«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
19
Ҳозирда факультет қошида “Software Development” маркази
ташкилланган бўлиб, 10 нафардан ортиқ талабалар профессор-ўқитувчилар
раҳбарлигида марказ аъзоси сифатида олган билимларини чуқурлаштириш,
амалий лойиҳалар бажариш ва уларни молиялаштириш фаолияти билан
шуғулланмоқда.
Ҳозирда талабалар томонидан яратилган дастурий таъминотлар учун
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал Мулк агентлиги томонидан ЭҲМ
учун дастурий таъминот муаллифлиги гувохномалари олинмоқда.
“Интеллектуал
муҳандислик
тизимлари”
кафедраси
ўқитувчилари
раҳбарлигида 30 дан ортиқ гувоҳномалар олишга эришган.
Бугунги кунда Спиф-офф корхоналари олий таълим муассасасидан
ажралмаган ҳолда, унинг қошида олийгоҳ профессор-ўқитувчилари ёки
талабалари томонидан ташкил этилган, инновацион ғоя ва ишланмаларни ҳалқ
ҳўжалигида жорий этувчи ишлаб чиқариш корхоналарини дастурий
таъминотлар асосида автоматлаштириш бўйича лойиҳалар доирасида ишлар
ташкил этилди.
Фарғона политехника институтида замонавий ахборот технологиялар
билан жиҳозланган “Медиа марказ” ташкил этилган бўлиб, бунда салоҳиятли
профессор-ўқитувчилар томонидан ўтилаётган дарс машғулотларини сифатли
видеотасвирга олиш, оммавий ахборот воситаларида институт фаолияти ва
яратилаётган имкониятлар тўғрисида маълумотларни ёритиб боришга
қаратилган.
Компьютерлашган лойиҳалаш тизимлари факультети “Интеллектуал
мухандислик тизимлари” кафедрасида “Ахборот технологиялари хизматлари
маркази” ўқув курслари ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишлари якунига
етказилмоқда.
Факультет
кафедралари
таркибида
ташкил
этилаётган
“Компьютерларни
моделлаштириш,
автоматлаштириш,
стандартлаш,
сертификациялаш ва метрология илмий-ўқув маркази” фаолияти вилоятимиз
иқтисодиёти муаммоларини ҳал этишга қаратилади.
Ҳозирги кунда институтимиздаги кафедралар ҳузурида илмий-тадқиқот
марказлари ташкил этиб, даромад топиш учун барча шароитлар яратиляпти.
Шу йилнинг ўзида институтда илмий ва инновацион ишлаб чиқариш ҳамда
соҳаларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган 10 та унитар корхона
фаолиятини йўлга қўйишни мақсад қилганмиз. Жорий йилда институтда
6 та
унитар корхоналар фаолият олиб бормоқда.
Юқорида келтирилган механизмларнинг асосий вазифаси нафақат
инвестициялар жалб этиш, балки таълим, фан ва ишлаб чиқариш
интеграциясини амалга ошириш, унинг ортидан эса институт ўқитувчи ва
ходимларининг иш ҳақини кўтариш, таълим ва илм инфраструктурасини
яхшилаш, пировард мақсадда олий таълим муассасасида таълим сифатини
оширишдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |