг натижаларини ҳам таҳлил этиш
имконияти борлиги, рейтинг бўйича амалга оширилаётган ишларни янада
жонлантиришга ҳисса қўшмоқда.
Фарғона политехника институти “Компьютерлашган лойиҳалаш
тизимлари” факультети миқёсида ҳозирда 150 нафардан ортиқ талабалар “Бир
миллион дастурчи” доирасида таълим олиб, сертификатлар олган. Таълим
олаётганларни сифатли ўқитилишини таъминлаш, Республикада юқори
рейтинг қайд этиш мақсадида “Интеллектуал муҳандислик тизимлари”
кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан “Маълумотлар базасини
бошқариш ва дастурлаш технологиялари”, “Дастурлаш тиллари базасида
техник иловалар” фанлари доирасида режа асосида машғулотлар олиб
борилмоқда.